1-мавзу : Кириш. 1-боб. Қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар Режа


Download 186.35 Kb.
bet7/14
Sana19.04.2023
Hajmi186.35 Kb.
#1364795
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
1 мавзу

Техник ва тарифли нормалаш
Ишчининг меҳнат фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи меҳнат унумдорлиги ҳисобланади.
Қурилишдаги ишчиларнинг меҳнат унумдорилиги бажарилаётган ишларнинг унуми ва меҳнат сарфи билан белгиланади. Қурилиш ишчиларининг меҳнат унумдорлиги бирлик вақт (соат, смена) давомида тайёрланган маҳсулот миқдори (м, м2, м3, дона, тонна) билан ёки бирлик маҳсулотни тайёрлаш учун сарфланган иш вақти меҳнат сарфи (одам-соат, одам-смена) билан аниқланиши мумкин. Унумдорлик – вақт бирлиги (соат, смена ва ҳ. к.) ичида ишлаб чиқарилган махсулот миқдори; Меҳнат сарфи унумдорилигни баҳолашнинг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Бирлик махсулотга меҳнат сарфи қанчалик кам бўлса, меҳнат унумдорлиги шунчалик юқори бўлади. Ҳар бир қурилиш жараёнининг меҳнат сарфи миқдори техник нормалаш билан тартибга солинади.
Техник нормалаш - бирлик қурилиш махсулотига ишчи ёки машина вақти харажатларининг ва материаллар сарфининг техник жиҳатдан асосланган нормаларини ишлаб чиқиш. Бундай нормалар қурилиш жараёнларини синчиклаб ўрганиш йўли билан ўрнатилади ва ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг асоси ҳисобланади. Бу нормаларга кўра қурилиш, монтаж, таъмирлаш – қуриш ишлари учун умумий меъёрлар ва баҳолар (УМБ) тузилади.
Меҳнат сарфи миқдорий жиҳатдан техникавий меъёрлаш орқали белгиланади. Меҳнат сарфининг меъёри вақт меъёри ва маҳсулот миқдорининг меъёри кўринишида ифодаланади. Бу кўрсаткичлар «Умумий меъёрлар ва нархлар» тўпламида (ЕНиР) ҳар бир иш тури учун келтирилган.
Вақт меъёри (Нв) деб, бирлик сифатли маҳсулот тайёрлаш учун сарфланадиган иш вақтига айтилади; ўлчов бирлиги: одам-соат, маш-соат.
Ишлаб чиқариш маҳсулот меъёри (Нм) деб бирлик вақт ичида тайёрланадиган сифатли маҳсулот миқдорига айтилади. Нв ва Нм ўзаро қуйидагича боғланган:
(1.1)
Нв ва Нм ни билган ҳолда меҳнат унумдорлиги даражаси қуйидагича аниқланиши мумкин:
(1.2) ёки (1.3)
бу ерда: Тм - маълум бир ишни меъёр бўйича бажарилиш вақти; Тх- ҳақиқатда бажарилган вақт; Вм - меъёр бўйича бирлик вақт ичида тайёрланиши керак бўлган маҳсулот; Вх - хақиқатда тайёрланган маҳсулот.
Меъёрлар қурилиш ишчилари меҳнатига хақ тўлашда, ишларни бажаришга оид ҳужжатларни ишлаб чиқишда, ҳамда қабул қилинган технологик ечимларнинг самарадорлигини баҳолашда фойдаланилади.
Ишлаб чиқариш маҳсулот меъёри-нормаси (Нм) – меҳнат тўғри ташкил этилган шароитда вақт бирлигида ишчи ишлаб чиқариши керак бўлган сифатли махсулот миқдори (дона, м, т, м2, м3).
Вақт меъёри – нормаси (Нв) – меҳнат тўғри ташкил этилган шароитда тегишли касбдаги кишиларнинг сифатли махсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун етарли бўлган иш вақти миқдори (одам – соат, одам - кун). Агар вақт меъёри- нормаси звено учун ўрнатилган бўлса, у ҳолда ҳақиқий иш вақти вақт меъёрини ижрочилар сонига бўлиш билан аниқланади. Вақт меъёрини аниқлашда меъёрланаётган ишни тегишли касб ва малакага эга бўлган ишчилар замонавий технология бўйича бажаради деган шартдан келиб чиқилади.

Download 186.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling