1-мавзу : Кириш. 1-боб. Қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар Режа


Қурилиш иштирокчилари. Қурилиш жараёнлари ва ишлари


Download 186.35 Kb.
bet3/14
Sana19.04.2023
Hajmi186.35 Kb.
#1364795
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1 мавзу

3.Қурилиш иштирокчилари. Қурилиш жараёнлари ва ишлари.
Қурилиш махсулотини яратишда ишлаб чиқариш жараёни иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари тизими катта аҳамиятга эга бўлади. Қурилишда мавжуд бўлган тизим иштирокчилар занжири кўринишида ифода этилиши мумкин, унинг бир томонида капитал қўйилмалар (инвестисиялар), иккинчи томонидан – яратилган қурилиш махсулоти туради. Инвестисияларнинг хусусиятига кўра улар давлат (бюджет) ва хусусийларга ажратилади.Бюджет инвестисияларнинг тақсимланиши маҳаллий ваколатли ташкилотлар орқали ёки Давлат архитектура қурилиш қўмитаси орқали амалга оширилади. Хусусий инвестисияларни жалб қилиш аниқ бир қурилиш махсулотини яратишдан манфаатдор бўлган инвесторлар орқали амалга оширилади. Давлат ёки хусусий инвестор буюртмачи ҳисобланади, яъни қурилиш махсулотини яратишга буюртма берувчи фуқаролик муносабатларининг субекти ҳисобланади. Қурилиш махсулотини яратишда буюртмачининг манфаатлари – лойиҳани ғоядан бошлаб қурилган обектни фойдаланишга топширгунга қадар ривожланишни буюртмачи–қурувчи лойиҳанинг барча иштирокчиларини ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширувчи ихтисослашган ташкилот ифода этади, бунга қурилишга дастлабки - рухсат этувчи ҳужжатларни давлат органлари билан келишиш, қурилиш устидан техник назорат ўрнатиш, қурилган обектни фойдаланишга топшириш киради.Буюртмачи – қурувчи олдида турувчи асосий вазифалардан бири обект қурилишини инвестисияга қадар тайёрлаш ҳисобланади.
Инвестисияга қадар тайёргарлик деганда лойиҳани техник, ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий, ҳамда асосланишини шакллайдиган тадбирлар мажмуи тушунилади.
Бевосита лойиҳалаш жараёни учун бурюртмачи танлаб оладиган асосий иштирокчилар бош лойиҳачи ва бош пудратчи ҳисобланади. Бу ташкилотларнинг ваколатини лойиҳавий ва қурилиш – монтаж ишларининг айрим турларини бажаришга давлат лисензиясига эга бўлганлиги, шунингдек шунга ўхшаш обектларни қуриш тажрибасига эга бўлиш тасдиқлайди.
Одатда пудратчи ташкилотлар қурилиш ва махсус ишларнинг барча турларини бажаришга қодир бўлмайдилар ва бунда улар ихтисослашган ташкилотлар – санитария – техника, электромонтаж ва бошқа ишларни бажарувчи субпудратчи ташкилотлар билан шартномалар тузишади.
Инвестисион босқичдан олдинги ишларнинг кетма – кетлиги ва ўзаро алоқаси инвестисион жараённинг гоҳ бир, гоҳ бошқа иштирокчиси томонидан навбатма – навбат хал қилинадиган масалаларнинг берк доираси (1-расм) кўринишида тақдим этилиши мумкин. Бундай масалалар қаторига қуйидагилар киради:
● тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва қурилишга пудрат савдоларини эълон қилиш;
● тендер таклифини тайёрлаш ва тақдим этиш;
● танлов таклифларини баҳолаш, ғолибни танлаш, пудратчи билан битим тузиш тўғрисида музокаралар ўтказиш;
● қурилишга тайёрланиш, буюртмаларни жойлаштириш;
● лойиҳа – смета ҳужжатларини тузиш, технологик ҳисоб – китоблар;
● смета ва ҳисоб – китобларни текшириш, эътирозлар ва келишмовчиликларни кўрсатиш;
● тўлов ҳужжатлари калкулясияларни тузиш ва тузатишлар киритиш;

1-расм. Инвестисиядан олдинги тайёргарлик масалаларининг
кетма-кетлиги ва ўзаро алоқаси:

1-тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва қурилишга савдо эълон қилиш; 2-офертани тайёрлаш ва тақдим этиш; 3-танлов таклифларини баҳолаш; ғолибни танлаш; 4-қурилишга тайёргарлик, буюртмаларни жойлаштириш; 5-лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш; 6-ҳужжатларни баҳолаш, келишмовчиликларни боғлаш;


7-лойиҳа смета ҳужжатларига тузатиш киритиш.

Обектни барпо қилиш босқичида қурилиш иштирокчилари сони ортади. 1.2-расмда тақдим этилган схемада буюртмачининг ва инвестисион – қурилиш жараёнининг асосий иштирокчиларини биргаликдаги ҳаракатларининг мумкин бўладиган вариантлари яққол кўриниб турибди.


А схема унча катта бўлмаган обектларни қуриш учун, шу жумладан қурилишнинг хўжалик усули учун хосдир, бунда барча инвестисион хавфларни буюртмачи ўз зиммасига олади.

Download 186.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling