1-мавзу : Кириш. 1-боб. Қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар Режа
Download 186.35 Kb.
|
1 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- 1. Ҳозирги замон қурилиш ишлаб чиқаришининг асосий принсиплари
- Мослашувчанлик
Таянч иборалар: Ҳозирги замон қурилиш ишлаб чиқариши, тизимлилик, хавфсизлик, мослашувчанлик, ресурстежамкорлик, сифат, самарадорлик,қурилиш маҳсулоти,қурилишиштирокчилари, буюртмачи, буюртмачи–қурувчи, бош лойиҳачи ва бош пудратчи, субпудратчи,оддий жараён, мураккаб жараён,умумқурилиш ишлари, махсус ишлар, ёрдамчи ишлар, ишчиларнинг касблари, мутахассислик, малака, техник нормалаш, меҳнат сарфи, вақт меъёри, машина вақти меъёри, тарифли нормалаш, тариф тўри, тариф коеффисиенти, меҳнатга ҳақ тўлаш, звено, бригада, техник воситалар, экологик ҳавфсизлиги, қурилиш маҳсулоти сифати, нуқсонлар, қурилишда меҳнат муҳофазаси. 1.Ҳозирги замон қурилиш ишлаб чиқаришининг асосий принсиплари Жамият ривожининг замонавий илмий – технологик даражаси бир томондан, қурилиш ишлаб чиқаришига, одатда, юқори талаблар қўяди, иккинчи томондан, уни такомиллаштиришда ва янгиланишига янги имкониятларни очиб беради. Қурилиш ишлаб чиқариш асосига ҳозирги вақтда қўйилаётган принсиплар қуйидагилардир: тизимлилик; ҳавфсизлик; мослашувчанлик; ресурстежамкорлик; сифат; самарадорлик. Тизимлилик обект қурилишининг ишлаб чиқариш жараёнини мураккаб иерархик тузилишга эга, бир-бири билан ва ташқи муҳит билан конструктив, технологик, ташкилий ва иқтисодий алоқалар билан боғлиқ катта миқдордаги элементлардан иборат мураккаб иерархик тузилмага эга ягона қурилиш тизими сифатида кўриб чиқишни англатади. Ҳавфсизлик обектни қуришда ва фойдаланишда қабул қилинадиган ҳажмий – режавий, конструктив, ташкилий – технологик ечим(қарор)ларнинг атроф табиий ва ижтимоий шароитларига мувофиқлигини таъминловчи ва обектнинг мустаҳкамлигини кафолатловчи, шу жумладан фавқулодда ва экстремал ҳолатлар юзага келганда таъминловчи принсипдан иборат. Мослашувчанлик обектни барпо этиш ишлаб чиқариш жараёнининг майдончадаги ишларни амалга оширишда тез-тез ўзгарувчан шароитларига мослашиши, кенг диапазонда ташкилий, технологик ва ресурсли параметрларнинг ўзгаришига жавоб бермоқ ва бунда лойиҳавий кўрсаткичларни сақлаган ҳолда пировард натижага эришиш қобилиятини англатади. Download 186.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling