1-мавзу : Кириш. 1-боб. Қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар Режа
Download 186.35 Kb.
|
1 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўғридан – тўғри
- Аккорд тўлов
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими
Қурилишда ҳақ тўлашнинг бир неча тизими қўлланилади. Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлаш белгиланган ставка ёки тариф коеффисиентига мувофиқ ҳақиқий ишланган вақт учун ҳақ тўлашда фойдаланилади. Ҳақ тўлашнинг бу шакли аниқ меерлаш ёки ҳисобга олиш мумкин бўлмайдиган ишлар учун (транспорт ишчилари, қоровуллар, навбатчи электриклар) қулайдир. Механизмларда (булдозерларда) ёки механизмларга хизмат кўрсатишда (компрессор) банд бўлган ишчилар учун вақтбай – мукофотли ҳақ тўлаш бўлиши мумкин. Тўғридан – тўғри ишбай ҳақ тўлаш берилган разрядлар ва меҳнатдаги иштирокига мувофиқ ҳақиқий бажарилган иш ҳажми учун ҳақ тўлашни назарда тутади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг бу шакли анча илғор, у меҳнат унумдорлигини оширишга ва ишчиларнинг янада юқори малака эгаллашга интилишига ёрдам беради. Унинг қўлланилиши ишчиларнинг иш ҳажмини мунтазам ҳисобга олишни ва нарядлар расмийлаштирилишини талаб этади. Наряд – бу иш бошлангунча айрим ишчи, звено ёки ишчилар бригадасига ишларни бажариш учун берилиши керак бўлган ишлаб чиқариш топшириғидир. Наряд бажарилган ишлар ҳажмини ҳисобга олиш ва ишчилар билан ҳисоб – китоб қиладиган асосий ҳужжат ҳисобланади. Аккорд тўлов- (ишбай ҳақ тўлаш тури) маълум ишлар мажмуига (хонадон, қават, сексия) ёки ишлар ҳажми бирлигига (м3 ғишт териш, м2 сувоқ қилинадиган сирт(юза)) олдиндан тайёрлаб қўйилган калкулясия асосида амалга оширилади. Барча майда ва йўл-йўлакай қилинадиган жараёнлар ва операсияларни ҳисобга олувчи, саводли равишда тузилган калкулясияларда, аниқ белгиланган ҳажмларда ва берилган қурилиш – монтаж ишларининг аниқ белгиланган муддатларида аккорд тўловнинг қўлланилиши меҳнат унумдорлигини оширишга ва ишларнинг бажарилишини тезлаштиришга имкон беради. Фуқаролик қурилишида комплекс бригада билан фойдаланишга топширилган обект учун ҳисоб – китоб қилиш амалиёти қўлланилмоқда. Қурилиш – монтаж ишларининг бутун ҳажмига наряд – буюрта тайёрланади, оралиқ ҳисоб-китоблар – аванслар бажарилган иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, ҳар ойда расмийлаштирилади. Якуний ҳисоб-китобда қўшимча равишда қуйидагилар ҳисобга олинади: обектни фойдаланишга муддатидан олдин топшириш; бажарилган ишлар сифати; ишлар таннархини пасайтиргани учун ва қурилиш материалларини тежагани учун мукофотлаш. Download 186.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling