1-мавзу : Кириш. 1-боб. Қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар Режа


Қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорати. Қурилишда меҳнатни


Download 186.35 Kb.
bet13/14
Sana19.04.2023
Hajmi186.35 Kb.
#1364795
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1 мавзу

Қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорати. Қурилишда меҳнатни

муҳофаза қилиш.
Қурилиш маҳсулоти сифати – қурилиши тугалланган обектнинг тежамкорлиги ва рентабеллигига таъсир қилувчи, унинг ишончлилиги ва чидамлилигини таъминловчи асосий омиллардан биридир. Умумлаштирилган кўринишда обектнинг сифати лойиҳанинг, қурилиш метериаллари ва буюмларининг сифати, шунингдек қурилиш – монтаж ишларини амалга ошириш сифати билан белгиланади
Қурилиш – монтаж ишлари сифатининг назоратини амалга ошириш таркиби ва тартибини, яширин ишларни расмийлаштириш, тайёр обектни якуний қабул қилиш қоидаларини ва ҳ. к. ларни белгилаб берувчи ҚМҚ (3-қисм) билан тартибга солинади.
Яширин ишлар – бошқа кейинги ишларни бажаргандан сўнг кўриб баҳолаш учун мумкин бўлмайдиган ишлардир (пойдевор учун асосларни тайёрлаш, деворларни гидроизолясия қилиш, монолит конструксиялар арматураси, қуйиладиган деталлар ва ҳ. к.). Яширин ишлар ишларни бошқарувчиси-прораб ва техник назорат вакили имзоси билан далолатномалар кўринишида рассмийлаштирилади. Мураккаб ва масъулиятли ишларга далолатномаларни расмийлаштириш учун махсус комиссиялар ташкил этилади.
Қўйимлар (рухсат этиладиган) – деталлар, конструксиялар, хоналар ва ҳ. к. ларнинг ўлчамларида учраши мумкин бўлган четлашишлар. Улар ҚМҚларда ва техник шартларда келтирилган. Улардан четга чиқиш – брак-яроқсизлик. Иш бошқарувчи (прораб)нинг ва техник назорат қилувчининг вазифаси қурилиш – монтаж ишларининг сифатини кузатишдир. Техник назорат вакили сифатсиз бажарилган ишларни қайта бажаришга мажбур қилиш ҳуқуқига эга.
Ишларни бажаришда нуқсонлар турли сабабларга эга бўлиши мумкин. Девор панеллари туташув жойларини ёпиш ишлари сифатсиз бажарилиши туфайли фасаднинг кўриниши бузилади ва хоналарда температура-намлик режимлари бузилади. Қуйилма-туташтирувчи деталларнинг жадал коррозияси бинони авария ҳолатига келтиради, бу эса мураккаб ва меҳнат талаб таъмирлаш ишларининг бажарилишига олиб келади.
Қурилиш ишларининг паст сифатида бўлишининг асосий сабаблари паст навли ва қўлланилиши муддати ўтиб кетган материалларнинг қўлланилиши, ишда лойиҳа технологиясидан четга чиқиш (суваш ишларининг барча қатламларини бажармаслик, лойиҳага кўра зарур гидроизолясиянинг бўлмаслиги ва ҳ.к.), эскирган машиналардан ва мукаммал бўлмаган асбоблардан фойдаланиш, МТХ томонидан кераклича назоратнинг йўқлиги ва бошқалар.
Баъзида нуқсонлар бино ва иншоотларни ўқлар ва баландлик бўйича режалаштиришни нотўғри бажарилиши, тўкилма ва қазилмаларда грунтни қониқарсиз зичлаштирилиши, темир бетон ишларини бажаришда арматурани нотўғри ўрнатиш (шу жумладан кесими кичик бўлган), пайвандлаш ишларининг нотўғри ва сифатсиз олиб борилиши оқибатида юзага келади ва ҳ.к.
Ишлар сифатини назорат қилиш кўз билан кузатиб, чизиқли ўлчамларни ҳақиқий ўлчаш, конструксияларни бузувчи ва бузмайдиган назорат қилиш усуллари билан синаб бажарилади.
Назорат қилишнинг механик ёки бузувчи усули конструксияларнинг техник ҳолатини аниқлаш учун қўлланилади.
Физик (жисмоний) ёки бузмайдиган усулдан конструксиялар материалларининг физик – механик хоссаларининг асосий тавсифларини аниқлаш учун фойдаланилади. Метод импулсли ва радиасион усулларга асосланади.
Импулсли акустик усул (йўсин,йўл) тадқиқ этилаётган материалда эластик тўлқинларнинг тарқалиш тезлигини ўлчашдан ва бу тўлқинлар энергиясининг сочилишидан иборат.
Импулсли вибрасион усули тадқиқ этилаётган элементнинг конструктив шаклларини ҳисобга олган ҳолда хусусий тебранишларнинг сўнишини ўлчашга асосланади.
Радиасион усул материални нурлантиришда γ – нурлар оқимларининг жадаллиги ўзгаришини аниқлашга асосланган. Чиқарилаётган, ютилаётган ва тадқиқ қилинаётган обект орқали ўтган γ – нурлар изотопларини аниқловчи ҳисоблагичларнинг кўрсатишига кўра материалларнинг сифати ва хоссалари аниқланади.
Қурилиш – монтаж ишларининг сифатини таъминлаш ҳар бир ишлаб чиқариш жараёнининг бажарилишини мунтазам назорат қилиш билан эришилади. Назоратни ташкил этиш нуқтаи назаридан у ички ва ташқига ажратилади.
Ички назорат – қурилиш ташкилоти маъмурий-техник ходимларининг вазифаси. Тезкор кундалик назорат қурилиш – монтаж ишларининг амалга оширилиш жараёнида олиб борилади.
Қурилишни амалга оширилиши устидан ташқи назоратни давлат идоралари ва буюртмачи бажаради. Давлат идоралари – архитектура – қурилиш назорати инспексияси (АҚНИ) ва маъмурий – техник инспексиялар (МТИ) фақат қурилиш жараёни устидан эмас, балки атроф – муҳит билан ўзаро боғланиши устидан ҳам ҳар томонлама назоратни амалга оширади (ахлатни олиб чиқиш, ўтиш йўллари билан таъминлаш ва бошқ).
Буюртмачи техник назоратни амалга оширади. Назорат қилиш вазифалари махсус вакилга юклатилиб, у ишларнинг сифати таъминланишини, яширин ишларнинг тегишли тарзда расмийлаштирилишини, иш муддатларига амал қилинишини кузатади, бажарилган ҳажмларни текширади.
Муаллифлик назоратини, яъни қурувчиларнинг лойиҳа ечимларга амал қилишларини ва қурилиш – монтаж ишларининг бажарилиши сифатини назорат қилувчи лойиҳа ташкилоти амалга оширилади.
Давлат комиссияси томонидан бинони якуний қабул қилиб олиш иншоотни ва унинг барча хоналарини фақат кўриб баҳолашни эмас, балки ишларни бажаришнинг барча зарур ва расмийлаштирилган далолатномаларининг мавжудлигини ҳам назарда тутади.



Download 186.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling