Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўҒрисида


-модда. Олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган маданий бойликларга бўлган мулк ҳуқуқи


Download 23.34 Kb.
bet3/6
Sana20.12.2022
Hajmi23.34 Kb.
#1034710
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6778-1. маданий бойликлар

6-модда. Олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган маданий бойликларга бўлган мулк ҳуқуқи
Олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган маданий бойликларга давлат мулки ҳуқуқи ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мулк ҳуқуқи юзага келишига қуйидагилар асос бўлади:
маданий бойликлар давлат бюджети ҳисобига яратилганлиги;
маданий бойликлар юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти ҳисобига яратилганлиги;
маданий бойлик яратилиши ёки қўлга киритилишига асос бўлган битимлар;
мерос олиш.
Айни пайтда интеллектуал мулк объекти ҳам бўлган маданий бойликларга мулк ҳуқуқи қонунчилик билан тартибга солинади.
7-модда. Мулкдорнинг маданий бойликларнинг олиб чиқилишига бўлган ҳуқуқи
Маданий бойликларнинг ўз мулкдори ёки у ваколат берган шахс томонидан олиб чиқилиши қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан бериладиган олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат асосида амалга оширилади.
Муаллиф ўзи яратган, ўз мулки бўлган маданий бойликларни олиб чиқишга ҳақли.
8-модда. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган маданий бойликлар
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас:
эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар;
давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган маданий бойликлар;
музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар, идоравий архивлар ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган маданий бойликлар.
9-модда. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши
Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши юридик ва жисмоний шахслар томонидан қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
кўргазмалар ташкил этиш учун;
қайта тиклаш-таъмирлаш ишларини ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун;
театр, концерт ва бошқа санъаткорлик фаолияти муносабати билан;
Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ва ваколатхоналарини жиҳозлаш учун;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар кредитни таъминлаш воситаси сифатида ишлатилиши ёки гаров нарсаси бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.

Download 23.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling