1-мавзу : Кириш. 1-боб. Қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар Режа


Download 186.35 Kb.
bet12/14
Sana19.04.2023
Hajmi186.35 Kb.
#1364795
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1 мавзу

Ердан фойдаланиш: инсон ва табиатнинг оқилона ўзаро алоқасини ҳисобга олиб, жойлаштириш тизимини лойиҳалаш (урбоекология); обектни қуриш жараёнида бегоналаштириладиган ерларнинг камайиши ёки йўқ қилиниши; эксплуатасия (фойдаланиш) муддати тугагандан сўнг ерларнинг табиий ҳолатига қайтарилиши (рекултивасия); ер сиртида ва ер сиртдан пастда сингдирмайдиган экранлар (тўсиқлар) ни қуришни камайтириш (бетонли, асфалтли ва бошқа қопламалар); чиқиндилар ташланадиган жойларни, қурилиш фаолияти чиқиндиларини сақлаш жойларини оқилона ташкил этиш; оқова сувларни тозалаш ва бошқ.
Архитектура – режалаштирилувчи: релеф ва ландшафтдан фойдаланиш; бино ва иншоотларни маҳаллий жойга адекват(мос) ҳолда масштаблаш; табиий ёруғлик манбаларидан, қуёш энергиясидан, шамол йўналишидан фойдаланиш; бинони, унинг элементларини, рангини пардозлаш хусусиятларини ва бошқаларни кўриб идрок қилиш (видеоекология); турар жой массивлари ва саноат зоналарини кўкаламзорлаштиришга тизимли ёндашув; тарихий, архитектура ва табиий ёдгорликларни сақлаб қолиш ва бошқ.
Конструктив: экологик соф биноларнинг конструксиялари (янгиланувчи манбаалардан ва биноларнинг ҳаёт фаолиятидан чиқадиган иссиқлик энергиясидан фойдаланиш, соф қурилиш материаллари ва бошқ.); бинонинг вазифаси ўзгарганда, у замонавийлаштирилганда ёки йўқ қилинганда ресурслар сарфини кескин камайтиришга имкон берувчи мослашувчан конструктив – технологик ечимлар; ердан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ биопозитив (биоижобий) конструктив ечимлар ва бошқ.
Технологик: қурилиш майдони ўлчовларини мақбуллаштириш; бино ва иншоотларнинг ер ости қисмини қуришда грунтқа ишлов бериш ҳажмларини камайтириш; грунтнинг ўсимликларни ўстирувчи қатламини сақлаб қолиш; ер ости сувларини ифлосланишидан сақлаб қолиш; грунтга динамик таъсирларни (зарбавий усуллар, титратувчи (вибрасион) таъсирлар, портлатиш, оғир зичлаштириш трамбовка ёрдамида) камайтириш; қурилиш материаллари чиқиндиларининг катта миқдорини берувчи технологияларни чеклаш; чиқиндисиз технологияларни ривожлантириш ва бошқ.




  1. Download 186.35 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling