1-мавзу : Кириш. 1-боб. Қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар Режа


Download 186.35 Kb.
bet8/14
Sana19.04.2023
Hajmi186.35 Kb.
#1364795
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
1 мавзу

Машина вақти меъёри – машинанинг эксплуатасион (фойдаланиш) унумдорлигидан максимал даражада фойдаланишга имкон берувчи, ишни оқилона ташкил этишда сифатли машина махсулоти бирлигини ишлаб чиқариш учун зарур машинанинг иш вақти миқдори (маш. – соат ва маш. - см).
Вақт меъёрлари ва ишлаб чиқариш маҳсулот меъёрлари ўзаро боғлиқ, зарур бўлганда ишчиларнинг унумдорлигини ва звено таркибини аниқлашга имкон беради.
Вақт меъёрлари бир қанча турда бўлади. Элементар меъёр фақат битта ишлаб чиқариш операсиясига вақт меъёрини белгилайди, масалан, сиртни плитка билан кошинлаш учун тайёрлаш. Ягона ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этувчи бир қатор операсияларни бирлаштирувчи меъёр йириклаштирилган ҳисобланади (м2 сиртни бўяш, шу жумладан асосни тайёрлаш, грунтовка, текислаб-тозалаш, бир неча қаватга бўяш ва ҳ.к.), ишлаб чиқариш жараёнлари мажмуини ўз ичига олувчи мажмуавий (комплекс) вақт меъёри (м3 ғишт териш, бунга ғишт теришнинг ўзи, равоқларни жойлаштириш, супанинг ўрнини ўзгартириш, иш ҳудудига материалларни узатиш).
Техник меъёрлар қурилиш ишларини бажаришга ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва қабул қилинган технологик ечимларнинг самарадорлигини баҳолашда фойдаланилади.
Тарифли нормалаш – сарфланган меҳнат миқдорига боғлиқ ҳолда унинг миқдори, сифатига мувофиқ ва ижрочининг малакасини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи миқдорини аниқлаш тизими. Бу ҳар бир ишчи учун моддий манфаатдорликни яратади ва меҳнат унумдорлигини ва мос равишда бажарилган махсулот ҳажмини оширишнинг муҳим рағбати ҳисобланади, шунингдек ишчиларнинг малакасини оширишни, ишларнинг техникаси ва технологиясини яхшилашни ва такомиллаштиришни таъминлайди.
Тарифли нормалаш асосига тариф тўри қўйилган бўлиб, унга кўра ишчининг разрядига боғлиқ ҳолда иш ҳақи белгиланади. Ҳар бир разрядга улар орасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг нисбатини кўрсатувчи тариф коеффисиентлари қуйида келтирилган:

Разрядлар ......

1

2

3

4

5

6

Коеффисиентлар

1,0

1,08

1,19

1,34

1,54

1,8

Вақт меъёрлари ва тариф ставкалари асосида қурилиш ишчилари меҳнатига ҳақ тўлаш учун нархлар ўрнатилади.
Меҳнат қилиш шароитлари оғир бўлганда ва оғир ишларда иш шароитлари коеффисиентлари киритилади, улар 1,12....1,24 ни ташкил этади., улар температура ҳудуди ва ишларни амалга оширишнинг ҳақиқий температурасига боғлиқ ҳолда қабул қилинади. Ёзги пайтда 1,1 ....1,6 чегараларида қишки коеффисиентлар қўлланилади
Айрим ҳолларда, ишчининг олиши мумкин бўлган иш ҳақини ҳисоблаш қийин ёки иложи бўлмаганда тариф ставкалар киритилади, яъни ишчининг малакаси ва унга берилган разрядга мувофиқ кунлик ёки ойлик меҳнат ҳақи миқдори киритилади.
Вақт нормалари ва норматив меҳнат сарфларини аниқлаш учун УМваН, ИМваН ва ММваН қўлланилади.
УМваН– умумий меъёрлар ва нархлар – меъёрларнинг 65% ини ташкил этади ва 86 тўпламдан иборат;
ИМваН– идора меъёрлари ва нархлар – меъёрларнинг 25% ини ташкил этади;
ММваН– маҳаллий меъёрлар ва нархлар – барча меъёрларнинг 10% ини ташкил этади.

Download 186.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling