1-мавзу : Кириш. 1-боб. Қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар Режа
Download 186.35 Kb.
|
1 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишчиларнинг звенолари ва бригадалари
- Ихтисослаштирилган бригада
- Комплекс бригада
Нарядсиз тўлов тизими - бригада ва звеноларга иш ҳақи меҳнатга соатбай ҳақ тўлашдан келиб чиқиб ва ходимнинг малакасига мувофиқ бажарилган ишлар қиймати ҳисобидан тўланади.
Ишчиларнинг звенолари ва бригадалари Қурилиш жараёнларини мувоффақиятли бажариш ишчилар ўртасида уларнинг малакасига ҳамда уларнинг биргаликда ишлашини ташкил этишга мувофиқ меҳнатни тақсимлашни талаб этади.Аксарият қурилиш жараёнлари ҳозирги замон техника даражасида ишчилар гуруҳи билан бажарилади. Звено – биргаликда айнан бир хил турдаги ишларни бажарувчи, бир касбдаги ишчилар гуруҳи; звено аъзоларининг малакаси ҳар хил бўлганда разряди анча юқори бўлган ишчилар анча мураккаб ишларни бажаришади. Звенодаги ишчилар сони меҳнатни оқилона ташкил этишга боғлиқ; таркиби одатда 2 ... 5 киши атрофида бўлади. Бригада – айнан бир хил кўринишдаги ишни биргаликда амалга ошириш учун бирлашган ишчиларнинг бир неча звеноси. Звенолар ва бригадаларнинг миқдорий ва малакавий таркиби ишларнинг ҳажмига, бажарилаётган жараёнларнинг мураккаблигига, ишларнинг режалаштириладиган муддатларига, ишларни амалга оширишнинг қабул қилинган услуб (метод)ларига боғлиқ ҳолда белгиланади. Қурилишда энг кўп тарқалган ихтисослаштирилган ва комплекс бригадалардир. Ихтисослаштирилган бригада (одатда 25 ... 30 кишигача), бир хил турдаги ишларни (сувоқчилик, пардозлаш, плита ётқизиш) бажарувчи, бир касбдаги ишчилар звеноларидан ташкил топади. Комплекс бригада (40 .... 50 кишигача) – пировард маҳсулотнинг бирлиги билан боғлиқ (пардозчилар бригадаси – пардозчилар, сувоқчилар ва плита ётқизувчилар, бетончилар бригадаси – қолиб (опалубка)чилар, дурадгорлар, арматурачилар, бетончилар) бўлган, бир вақтда кечувчи қурилиш жараёнларини бажариш билан банд турли касб ишчиларидан ташкил этилади. Меҳнатни бундай ташкил этиш бригада аъзолари орасида ишни тўғри тақсимлашга имкон беради, турли касб эгаларини биргаликда ишлаши амалга оширилади ва унга боғлиқ ҳолда ишларда бўладиган турли хил тухташларни олди олинади. Комплекс бригада бошлиғи энг малакали ва етакчи ихтисосликдаги обрўли ишчилар ёки муҳандис-техник ходим (МТХ)лар орасидан тайинланади. “Пировард (якунловчи, якуний) маҳсулот” комплекс бригадаси (60 .... 70 кишигача) айрим тугалланган комплекс ишлар (йиғма элементлардан бино каркасини монтаж қилиш, монолит темир бетондан бинонинг конструктив элементларини барпо этиш) ёки бино ёҳуд иншоотни тўлиқ қурилишини бажариш учун яратилади. Бундай бригада турли хил касбдаги ишчилардан иборат звенолардан ташкил топади ва бинонинг ер усти қисмини барпо этиш бўйича умумқурилиш ишларининг бутун бир мажмуини бажаради, бунга барча пардозлаш ишлари ҳам киради. Қурилишни ташкил этиш ва иш фронтининг мавжудлигига боғлиқ ҳолда бригадани мустақил обектларда ягона ритмда ишловчи учта комплекс бригадага ажратиш мумкин – бири нол сиклдаги ишларни бажаради, иккинчиси қўшни корпусни барпо этади, учинчисида пардозлаш ишларини олиб боради. Ижрочиларнинг анча юқори малака даражаси туфайли, механизасия воситаларидан оқилона фойдаланиш ва ишчиларнинг масъулияти юқори экани туфайли бундай бригадаларда ишлаб чиқариш ҳажми одатдаги ишлаб чиқариш бригадалардагига қараганда 20...25% юқори бўлади. Натижада обектларнинг қурилиш муддатлари қисқаради, моддий ҳаражатлар камаяди ва ишлар сифати ошади. Бригада ва звеноларни шакллантириш улардаги ишчилар сонини ҳисобга олиш ва бригаданинг касбий ва малакавий таркибини танлаш асосида ишлаб чиқариш топшириқларини муддатида бажариш учун, меҳнат унумдорлигини ошириш, махсулотнинг юқори сифатли бўлишини таъминлаш ва ишчилар меҳнатига тўғри ҳақ тўлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади. Тўғри шакллантиришни амалга оширишда ҳар бир ишчининг касби ва малакаси бўйича самарали фойдаланиш, барча ишчиларнинг бир хил ҳажмдаги иш билан таъминланиши, касбларнинг оқилона бир – бирига кўриниши ва қурилишмашиналаридан вақт бўйича максимал фойдаланиш таъминланади. Иш ўринларини ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш ишловчиларнинг хавфсизлигига кафолат берувчи зарур шартномаларни ва тадбирларни назарда тутади. Иш ўринлари шундай ташкил этилиши керакки, бунда асосий ишларда банд бўлган ишчилар уларнинг касби ва малакасига мос келмайдиган ёрдамчи ишлар ва жараёнларга жалб қилинмаслиги керак. Ишлаб чиқариш иши қабул қилинган ишлар технологияси ва ижрочилар таркибига мувофиқ бутланган дастаки ва механизасиялашган (електрлаштирилган) асбоблар, жиҳозлар монтаж қилиш ва мосламаларининг оқилона тўплами билан таъминланган бўлиши керак. Меҳнат шароитлари ишчиларнинг соғлиғини сақлаган ҳолда бир вақтнинг ўзида уларнинг юқори иш қобилиятларига ёрдам бериши керак. Бу талаблар меҳнат ва дам олишнинг оқилона режимларига амал қилиш билан, ишловчиларнинг организмга зарарли таъсирларнинг (шовқин, титрашлар, чанг, газланганлик) салбий оқибатларини камайтириш бўйича тадбирлар ўтказиш, ишчиларни зарур махсус кийим ва поябзал, индивидуал ҳимоя воситалари, қурилиш майдонида зарур санитария – маиший хизматини ташкил этиш билан таъминланади. Ишчиларнинг малакасини ошириш қурилиш – монтаж ишлари технологиясини янада такомиллаштириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш учун муҳим шарт ҳисобланади. Шу муносабат билан ишчиларни тайёрлашга; қайта тайёрлашга, малакасини оширишга биринчи даражали эътибор берилади. Ишчиларни ўқитиш ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда амалга оширилади. Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўз малакасини ўқиётган ишчи – қурувчиларнинг тахминан 75% оширади. Айрим меҳнат операсияларини ташкил этиш ва бажариш учун асосий норматив ва йўриқнома тарзидаги ҳужжатлар бўлиб, меҳнат жараёнлари харитаси (МЖХ) хизмат қилади.МЖХ да меҳнатнинг юқори унумдор усуллари ва методлари, ишчилар звеноларини шакллантириш, иш ўринларини оқилона ташкил этиш бўйича тавсиялар бўлади. Меҳнат жараёнлари хариталари тўртта бўлимдан иборат: харитани қўлланиш соҳаси ва самарадорлиги; тайёргарлик ва жараённи бажариш шартлари; ижрочилар, буюмлар ва меҳнат қуроллари; жараён технологияси ва меҳнатни ташкил этиш. Хариталарда ишчилар звеноси аъзолари ўртасида вазифалар аниқ ажратиб берилади, унда айрим ишлаб чиқариш операсияларини бажариш бўйича оқилона ишчи харакатлари ва усулларини тавсия қилган ҳолда графиклар берилган. Download 186.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling