Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўҒрисида


-модда. Маданий бойликлар транзити ва уларни почта жўнатмаларида юбориш


Download 23.34 Kb.
bet6/6
Sana20.12.2022
Hajmi23.34 Kb.
#1034710
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6778-1. маданий бойликлар

18-модда. Маданий бойликлар транзити ва уларни почта жўнатмаларида юбориш
Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тартибида олиб ўтишда Ўзбекистон Республикаси божхона органларига маданий бойликлар фақат транзит тартибида олиб ўтиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонунчилигида ва халқаро шартномаларида белгиланадиган шартларда олиб кирилаётганлигидан далолат берувчи ҳужжат тақдим этилади.
Маданий бойликларни почта жўнатмаларида юбориш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
19-модда. Маданий бойликларни инсофли эгалловчининг ҳуқуқлари
Бошқа мамлакатлардан қонунга хилоф равишда олиб чиқилган, бошқа давлатларда ўғирланган ёки йўқолган маданий бойликларни инсофли эгалловчи уларни қонуний мулкдорига қайтариши лозим. Бундай ҳолларда инсофли эгалловчига белгиланган тартибда компенсация тўланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ қайтарилган маданий бойликлар божхона тўловлари ва бошқа йиғимлардан озод қилинади. Талаб қилувчи тараф қайтаришга доир бошқа харажатларни кўтаради.
20-модда. Маданий бойликларни қайтариш
Давлат қонунга хилоф равишда олиб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасига қайтарилиши лозим бўлган маданий бойликларни талаб қилиб олиш чораларини кўради.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан унинг мустақиллиги эълон қилингунга қадар қонунга хилоф равишда олиб чиқилган маданий бойликларни қайтариш тўғрисидаги талабларга нисбатан даъво муддати татбиқ этилмайди.
Қайтарилган маданий бойликларнинг мулкдорлари уларни қайтариб олиб киришда божхона тўловлари ва махсус йиғимни тўлашдан озод қилинади.
21-модда. Маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун махсус йиғим
Маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун махсус йиғим тўланади.
Маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун махсус йиғимнинг миқдори ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
22-модда. Маданий бойликлар учун божхона тўловлари
Маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилишида қонунчиликда белгиланган тартибда божхона тўловлари олинади.
23-модда. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 29 август,
678-I-сон
Download 23.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling