Пардозлаш қоришмалари
Download 81.94 Kb.
|
6-ma\'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инъекцион қоришмалар
- Акустик қоришмалар
- Тампонаж қоришмалар
Махсус қоришмалар
Гидроизоляцион қоришмалар. Гидроизоляцион қоришмалар одатда портландцемент, сулфат муҳитига чидамли цемент, гидрофоб цемент ва кенгаювчи цемент асосида тайёрланади. Уларнинг таркибига 1:2,5 ёки 1:3,5 (цемент:қум, массаси бўйича) бўлиб, сув ўтказмаслик хусусиятини янада яхшилаш учун таркибига ҳар хил зичлаштирувчи моддалар (натрий алюминати, хлорли темир, битум эмулсияси, полимерлар, латекслар ва бошқ.) киритилади. Гидроизоляцион қоришмалар доимо нам, сув ёки агрессив муҳитлар таъсирида бўладиган бино ва иншоотларнинг қисмларини, юзаларини сувашда ишлатилади. Инъекцион қоришмалар. Инъекцион қоришмалар арматураси аввалдан тарангланадиган темирбетон конструкциялар тайёрлашда арматурани коррозиядан ҳимоялаш мақсадида каналларни тўлдириш учун ишлатилади. Улар цемент хамири ёки цемент-қум аралашмаси сифатида тайёрланган паста ҳолатида бўлиши мумкин. Майда тўлдиргич сифатида йириклик модули энг кичик, ювилган кварц қуми ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Минерал боғловчи сифатида М400 ва ундан юқори маркали портландцемент ишлатилади. Цементнинг сарфи 1м қоришма учун 1100-1400 кг ва 1 м цемент хамири учун 1300-1600 кг бўлиши керак. Инъекцион қоришманинг сиқилишга мустаҳкамлиги бўйича маркаси камида 300 бўлади. Қоришма аралашмасининг қовушоқлигини камайтириш учун таркибига ЛСТ, милонафт каби сиртактив моддалар ва С-3 сингари суперпластификаторлар (0,1-1%, массаси буйича) киритиш тавсия этилади. Акустик қоришмалар. Товуш ютувчи сувоқлар тайёрлашда ва акс садо ҳосил бўлмайдиган хоналарни сувашда акустик қоришмалар ишлатилади. Минерал боғловчи сифатида портландцемент, шлакли портландцемент, оҳак, гипс, улар асосидаги аралаш боғловчилар ва каустик магнезит ишлатилади. Майда тўлдирувчи сифатида кўпчитилган перлит, пемза, керамзит ва шу каби ғовак материаллардан олинган, йириклиги 3-5мм бўлган бир фракцияли қумлар ишлатилади. Қоришмаларнинг ўртача зичлиги 6001200 кг/м3 бўлиб, очиқ ғовакли структурага эга бўлади. Тампонаж қоришмалар. Нефт ва газ қудуқларини, тоннелларни гидроизоляция қилишда, тоғ жинслари ёриқлари ва бўшлиқларини тўлдиришда ва бошқа жойларда тампонаж қоришмалар ишлатилади. Бу қоришмаларни тайёрлашда махсус тампонаж портландцемента, агрессив муҳитларда эса сулфат муҳитига бардошли портландцемент ишлатилади. Тампонаж қоришмалар жуда тез қотувчанлик хусусиятига эга. Download 81.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling