1-мавзу : Кириш. 1-боб. Қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар Режа


Қурилиш технологияларининг моддий элементлари, меҳнат


Download 186.35 Kb.
bet6/14
Sana19.04.2023
Hajmi186.35 Kb.
#1364795
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1 мавзу

Қурилиш технологияларининг моддий элементлари, меҳнат

ресурслари ватехник воситалари.
Қурилиш кўп миқдордаги моддий (материал) элементларни истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлиб, улар ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:

  • саноат корхоналарида ишлаб чиқариладиган ёки карерлардан қазиб олинадиган қурилиш материаллари;

  • завод шароитида ёки бевосита қурилиш майдонида тайёрланадиган ярим фабрикатлар - чала тайёр махсулотлар (бетон аралашмаси, қоришмалар);

  • қурилиш саноати корхоналарида ишлаб чиқариладиган қурилиш конструксиялари, деталлар ва буюмлар;

  • саноатнинг турли тармоқлари корхоналари етказиб берадиган бино ва иншоотлар конструксияларининг турли хил маҳсулотлари, материаллари, элементлари.

Ярим тайёр фабрикатлар, деталлар ва буюмларни тайёрлаш асосан саноат корхоналарида амалга оширилади. Аммо, қурилиш майдонининг хусусиятларига боғлиқ ҳолда ярим тайёр маҳсулотлар ва айрим буюмлар бевосита майдонда, обект олдидаги полигонда ёки устахонада тайёрланиши мумкин.
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ), Давлат стандартлари (ГОСТ ва ДСТ) ҳамда техник шартлар (ТШ) қурилиш майдонига етказиб келинаётган материаллар ва буюмлар мувофиқлигини тартибга солувчи ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади. Қурилиш майдонига етказилган буюмлар хоссасининг мувофиқлигини кафолатловчи техник паспортга эга бўлиши керак. Буюмларни маркировкалаш― махсулотларни тайёрловчи, тайёрланган сана, буюмнинг номи ва маркаси каби қўшимча ахборот олиш учун зарур.
Қурилиш технологияларининг меҳнат ресурслари
Қурилишдаги ишчиларнинг касблари ва малакалари
Қурилиш жараёнларининг хилма хиллиги уларни бажариш учун зарур билимга ва амалий тажрибага эга турли касбдаги ишчиларни жалб этишни талаб этади.
Ишчиларнинг касблари – бу уларнинг доимий фаолияти бўлиб, улар бажарадиган ишларнинг (монтажчи, бетончи, бўёқчи) тури ва хусусияти билан белгиланади.
Мутахассислик (ихтисос) – мазкур иш тури бўйича янада тор ихтисослик (монтажчи – юқорида ишловчи, темир бетон ёки металл конструксиялар монтажчиси). Турли хил қурилиш ишлари ва жараёнларини бажариш учун тайёргарлик даражаси турлича бўлган, яъни турли малакага эга ишчилар керак.
Малака - маълум бир мураккабликдаги ишни бажариш учун билим ва малакаларнинг мавжудлиги. Малаканинг кўрсаткичи разряд ҳисобланиб, у ҳар бир касбнинг ва разряднинг малака тавсифларига мувофиқ ўрнатилади.
Қурилишда ишлар ва касбларнинг ягона тариф – малака маълумотномаси (ЯТММ) да қурилишда қабул қилинган 6 разрядли турни ҳисобга олиб, 179 та касбни ўз ичига олади. Маълумотномада у ёки бу ишни бажаришнинг билими ва малакаларига нисбатан турли касб ишчиларига қўйиладиган талаблар келтирилган. Бажариладиган қурилиш жараёнларининг мураккаблигига мос ҳолда асосий касблар ишчилари учун олтита малака разряди белгиланган:
1-разряд – етарлича меҳнат малакаларига эга бўлиш ва меҳнат ҳавфсизлиги қоидаларини билиш;
2-разряд – айрим касбий малакалар зарур;
3-разряд – билим ва малакаларнинг маълум касбий даражаси зарур;
4-разряд – ўртача мураккабликдаги жараёнларни бажариш учун махсус ва назарий тайёргарлик ҳамда катта касбий стаж талаб этилади;
5-разряд –мураккаб жараёнларни бажариш учун юқори малака ва билимлар, звено ёки бригада бошлиғи бўлиб ишлаш учун ташкилотчилик қобилиятлари зарур;
6-разряд – ниҳоятда мураккаб жараёндир.
Янги разряд бериш – ишлаб чиқариш синовлари натижаси, малака комиссиясининг баённомаси билан (у бажараётган ишга қуйилган малака талабларига амал қилган ҳолда), қурилиш ташкилоти бўйича буйруқ билан ва меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйган ҳолда янги гувоҳнома бериш билан расмийлаштирилади. Тақдим этилаётган разрядга мувофиқ зарур билимлардан ташқари ишчи бажарилаётган жараённинг ўзига хос хусусиятини, уни ишлаб чиқариш технологиясини, меҳнат муҳофазаси қоидаларини, ички меҳнат тартиби қоидалари, қўшни қурилиш мутахассисликлари бўйича ишлар сифатига талабларни билиши керак.
Қурилиш ишчи кадрлари касб – ҳунар коллежларида, ўқув пунктларида ва комбинатларда, қурилиш майдонларида ўқитиш ва малакасини ошириш йўли билан тайёрланмоқда.

Download 186.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling