Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўҒрисида
Download 23.34 Kb.
|
6778-1. маданий бойликлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-модда. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги қонунчилик
- 3-модда. Асосий тушунчалар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАРНИНГ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ ВА ОЛИБ КИРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА 1-модда. Мазкур Қонуннинг мақсади Мазкур Қонуннинг мақсади Ўзбекистон халқининг маданий меросини асраш, маданий бойликларни қонунга хилоф равишда олиб чиқилиши ва олиб кирилишидан муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан, уларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишининг ягона тартибини белгилашдан, шунингдек халқаро маданий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат. 2-модда. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги қонунчилик Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. Асосий тушунчалар Мазкур Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: маданий бойликлар — моддий дунёнинг миллий, тарихий, бадиий, илмий-маърифий, маънавий-ахлоқий ва бошқа маданий аҳамиятга молик кўчар ашёлари; маданий бойликларнинг олиб чиқилиши — маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз божхона чегараси орқали олиб ўтиш; маданий бойликларнинг олиб кирилиши — маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз божхона чегараси орқали олиб ўтиш; маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши — маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига уларни шартлашиб қўйилган муддатда қайтариб олиб кириш мажбурияти билан божхона чегараси орқали олиб ўтиш; маданий бойликларнинг вақтинча олиб кирилиши — маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига уларни шартлашиб қўйилган муддатда қайтариб олиб чиқиш мажбурияти билан божхона чегараси орқали олиб ўтиш. Download 23.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling