Ҳар қандай меҳнат фаолияти, у жисмоний меҳнатми, ёки ақлий меҳнатми, маълум вақт ўтиши билан чарчашни юзага келтиради
Download 1.46 Mb.
|
Чарчаш. Тикланиш
ЧАРЧАШ Ҳар қандай меҳнат фаолияти, у жисмоний меҳнатми, ёки ақлий меҳнатми, маълум вақт ўтиши билан чарчашни юзага келтиради. Чарчашнинг юзага келиши муҳим биологик аҳамиятга эга бўлиб, бирон ишчи органнинг ёки яхлит организимнинг зўриқишини олдини олувчи сигналдир. Шу билан бир қаторда, мускул фаолиятида юзага келган чарчаш организмнинг энергетик ресурсларини сафарбар этилишини чеклайди, тикланиш жараёнларини кучайтиради. Чарчаш – инсон функционал тҳолатининг алоҳида тури бўлиб, узоқ муддатли, ёки шиддатли мускул ишидан кейин юзага келадиган ва иш унумини пасайишига сабаб бўладиган вақтинчалик ҳолатдир. Чарчаш мускуллар кучининг ва чидамлилигининг камайишида, ҳаракат уйғунлигининг ёмонлашишида, айни иш бажариш учун энергия сарфини ортишида ва бошқа ўзгаришларда намоён бўлади. Чарчаш ишни тўхташига олиб келадиган нормал физиологик жараёндир, у организмнинг ҳаёт фаолиятини бутунлай ишдан чиқишини олдини оладиган ҳимоя реакциясидир. И. М. Сеченов мускул иш қобилиятининг сусайиши ва тикланишини текшириб чиқиб чарчашни юзага келишида марказий асаб системаси асосий рол ўйнайди,-деган хулосага келди. “Чарчаш севгисининг манбаи одатда иш бажарадиган мускулларда бўлади, мен эса, фақат марказий асаб системасида юзага келади, дейман” (И.М.Сеченов, 1903 й). Сеченовнинг бу фикри, марказий асаб системасида тормозланишнинг юзага келиши чарчашга сабаб бўлади, деган назариянинг яратилишига асос бўлган. Ҳозирги вақтда чарчашнинг юзага келиши ҳақида экспериментал далиллар олингин бўлиб, унга кўра чарчаш сабаблари қандайдир орган ёки органлар системасида, шу жумладан, асаб системасида ҳам бўлмайди. Мускул фаолияти жуда кўп органларнинг ишга тортилиши билан боғлиқ. Шу сабабли, чарчаш ҳақидаги ҳозирги назарияга кўра, мускул ишида юзага келадиган чарчаш, физиологик система фаолияти уйғунлигининг бузилиши, ёмонлашиши билан боғлиқ деб қаралади. Спорт физиологиясида чарчашнинг сабабларини ўрганиш билан унинг олдини олиш, спортчининг иш қобилиятини узоқроқ муддат юқори даражада сақлаш муҳим аҳамиятга эга. Чарчашнинг юзага келиши даври қисқа ёки узоқ бўлиши бажариладиган ишнинг характерига, унинг оғир-енгиллигига, шиддатига, спортчининг жисмоний қай даражада чиниққанлигига, чидамлилигига, ишнинг бажариш шароитига (ҳавонинг иссиқлиги, совуқлиги, шамол тезлиги, ернинг релъефи)га ва бошқаларга боғлиқ. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling