Божхона хизмати назоратини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари


Download 20.25 Kb.
Sana07.02.2023
Hajmi20.25 Kb.
#1174316
Bog'liq
27 Божхона хизмати назоратини ташкил этишнинг


Божхона хизмати назоратини ташкил этишнинг
ҳуқуқий асослари

Божхона назорати божхона органлари томонидан юклар, транспорт воситалари, валюталар ва валюта бойликларининг олиб кирилиши, олиб чиқилиши ёки олиб ўтилиши тартибини бошқарувчи қонунлар ва қоидаларга юридик ва жисмоний шахсларнинг риоя этишига қаратилган назоратдир. Божхона назорати қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш учун божхона органлари томонидан амалга ошириладиган, шу жумладан хавфни бошқариш тизими қўлланилган ҳолда амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуидан иборатдир. Божхона чегарасидан олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш учун божхона органлари ходимлари томонидан ўтказиладиган божхона операциялари мажмуи божхона расмийлаштируви ҳисобланади.


Божхона назорати ва божхона расмийлаштируви амалга оширилаётганда божхона органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган тақиқлар ва чекловларни белгилашга ҳақли эмас.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳамда шартли чиқариб юборилган товарлар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилиши лозим.
Божхона назорати зоналари божхона чегаралари бўйлаб, божхона расмийлаштируви жойларида, божхона органлари жойлашган ерларда ва божхона органлари томонидан белгиланадиган бошқа жойларда тузилади.
Божхона назорати зоналарида ишлаб чиқариш, тижорат фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга оширишга, шунингдек уларнинг чегаралари орқали транспорт воситалари, товарлар ва шахсларни олиб ўтишга божхона органларининг рухсати билан ва назорати остида йўл қўйилади.
Божхона органлари эркин божхона зоналари ва эркин омборларда турган товарлар устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона назоратини амалга оширишга ҳақлидир
Download 20.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling