Ҳар қандай меҳнат фаолияти, у жисмоний меҳнатми, ёки ақлий меҳнатми, маълум вақт ўтиши билан чарчашни юзага келтиради
ЧАРЧАШДА ВЕГЕТАТИВ ФУНКЦИЯЛАРНИНГ ЎЗГАРИШИ
Download 1.46 Mb.
|
Чарчаш. Тикланиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- СПОРТ МАШҚЛАРИНИНГ ҲАР ХИЛ ТУРЛАРИДА ЧАРЧАШНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ
ЧАРЧАШДА ВЕГЕТАТИВ ФУНКЦИЯЛАРНИНГ ЎЗГАРИШИ
Одамнинг мускул фаолиятида чарчашнинг ривожланиши вегетатив функцияларнинг ўзгариши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ўзгаришлар асосан нафас олиш, қон айланиши, функциялари, моддалар алмашинувининг унуми пасайишидан иборат. Натижада ишда тежамсизлик юзага келади, яъни унга сарфланаётган энергия деярли икки марта ортади, органик фаолиятнинг фойдали иш коэффициенти эса, пасаяди. Гипоксия, гиполактацидемин ва гипогликемия ҳодисалари кузатилади, нафас олиш ҳаракатларида амплитуда (тебраниш) кичраяди, лекин нафас олишнинг тезлашиши ҳисобиша нафаснинг дақиқалик ҳажми ортади, кислород ўзлаштириш коэффисиенти камаяди, юракнинг биоэлектрик активлиги пасаяди ва қоринчаларнинг электр систоласи узаяди, миокарднинг қисқариш қобилияти ёмонлашади ва қоннинг систолик ҳажми камаяди. Қон томирлари реакциясининг сусайиши ёки бузилиши юзага келади. Қонга кортикостероидлар тушиши ва сийдик орқали организмдан ажратилиши камаяди, эозинопения кузатилади. Чарчашнинг аҳамияти. Чарчашнинг биологик аҳамияти шундан иборатки, у асаб ҳужайраларида тормозланишни юзага келтириш билан марказий асаб системасини ва бутун организмни ўта кучланишдан (зўриқишдан) ва толиқишдан ҳимоя қилади. Ўта кучли бўлмаган такрорий чарчаш организмдаги функционал имкониятларнинг, ундаги ишга лаёқатлиликнинг ортишини таъминловчи омилдир. СПОРТ МАШҚЛАРИНИНГ ҲАР ХИЛ ТУРЛАРИДА ЧАРЧАШНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ Циклик динамик ишларнинг ўз бажарилиш тезлиги бўйича 4 та зонага ажралиши ҳақида жисмоний машқлар таснифи бобида айтилган эди. Циклик динамик ишнинг бу турларида бу турларида чарчашнинг юзага келиш сабаблари ҳам ўзига хослиги билан фрҳарқланади. Максимал тезликдаги циклик динамик ишларда чарчашнинг юзага келиш сабабларидан бири ҳаракатнинг максимал тезликда бажарилишини таъминлаш учун асаб марказларининг юқори кучланишда ишлаши ва ишлаётган мускуллардан марказий асаб системасига жуда юқори тезликда келаётган афферент импульларнинг таъсиридир. Бундай ҳолат амаб ҳужайраларининг лабиллигини (функционал ҳаракатчанлигини) пасайтириб, уларда тормозланишни ривожлантиради. Максимал тезликдаги ишларда чарчашнинг юзага келишига иккинчи сабаб кўп миқдорда кислород қарзининг (зарур бўлган кислороднинг 90%) юзага келишидир. Организмнинг ички муҳитида чала оксидланган маҳсулотлар тўпланиши мускулларнинг қўзғалувчанлигини лабиллигини пасайтиради ва хеморецепторларга таъсир кўрсатиш билан асаб марказларининг ишини сусайтиради. Субмаксимал тезликдаги циклик динамик ишларни бажаришда чарчашни юзага келтирадиган сабаблар максимал тезликдаги ишлардагига ўхшаш бўлса ҳам, лекин шу муддатнинг 3-4 дақиқа давом этиши чарчашга олиб келувчи омилларни кўпроқ ривожлантиради. Бундай ишни бажаришда, бош мия ярим шарлари пўстлоғининг ҳаракат зонасидаги ҳужайралар фақат юқори тезликда ишлаётгани мускуллардан келаётган афферент импуллар таъсирига учрашидан ташқари, айни пайтда нафас ва қон айланиш системалари функциясининг етарли даражада ривожланмаслиги оқибатида келиб чиқадиган гипоксия ва гипоксемия ҳам ривожланади. Кислород қарзи юқори даражага (19-20 л) етади, организм мускулларидаги моддалар алмашинувининг маҳсулотлари, жумладан, сут кислотаси анча тўпланган шароитда ишлайди. Шундай қилиб, субмаксимал тезлик билан бажариладиган ишларда чарчашнинг юзага келиши асосан марказий асаб системаси фаолиятининг сусайиши ва вегетатив функцияларининг кислород етишмаган шароитда ишлаши натижасида содир бўлади. Масалан, спортчи 400 м масофага югурганда, унинг қонида сут кислотасининг миқдори ишнинг 2-3 дақиқасида кўпая бориб, маррага келганидан сўнг 250 мг% га етади, ёки нормага нисбатан 20-25 марта кўпаяди. Катта тезликдаги циклик динамик ишларда чарчашнинг юзага келиши, бундай ишларни анча узоқ вақт (30 дақиқагача) давом этиши билан боғлиқ бўлиб, организм, асосан, ёлғон турғун ҳолатда иш бажаради. Вегетатив функцияларнинг юқори даражада ривожланишига қарамай, мускуллардаги моддалар алмашинуви натижасида чала оксидланган маҳсулотлар тўпланиб боради, бу ҳол организмнинг ички муҳитини ўзгаришига, гомеостазнинг бузилишига, марказий асаб системаси ҳужайраларининг функционал имкониятини пасайишига олиб келади. Узоқ муддат давомида ҳаракат аппарати вегетатив органларнинг шиддатли ишлаши оқибатида юзага келган юқоридаги ўзгаришлар мускулларда қисқариш қобилиятининг пасайишига, қон билан таъминланишнинг бузилишига, организмнинг иш қобилиятини сусайишига олиб келади. Ўртача тезликдаги циклик динамик ишларда чарчашнинг ҳосил бўлиши спортчи организмининг ҳаддан ташқари узоқ вақт давомида (соатлаб) ишлаши натижасида, жуда кўп миқдорда энергия сарфланиши, организмда энергия манбаларининг, асосан, қонда глюкозанинг (40-60 мг% гача) камайиши терморегуляциянинг бузилиши (тана ҳароратининг 39-40оС гача кўтарилиши), марказий асаб системасига ишлаётган мускуллардан узоқ вақт давомида бир хилдаги (монотонли) импульсларнинг келиб туриши каби омиллар асаб ҳужайраларининг қўзғолувчанлиги ва лабиллигининг пасайишига сабаб бўлади. Мускулларнинг узоқ вақт давомида иш бажариши учун энергия ресурсларини сафарбар этадиган асаб – ғуморлар механизмлар фаолиятининг бузилиши мускулларнинг иш қобилиятини пасайишига олиб келади. Ишлаётган мускуллар билан узоқ вақт давомида марказий асаб системасига келаётган монотонли афферент импульслар ҳимоявий тормозланишни ривожлантиради, қонда қанд моқдорининг камайиши марказий асаб системаси ишнинг сусайишига анализаторлар ва ҳаракат аппарати фаолиятининг ёмонлашишига сабаб бўлади. Терморегуляция бузилиши натижасида, айниқса ҳавонинг намлиги ва иссиғи юқори бўлганда организмдан кўп миқдорда сув ва турли минерал моддалар (натрий, калий, кальций ва ҳоказо) йўқотилиши марказий асаб фаолиятининг бузилишига, иссиқ уриши (бош оғриш), уйғунликнинг ёмонлашишига, баъзида, ҳушдан кетиш каби ҳолатларга олиб келади. Ҳаво ҳарорати жуда паст бўлган шароитларда ҳам организмнинг тез чарчаши (масалан чанғи спортида) кузатилади. Жисмоний машқларнинг ациклик турларида чарчашнинг юзага келиш сабаблари турлича бўлади. Масалан, спорт ўйинларида ҳаракатнинг бажарилиши юзага келган вазиятга бо0лиқ бўлгани сабабли организм вақт тиғизлигида информацияларни қабул қилиш ва уларга мос ҳолда жавобни синтезлаши ва доимо ҳаракатнинг янги программасини тузиш зарурлиги марказий асаб системасининг олий бўлимларини чарчашга олиб келади. Натижада ҳаракат уйғунлиги ёмонлашади, айрим анализаторлар фаолияти сусаяди. Бундан ташқари хоккейга тезлик ва куч билан бажариладиган жисмоний машқларда кислород етишмаслиги, кислород қарзининг тўпланиши иш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Статик кучланишларда чарчашнинг юзага келиши, бундай ишларда қатор мускул группаларининг тинимсиз қисқариб туриши билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам статик кучланишларда чарчашнинг юзага келиши динамик ишлардагига нисбатан жуда тез бўлади. Бунда чарчашни юзага келтирадиган омилларга ишнинг кислород етишмаган шароитда бажарилиши ва марказий асаб системасига ишлаётган мускуллардан тинимсиз афферет импульсларни катта тезлик билан кетма-кет келиб туриши сабаб бўлади. Шуни ҳам кўрсатиш керакки, статик кучланишларда иш бошланганидан кейин чарчашнинг ҳосил бўлиш муддати мускулларнинг қандай даражада тарангланишига қараб бир неча сониядан, бир неча дақиқагача боради, яъни бажариладиган иш кўтариб туриладиган юк қанчалик оғир бўлса, чарчашнинг юзага келиши шунчалик тез бўлади ва аксинча. Масалан, гимнастикада қўллар билан ҳалқага таянган крест машқини бажаришда чарчаш жуда қисқа вақт ичида юзага келади. Аксинча ўтирган ёки турган ҳолатда гавдани маълум позада ушлаб туриш каби статик кучланишларда чарчаш анча вақтдан кейин пайдо бўлади. Гимнастика ва оғир атлетика каби спорт турлари билан шуғулланишда юзага келган чарчаш мускулларнинг функционал ҳолатининг ўзгариши билан ифодаланади. Мускулларнинг қўзғалувчанлиги, кучи камаяди, уларнинг қаттиқлиги, чўзилувчанлиги, қисқариши ва бўшашиш тезлиги ўзгаради. Чарчашнинг ривожланиши кишининг ёшига ҳам боғлиқ бўлади, яъни организмда ишлаш қобилиятининг , ҳаракат тезлигининг пасайиши катталарга нисбатан болаларда юқори даражада бўлади. Болалар, чарчаш натижасида организмнинг ички муҳитини бир оз ўзгариши биланоқ ҳали кислород қарзи унчалик ортмасдан ишни тўхтатадилар. Ўртача тезликни талаб қилувчи машқларни бажариш чоғида ўтказилган текширишлар ўсмирларда чарчашнинг ривожланишида нафас ва қон айланиш функциялари уйғунлигининг кучли бузилиши, айниқса машқларнинг энергия қийматининг ортиши кузатилган (В.М.Волков, А.В.Ромашов,1975). Максимал тезликда югуришнинг энг юқори даражасига эришганидан кейин чарчаш натижасида 7-10 ёшли болаларнинг харакат тезлиги кескин пасалди.Бу асаб жараёнларнинг нисбий кам харакатчанлиги ва кучсизлиги ҳамда химоявий тормозланишнинг тез ривожланиши туфайли юзага келади, деб қаралади (А.А. Маркосян, 1969). Ёш ортиши билан тезликка чидамлиликнинг ривожланиши оқибатида ҳаракат тезлигининг пасайиши секинлашади. Ёш спортчиларнинг спорт фаолиятидан чарчаш кўпинча ҳаракат уйғунлиги ва ҳаракат ҳамда вегетатив функциялардаги ўзаро таъсирнинг бузилишида ифодаланади. Масалан, сузишда маррага етиш олдида ҳаракатнинг спорт техникаси ёмонлашади, нафас олиш ва ҳаракат қилиш ўртасидаги келишганлик бузилади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling