Тдту “Техносфера хавфсизлиги” кафедраси Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси фани

Download 82.74 Kb.
bet1/5
Sana07.04.2023
Hajmi82.74 Kb.
#1338791
  1   2   3   4   5
Bog'liq
М 1. ФМнинг роли ва вазифалари

ТДТУ “Техносфера хавфсизлиги” кафедраси
Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси фани
Мавзу: Ўзбекистон Республикасида фуқаро муҳофазасининг роли ва вазифалари
Катта ўқитувчи Нурматов Ҳ.М.
Тошкент-2021

Режа:

1. ФВ ва ФМ фанининг вужудга келиши

2. Ўзбекистонда фуқаро муҳофазасини ташкил этишнинг умумий тамойиллари

3. Фуқаро муҳофазасининг ҳозирги замон шароитидаги вазифалари ва аҳамияти.

1. ФВ ва ФМ фанининг вужудга келиши

Бизга маълумки, XX асрнинг 60-йилларидан фуқаро мудофааси тизими фаолият кўрсатиб келган. Унинг асосий вазифаси тинчлик даврида ва уруш шароитида мамлакат аҳолисини ялпи қирғин қуроллари ва бошқа ҳужум воситаларидан ҳимоя қилиш, уруш шароитида иқтисодиёт боъектларининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳалокат ўчоқларида қутқариш ва тиклаш ишларини ўз вақтида самарали амалга оширишдан иборат эди.

Лекин аҳоли ҳаётига фақатгина оммавий қирғин қуроллари эмас, балки бошқа хавф-хатарлар ҳам таҳдид солиб турадики, уларни асло назардан четда қолдириш мумкин эмас. Булар турли табиий офатлар, авария, ҳалокатлардир. Содир бўлиб ўтган бир нечта ҳалокатлар фуқаро мудофаасининг ўрни ва вазифаларига бошқача кўз билан қараш керак эканлигини кўрсатиб берди.

Фуқаро мудофааси қўшинлари бундай йирик кўламдаги офатларга қарши курашишга тайёр эмас эканлиги, фуқаро мудофааси вазифалари фақатгина ҳарбий давр чегарасида қолишлиги мумкин эмаслиги, улар олдига қўйилган вазифалар кўламини кенгайтириш лозимлиги аён бўлиб қолди.

Download 82.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling