1-мавзу : Кириш. 1-боб. Қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар Режа


Қурилиш технологияларининг техник воситалари


Download 186.35 Kb.
bet11/14
Sana19.04.2023
Hajmi186.35 Kb.
#1364795
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1 мавзу

Қурилиш технологияларининг техник воситалари
Бино ва иншоотларни барпо этишда фойдаланиладиган техник воситаларни учта асосий гуруҳга ажратиш мумкин: асосий, ёрдамчи ва транспорт.
Асосий техник воситалар қурилиш жараёнида – конструксияларни монтаж қилишда, грунтқа ишлов беришда, қозиқлар қоқишда, пардозлаш ишларини амалга оширишда ва ҳ. к.ларда бевосита иштирок этади Уларга қурилиш машиналари, механизмлар, дастаки, механизасиялашган ва электрлаштирилган асбоб киради.
Ёрдамчи техник воситалар конструксияларни бевосита барпо этишда ишлатилмайди, аммо бунга ёрдам беради (баландликда ишлаш учун супалар, нарвон – стремянкалар, монтаж қилиш майдонлари, траверслар ва стропалар ва бошқ). Ёрдамчи техник воситалар таркибига ташишда, омборда сақлашда ва бевосита иш ўрнида бутунлигини таъминлашга мўлжалланган контейнерлар, кассеталар, бункерлар, струбсиналар, газли баллонлар, суюқ моддали идишлар ва бошқа турли хил керакли яроқлар киради.
Транспорт воситалари моддий ресурслар ва техник воситаларни фақат бунёд этилаётган бинолар ёнига эмас, балки ишлар амалга ошириладиган ҳудуд (зона)га ҳам етказиб берилишини таъминлайди.
Қурилиш технологияларининг экологик ҳавфсизлиги
Замонавий қурилишга қўйиладиган талаблардан бири экологик ҳавфсизликни таъминлаш ҳисобланади. Бу, мавжуд обектларни такомиллаштиришда ва янгиларини яратишдаги барча босқичларда, яъни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишда мазкур обектнинг ва атроф табиий муҳитнинг максимал мослашувчанлигини таъминлашга, экологик мувозанатни сақлашга имкон берувчи талаблар ва мезонлар ҳисобга олиниши керак. Экологик ҳавфсизлик принсипининг амалга оширилиши таъсирларни таҳлил қилишга ва табиий экотизимларда ва умуман биосферада юзага келиши мумкин бўлган кейинги ўзгаришлар ва оқибатлар прогнозига асосланади.
Қурилиш ишларини амалга оширишда атроф – муҳитга кўрсатиладиган таъсирлар турларини қуйидаги асосий гуруҳларга ажратиш мумкин:

  • ижтимоий муҳитга таъсирлар (бино ёки иншоотнинг архитектурасини эстетик идрок қилиш; ландшафтнинг салбий ўзгаришлари; транспорт ва пиёда оқимларининг мажбурий ўзгариши ёки қисқариши; алоқа линиялари ишининг бузилиши; шовқин даражасининг ортиши ва бошқ);

  • ердан фойдаланиш (ер участкаларини қурилиш майдонлари учун, қурилиш материаллари ва конструксияларини омборхоналари, ташкил этилган ва ташкил этилмаган грунт ва чиқиндилар тўпламлари учун узоқ муддатга узоқлаштирилиши (бегоналаштириш, ихтиёрдан чиқиши) ва бошқ);

  • грунт муҳитига таъсирлар (табиий ҳолатнинг бузилиши, грунтга ишлов беришда, грунтли ва қозиқли асосларни қуришда, сингиб ўтмайдиган тўсиқ ва экранларни яратишда, портлатиш ишларини амалга оширишда замин ва грунт муҳитининг эрозияси ва ифлосланиши ва бошқ);

  • сув муҳитига таъсирлар (сувни четдан ўтказиш(қочириш) ва дренажлар қуришда, ер ости сувлари сатҳини сунъий пасайтиришда, турли хил қурилиш қоришмалари ва таркибларида кимёвий қўшимчаларнинг қўлланилишида, қурилиш майдонларидан тозаланмаган оқоваларга йўл қўйилганда ер ости ва усти сувларнинг ифлосланиши);

  • ҳаво муҳитига таъсирлар (грунтқа ишлов беришда, сочилувчан, шу жумладан кимёвий агрессив материалларни омборга тўкишда ва фойдаланишда, портлатиш ишларини амалга оширишда, қурилиш материаллари ва ахлатни ёқишда ҳавонинг чангланиши ва газланиши ва бошқ);

  • ўсимликларга таъсирлар (грунтнинг ўсимлик қатламини, кўк экинларни йўқ қилганда ва ҳ. к.);

  • конструксиянинг ҳавфсизлиги даражасига таъсир (технологик регламентларнинг бузилиши оқибатлари, ишларни амалга оширишнинг экстремал шароитлари ва бошқ);

  • инсон ҳавфсизлигига таъсир (ҳавфли материаллар ва бирикмалардан фойдаланиш ишларини амалга оширишдаги ҳавфли шароитлар ва бошқалар).

Қўлланилиши атроф – муҳитга салбий таъсирни пасайтириш мумкин бўлган қурилиш ишлаб чиқариш методлари қуйидаги йўналишлар бўйича гуруҳларга ажратилиши мумкин:

Download 186.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling