1-mavzu : Hayot faoliyati xavfsizligi faniga kirish режа


Бахтсиз ҳодисаларнинг сабаблари


Download 369.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/13
Sana03.02.2023
Hajmi369.29 Kb.
#1152542
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Бахтсиз ҳодисаларнинг сабаблари деб фаолият даврида маълум шарт-шароитлар 
асосида юзага келадиган потенциаль хавфларга айтилади ёки бахтсиз ҳодисаларнинг 
сабаблари амалдаги хавфсизлик қонун-қоидалари, меъёрлар, стандартлар, низомлар ва 
бошқа шу каби хавфсизликни таъминловчи талабларни бузилишидир.
Бахтсиз ҳодисаларнинг сабаблари қуйидаги турларга бўлинади: 
➢ 
техникавий; 
➢ 
ташкилий;
➢ 
санитар-гигиеник; 
➢ 
психофизиологик
Инсоннинг ҳар қандай фаолияти потенциаль хавфли ҳисобланади. Шу билан бир 
вақтда хавф даражасини, таваккалчиликни бошқариш мумкин. Хавфни бошқариш 
таваккалчиликни мақбул концепцияси мавжудлигини тасдиқлайди. Бу тушунча ҳар 
қандай шароитда ҳам абсолют хавфсиз фаолият бўлмаслигини асослайди.
Хавфли омиллар - физикавий, кимёвий, биологик, психофизиологик ва ижтимоий 
характерда бўлиши мумкин.
Яшаш муҳити биосфера, техносфера, ҳудуд, ишлаб чиқариш муҳити, маиший муҳит 
ва бошқа кўринишларда бўлади. 
Биосфера – ер юзининг литосфера (ернинг устки қатлами), гидросфера (сув билан 
қопланган қисми), тропосфера ( атмосферанинг пастки қатлами) дан иборат инсон 
яшаётган қисмидир. Инсоннинг ўзгартирувчан ҳаётий фаолияти таъсирида биосфера 
қисмларга ажралади ва техносфера, ҳудуд, ишлаб чиқариш муҳити, маиший муҳит ва 
бошқа кўринишдаги объектлар юзага келади. 
Техносфера - инсон томонидан биосферани ўзининг материал ва ижтимоий-
иқтисодий манфаатларига мос келтириш мақсадида турли хил техник воситалар ёрдамида 
ўзгартирилган қисми ( шаҳар ҳудуди, ишлаб чиқариш ҳудуди ва б.) 
Ҳудуд – биосфера ёки техносферанинг умумий табиий ва ишлаб чиқариш тавсифига 
эга бўлган чегараси. 
Табиий муҳит – маълум бир субъектнинг ҳаётий фаолияти кечадиган табиий 
шароитлар ва объектлар мажмуи. 
Ижтимоий муҳит - инсон ўз эҳтиёжларини қондириш, тажриба ва билимлар 
ортдириш, уларни ўзаро алмашиш мақсадида ташкил этадиган ва фойдаланадиган муҳит. 

Download 369.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling