Пардозлаш қоришмалари


Рентген нурларидан ҳимояловчи қоришмалар


Download 81.94 Kb.
bet3/3
Sana19.06.2023
Hajmi81.94 Kb.
#1624965
1   2   3
Bog'liq
6-ma\'ruza

Рентген нурларидан ҳимояловчи қоришмалар. Улар барит қуми (ВаБО4) асосида тайёрланади. Минерал боғловчи сифатида портландцемент ва шлакли портландцемент ишлатилади. Қоришма таркибига литий, бор, кадмий каби енгил элементлар қўшимча сифатида киритилади. Барит қумининг энг йирик донаси 1,25 мм катта бўлмаслиги керак. Қоришманинг ўртача зичлиги 2200 кг/м3 атрофида бўлади.
Улар рентген кабиналари ва бошқа махсус бинолар деворлари ва шипларини сувашда ишлатилади.
Қуруқ қоришмалар
Кейинги йилларда мамлакатимизда ва айниқса хорижда материаллар бозори қурилишда турли қуруқ қурилиш аралашмаларининг кенг кўламда қўлланиши эвазига янада кенгайди. Улар асосан пардозлаш ҳамда бино ичи ва сиртидаги монтаж ишларида қўлланилади (гишт теришда, фасадларни пардозлашда, полларни барпо этишда). Қуруқ аралашмаларга кирувчи цемент-оҳакли аралашмадан илиқ ва унча совуқ бўлмаган ҳароратларда фойдаланилади (музлашга қарши қўшимчалар билан биргаликда), сувоқ учун ишлатиладиган гипсли қуруқ; аралашмалардан панелли уйларни реставрация қилишда, қуйма равишда тикланадиган бинолар ва бошқа шунга ўхшаш ишларда фойдаланилади. Гипсли қуруқ аралашманинг сарфланиши тахминан

  1. /т ни ташкил этади.




13.1-расм. МЗС-10 қуруқ аралашмалар ишлаб чиқариш кичик- заводининг технологик схемаси


1-грейферли юклагич; 2-виброгрохот (тебранувчи сиғим); 3-шнекли шимдиргич; 4-лентали конвейер; 5-“грохот” билан биргаликда барабанли қуритгич; 6,7,19-вертикаль шнеклар; 8-элеватор; 9-тебранувчи элак (вибросито); 10-майда қум бункери (0-1,4мм); 11-йирик қум бункери (1,4­2,8мм); 12,14-винтли шимдиргичлар; 13-боғловчилар (цемент, оҳак) сақланадиган омборхона; 1,5-пластификацияловчи қўшимчалар дозатори (улушлагичи); 16-музлашга қарши қўлланиладиган қўшимчалар улушлагичи (дозатор); 17-улушлагич (дозатор); 18-аралаштиргич; 20-қоплайдиган машина; 21-лентали конвейер; 22-тайёр аралашма сиғими; 23-тайёр аралашма бункери.
Бундан ташқари амалиётда турли қуруқ аралашмалар комбинациялашган ҳолда қўлланилинади, масалан: девор ва полларни кошин (кафель) плиткалар билан елимлаб қоплашда ва турли хилдаги шпатлевкалар тайёрлашда. Қуруқ елимли аралашмалар кенг ассортиментда, хусусан Подольск тажриба цемент заводида уларнинг хилма-хил турлари ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари қуруқ аралашмаларнинг кичик заводларда ишлаб чиқариладиган бошқа технологиялари кам мавжуд, масалан: МЗС -10 (13.1-расм) ва бошқалар.
Қуруқ аралашмалардан, масалан "Плитонит" юқори адгезия ва қовушқоқлик, вертикаль деворлардан оқиб тушмаслик, музлашга бардошлик хоссаларига эга. Уларни ишлаб чиқаришда Пикалев заводининг М-400 ва М- 500 маркали цементидан жинслилиги ва таркибининг бир хиллик даражаси юқори бўлган, фракцияси 0,6мм гача бўлган кварц қуми, Waken ва Dow органик қўшимчалардан фойдаланилади. Бу органик қўшимчалардан чет эл фирмалари хам кенг кўламда фойдаланишади. Чет эл шпатлёвкаларидан бизда Франциянинг "Семин" ва Финландиянинг "Лохъя" фирмалариники кенг ишлатилади. Қурук аралашмаларнинг тўғри танланиши ва тўғри қўлланиши қурилиш ишларини тезлаштиради ва уларнинг сифатини оширади.
Қоришмаларни тайёрлаш ва ташиш
Қурилиш қоришмалари бетон-қоришмалар тайёрлаш марказларида ёки қоришма қориш узелларида тайёрланади. Қурилиш майдони заводдан узоқда жойлашганда ва бажариладиган ишлар ҳажми кам бўлганда қоришма объект якинида жойлашган механизациялаштирилган қурилмаларда тайёрланиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Қоришмаларни тайёрлаш жараёни ташкил этувчи материалларни тайёрлаш, уларни ўлчаш (дозалаш) ва аралаштиришдан иборат бўлади. Портландцемент, оҳак, гипс ва бошқа боғловчилар Давлат стандарти талабларига жавоб бериши керак. Қум зарурат бўлса эланади, ювиш усулида чанг, лой миқдори меёрга келтирилади. Оҳак ва гилтупроқ хамири зарур қуюқлик даражасида тайёрланади. Қоришма ҳаракатчанлигини меёрга келтириш учун таркибига киритиладиган пластификаторлар ва кимёвий қўшимчалар тегишли консистенциягача суюлтирилади.
Қоришмаларни тайёрлашда минерал боғловчилар массаси бўйича, қум ва сув ҳажм бўйича ўлчаб солинади.
Қурилиш қоришмалари 150, 375 ва 750 л сиғимли даврий ишлайдиган қоришма қоргичларда тайёрланади . Қоришма қоргичларда оғир қоришмалар 1-2 минут, енгил қоришмалар эса 4 минут давомида аралаштирилади.
Ҳозирги вақтда қурилиш қоришмалари қуруқ қоришмалар марказида сув қўшмасдан тайёрланиб, қурилиш майдонларида махсус қоришма қоргичлар воситасида пластик қоришмага айлантирилиши мумкин.
Қурилиш қоришмалари истемолчига махсус ускуналанган автоцистерналарда, автосамосвалларда ташилади.
Қуруқ қоришмалар махсус автоприцеп қоришма қоргичларда ташилади ва қурилиш майдонларида сув билан аралаштирилиб биноларга узатилади. Қоришма юқори қаватларга махсус кўтармалар, насослар ёки пневмотранспорт воситасида етказиб берилади.
Қурилишга келтирилган қоришма партияси паспортида қоришма партиясининг номи ва номери, унинг ҳажми, тайёрланган санаси, маркаси, таркиби, ҳаракатчанлиги ва сув ушлашлик хусусияти кўрсатилиши керак.



13.2-расм. Станционар қоришма қоргич
Назорат саволлари

  1. Қурилиш қоришмалари қандай классификацияланади?

  2. Қоришма аралашмасининг асосий хоссаларини айтиб беринг.

  3. Қоришманинг қотгандан кейинги хоссалари ҳақида айтиб беринг.

  4. Ғишт-тош теришда ва сувоқчиликда ишлатиладиган қоришмалар ҳаракатчанлиги ҳақида нималарни биласиз?

  5. Оддий ва аралаш қоришмаларни тушунтириб беринг.

  6. Махсус қурилиш қоришмалари ҳақида айтиб беринг.

  7. Қуруқ қоришмалар тўғрисида гапириб беринг.

  8. Қурилиш қоришмалари тайёрлаш технологияси қандай жараёнларни ўз ичига олади.







Download 81.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling