Пардозлаш қоришмалари


Download 81.94 Kb.
bet1/3
Sana19.06.2023
Hajmi81.94 Kb.
#1624965
  1   2   3
Bog'liq
6-ma\'ruza



  1. Модул. Енгил, махсус, композит ва қуруқ қоришмалар, уларнинг

ишлатилиши
Режа:

  1. Пардозлаш қоришмалари

  2. Махсус қоришмалар

  3. Қуруқ қоришмалар

  4. Қоришмаларни тайёрлаш ва ташиш

Пардозлаш қоришмалари цементлар, оҳак, гипс, цемент-оҳак, оҳак-гипс, гипс цемент пуццолан ва бошқа боғловчилар асосида тайёрланади.
Пардозлаш қоришмалари икки асосий турга: одатдаги сувоқ қоришмалари ва манзарали қоришмаларга бўлинади.
Ишлатилиш соҳасига кўра сувоқ қоришмалари ташқи сувоқ ва ички сувоқ қоришмаларига бўлинади.
Ғишт-тош ва бетон асосида қурилган бино ва иншоотларни ташқи томондан суваш учун цементли, цемент-оҳакли қоришмалар ишлатилади. Қурук иссиқ иқлим шароитида ёғоч юзаларни сувашда оҳак-гипсли қоришмалар ишлатилиши мумкин.
Доимо нам ва сув таъсир этадиган биноларнинг цокол, карниз ва бошқа қисмларида таркибига гидрофоб моддалар қўшилган цементли ва цемент- оҳакли қоришмалар ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
Хоналар ҳавосининг нисбий намлиги 60% гача бўлганда бинолар ички деворлари ва қаватлараро ёпмаларни суваш учун оҳакли, гипсли, оҳак-гипсли ва цемент-оҳакли қоришмалар ишлатилади.
Сувоқ қоришмаларининг ҳаракатчанлиги стандарт конуснинг чўкиши чуқурлиги билан аниқланади.
Механизациялаштирилган усулда сувашда ички қатлам учун қоришма ҳаракатчанлиги 6-10 см ни, қўл билан сувашда эса 8-12 см ташкил этади. Бунда қумнинг энг йирик донаси 2,5 мм ошмаслиги керак.
Пардозлаш қатламининг ҳаракатчанлиги 8-12 см бўлиши керак. Бу қоришмаларда қумнинг энг йирик донаси 1,25 мм бўлади.
Манзарали қоришмалар биноларни ташқи ва ички томондан безашга. мўлжалланган. Манзарали қоришмалар асосида девор панеллари ва йирик блокларнинг сиртқи юзаларини заводнинг ўзида пардозлаш, шунингдек қурилиш майдонларида бино фасадларини пардозлаш мумкин.
Тураржой ва жамоат биноларининг ички деворларини пардозлашда ҳам манзарали қоришмалар ишлатилади.
Манзарали қоришмалар олишда боғловчи сифатида оқ, рангли ва оддий портландцементлар, биноларнинг ички деворлари учун эса оҳак ва гипс ишлатилади.
Манзарали қоришмалар тайёрлашда майда тўлдиргич сифатида тоза кварц қумлари, гранит, мармар, оҳактош, харсангтош ва бошқа ок ва рангли тоғ жинсларини майдалаб олинган қум ишлатилади. Манзарали қоришма таркибига безаш фаоллигини ошириш мақсадида озгина миқдорда слюда, вермикулит, перлит, шиша майдаси киритилади. Ички безакда пардоз қатламига декоратив кўриниш бериш учун рангли полимер доначалар ҳам қўшилиши мумкин.
Манзарали қоришмаларга ранг бериш учун ишқор муҳитига чидамли ва қуёш нурига бардошли табиий ва сунъий пигментлар (лазур, ултрамарин,охра,темирли сурик, мумиё ва бошқ.) ишлатилади.
Темирбетон панелларни пардозлаш учун камида 150 маркали, енгил бетонлардан тайёрланган панелларни пардозлаш ҳамда биноларнинг фасадларни суваш учун 50 маркали қоришмалар ишлатилади.
Манзарали қоришмаларнинг совуққа чидамлилиги камида /35 маркада бўлиши керак. ^Қоришманинг масса бўйича сув шимувчанлиги 8% ошмаслиги зарур. Йирик панеллар ва блокларни заводда манзарали қоришмалар асосида фактурали ишланиши тавсия этилади.
Бунинг учун рангли металлар, пластик ва шишапластик релефли матрица жойлаштирилган қолиплар ишлатилади. Қоришма юзасини абразив дисклар ва бошқа усулларда ишлов бериш қоришма қотгандан кейин ҳам амалга оширилиши мумкин.

Download 81.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling