1-мавзу : Кириш. 1-боб. Қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар Режа


Download 186.35 Kb.
bet14/14
Sana19.04.2023
Hajmi186.35 Kb.
#1364795
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1 мавзу

Қурилишда меҳнат муҳофазаси
Қурилишда меҳнат муҳофазаси ўзаро боғлиқ тадбирлар – ташкилий, техник, санитария-гигиеник ва қонунчилик тизимидан иборат бўлиб, уларнинг мақсади барча қурилиш – монтаж ишларини бажаришда ҳавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашдир.
Ташкилий – техник тадбирлар – ҳавфсиз меҳнат қилиш методларини ўргатиш, ҳавфсиз механизмларни, меҳнат қилиш воситаларини ишлаб чиқиш ва улар асосида ҳавфсиз қурилиш жараёнларни ишлаб чиқиш.
Санитария – гигиениктадбирлар – қурилиш майдончасида меъёрдаги меҳнат ва дам олиш шароитларини яратишга йўналтирилган.
Қонунчилик тадбирлари – ишлаш ва дам олиш вақти режимини, аёллар ва ўсмирларнинг меҳнат шароитларини тартибга солади, ишчиларни ишга қабул қилиш, бошқасига ўтказиш ва бўшатиш қоидаларини, ишчиларнинг ўзаро ва маъмурият билан ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
Ишлашга бошланғич кириш инструктаж (кўрсатма, йўриқ) идан ва иш ўрнида инструктаж (кўрсатма, йўриқ)идан ўтган шахсларга рухсат этилади. Такрорий инструктаж (кўрсатма, йўриқ) янги ишга ўтганда ёки меҳнат шароитлари ўзгарганда амалга оширилади.
Ўта ҳавфли ва зарарли ишларни бажариш учун (баландликда монтаж қилиш, ҳидли моддалар билан ишлаш) ишчиларга, тегишли ўқитишдан ва имтихон топширгандан сўнг ишлашга рухсат этилади.
Ишларни бошқарувчиларга қурилиш майдонида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича асосий тадбирлар эсдалик сифатида ишларни бажариш лойиҳаси (ИБЛ)да ва технологик хариталарда баён қилинади.
Download 186.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling