1-мавзу : Кириш. 1-боб. Қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар Режа


Download 186.35 Kb.
bet4/14
Sana19.04.2023
Hajmi186.35 Kb.
#1364795
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1 мавзу

Б ва В - схема, одатда, типовой (намунавий) обектларни (масалан, турар жой, саноат бинолари ва бошқ.) барпо этишда қўлланилади, бунда ҳам барча инвестисион қарорларни буюртмачи асослайди.
Г - схема йирик лойиҳалар учун фойдаланилади, бунда буюртмачи капитал қурилишини бошқариш бошқармасига эга ва қурилиш иштирокчиларининг ўзаро муносабатларининг битим тузиш шакли қўлланилади, унга мувофиқ инвестисион ҳавфлар иштирокчилар ўртасида тақсимланади.
Д - схема йирик миқёсдаги инвестисион лойиҳага мос келади, бунда лойиҳани бошқаришни бош пудратчи – қурувчи амалга оширади ва у буюртмачи билан бирга бир томондан, бош лойиҳачи ва бош пудратчи билан иккинчи томондан биргаликда лойиҳани амалга оширишдаги ҳавфларни ўз зиммасига олади.
Е – схема – мамлакатимиз қурилиш бозорида фақат кейинги йилларда йирик инвестисион лойиҳаларни амалга оширишни бошқаришнинг қуролларидан бири сифатида фойдалана бошланиб, обектларни барпо қилишни давомийлигини тубдан пасайтиришга ва инвестисион – қурилиш жараёнининг самарадорлигини оширишга имкон беради.
Умумқурилиш ишлари одатда пудрат ёки хўжалик усулларида бажарилади. Пудрат усулида ишларни қурилиш ва монтаж ташкилотлари шартнома асосида бажаришади.
Бундай усул қурилиш ва монтаж ташкилотларида доимий ишчи кадрлари бўлишига, уларнинг малакалари оширилишига, қурилиш ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга, қурилиш машиналари ва кранлари билан, илғор электрлаштирилган асбоблар билан жиҳозланишини таъминлайди.
Таркибида қурилиш–ремонт бўлимига эга йирик куп қиррали фирма ёки ташкилот, обектни барпо этиш, ишларни бажариш учун қўшимча ишчиларни ёллашга, зарур қурилиш механизмлари ва жиҳозларини ижарага олишга, ишлаб чиқариш базасини яратиши ёки кенгайтириши мумкин. Қурилишда хўжалиик усулларининг қўлланилиши, одатда, қурилиш – монтаж ишларининг унча катта бўлмаган ҳажмларида, пудратчи қурилиш ташкилот ларининг фаолият кўрсатиш жойларидан узоқда бўлиш билан боғлиқ бўлиб ва умуман чекланган ҳолда қўлланилади.












Архитекторлар










Лойиҳачилар










Мутахассислар










Технологлар










Пудратчилар










Таъминловчи





Бош лойиҳачи


















Архитекторлар










Лойиҳачилар










Мутахассислар










Технологлар










Пудратчилар










Таъминловчи






















Архитекторлар










Лойиҳачилар










Мутахассислар





Бош пудратчи






Технологлар










Субпудратчилар










Таъминловчи

















Бош лойиҳачи






Архитекторлар










Лойиҳачилар










Мутахассислар





Бош пудратчи






Технологлар










Субпудратчилар










Таъминловчи


Қурилиш буюртмачиси
















Бош лойиҳачи






Архитекторлар










Лойиҳачилар










Субпудратчилар

















Бош пудратчи






Технологлар










Субпудратчилар
















Таъминловчи






















Архитекторлар










Лойиҳачилар




Қурилиш




Мутахассислар




бош пудратчиси




Технологлар










Пудратчилар










Таъминловчи

Қурилиш жараёнлари ва ишлари.
Қурилиш технологиясини асосини қурилиш (ишчи) жараёни ташкил этади. Жараённинг моҳиятини фаолият (таъсир) ташкил этади. Жараён – фаолият (таъсир)лар йиғиндисидир. Фаолият (таъсир) харакатдан ажралмасдир, у ўз навбатида, вақт билан узлуксиз боғлиқдир.
Таъсирларнинг ҳар бири дастлабки меҳнат буюмлари (материаллар, ярим тайёр махсулотлар, буюмлар ва ҳ.к.)ни қайта ишлашга, уларнинг миқдорий ва сифат тавсифларини ўзгартиришга йўналтирилган. Таъсир ижрочи томонидан мақсадга йўналтирилган ҳолда асбоблардан, мосламалардан, механизмлардан, машиналардан (техник воситалардан) фойдаланиб амалга оширилади. У керакли билим, малака, ахборот билан таъминланган бўлиши керак.
Битта ёки бир нечта кетма – кет таъсирлар операсияни – жараённинг технологик жиҳатдан ажралмас элементини ташкил қилади. Операсиянинг натижаси дастлабки меҳнат предметининг хоссаларидан ёки тавсифларидан камида биттасини ёки уларнинг ўзаро жойлашишини ўзгартириш ҳисобланади.
Бинонинг лойиҳавий конструксиясининг конструктив элементини яратишга ёки шакллантиришга олиб келувчи бир нечта операсия оддий жараённи ташкил этади (масалан, котлованни қазишда грунтга ишлов бериш). Оддий жараён ишчилар ва техник воситаларнинг маълум бир аниқ таркиби билан бажарилади.
Бажарилиш натижасида лойиҳа констуксиясининг бир қисми яратиладиган оддий жараёнлар йиғиндиси комплекс технологик жараённи ифода этади (масалан, бинонинг пойдеворини қуриш учун котлованни қазиш билан боғлиқ барча зарур ишлар мажмуини бажариш).
Обектни барпо қилишда мураккаб жараённи ташкил этувчи бир неча комплекс жараёнлар йиғиндиси бажарилиши мумкин бўлиб, унинг натижасида бино ёки иншоот барпо этилади.
Бир қатор обектларнинг битта қурилиш ташкилоти кучи билан қурилиши обект тизимларини мувофиқлаштиришни ва ўзаро боғланишини талаб этади. Бу ҳолда қурилиш оқими шаклланади, унинг асосида обектлараро жараённи ташкил этувчи бир қанча обект оқимлари йиғиндиси ётади.
Қурилиш жараёнларининг кўриб чиқилган ва ифодаланган тавсифи уларнинг вертикал қурилишини ифодалайди ва 1.1-жадвалда келтирилган.
1.1-жадвал
Қурилиш технологик жараённинг вертикал ажратилиши

Қурилиш жараёни босқичлари

Жараённинг мазмуни

Мисол

Ишчи таъсир

Елементар ишчи усули; меҳнат қуроллари ва буюмларини тайёрлаш

Кран илгагини йиғма элементга узатиш

Операсия

Технологик жиҳатдан бўлинмас элемент; меҳнат буюмларининг миқдорий ва сифат тавсифларидан бири ёки бир нечтасининг ўзгариши

Йиғма элементни кўтариш

Оддий жараён

Ташкилий ва технологик бўлинмас элемент; ”Конструксия”ни бир қисмини яратиш

Йиғма элементни лойиҳа ҳолатига урнатиш

Комплекс технологик жараён

“Конструксияни”яратиш

Бинонинг ер ости қисмини йиғма элементлардан қуриш

Мураккаб қурилиш жараёни

Обектни яратиш

Бир қаватли саноат биносини барпо этиш

Обектлараро қурилиш жараёни

Обектлар мажмуи(комплекс)ни яратиш

Бир неча обектни бир вақтда қуриш

Қурилиш жараёларини мураккаблик даражасига кўра бўлишдан ташқари уларни қуйидаги белгилари бўйича ҳам гуруҳлаш мумкин:


механизасиялаш даражаси бўйича:
механизасиялашган жараён механизмлар ёрдамида бажарилади (екскаватор билан
котлован қазиш, йиғма конструксияларни кран билан монтаж қилиш);
дастаки жараён механизасиялашган асбоб (вибратор, краскопулт) ёки механизасиялашмаган асбоб (белкурак, болта, арра) ёрдамида амалга оширилади;
ярим механизасиялаштирилган жараён шу билан тавсифланадики, уни бажаришда машиналар билан бирга қўл меҳнатидан ҳам фойдаланилади;
вазифасига кўра:
асосий жаёнлар, бажарилиши натижасида бино ва иншоотларнинг элементлари ва қисмлари яратилади. Бу жараёнлар қурилиш ишлаб чиқариш махсулотини олишни таъминлайди ва қурилиш жараёнларининг моддий элементларига ишлов бериш, шаклини ўзгартириш ва янги сифатлар беришдан иборат бўлади;
ёрдамчи жараёнлар (тайёргарлик) асосий жараёнларни меъёрида бажариш учун зарур бўлган - ғишт териш учун ҳавозалар қуриш, траншеяларнинг деворларини тўсиш, монтаж қилишдан олдин конструксияларни йириклаштириб йиғиш, монтаж қилинаётган конструксияларни ёрдамчи осма мосламалар билан жиҳозлаш;
тайёрлов жараёнларига қум, шағални қазиб олиш, қоришмани, бетонни тайёрлаш, қолип (опалубка), арматура элементларини ва ҳ.к. ларни тайёрлаш. Улар қурилаётган обектни яримфабрикат маҳсулотлар, деталлар ва буюмлар билан таъминлайди. Бу жараёнлар одатда карерларда, ихтисослаштирилган корхоналар: товар бетон заводларида, арматура ва ёғочга ишлов бериш сехларида ва ҳ. к. да бажарилади;
транспорт жараёнлари, қурилиш майдонига талаб этиладиган моддий ресурслар ва юкларни элтиб бериш учун зарур. Горизонтал транспорт ташқи (юкларни қурилиш майдонига элитиб бериш учун) ва ички (юкларни майдон доирасида кўчириш учун) га бўлинади. Вертикал транспорт материалларини ишлар амалга ошириладиган зона (ҳудуд)га узатишни таъминлайди. Транспорт жараёнларига одатда ортиш – тушириш ва омборга жойлаш ишлари киради. Қурилиш майдонидан турпоқни олиш ва унга келтириш бўйича кичик гуруҳ ажратиш мумкин (самосваллар, скреперлар, булдозерлар);
жараёнларни бажариш хусусиятига кўра:
узлуксиз жараёнлар, кейинги жараёнларини амалга оширишга дарҳол киришишга имкон берувчи жараёнлар – ғишт териш, айрим конструксион элементларни монтаж қилишни;
узлукли жараёнлар, кейинги жараёнларни бажариш олдидан мажбурий технологик танаффусларни талаб этувчи жараёнлар – бетоннинг керакли мустахкамлигини олгунга қадар кутиш, сувоқнинг қуришини кутиб туриш;
аҳамиятга кўра (бажаришнинг устиворлигига кўра):
етакчи жараёнлар, бино ва иншоотни барпо қилишнинг якуний муддатларини белгилаб берувчи;
қўшма жараёнлар, фақат етакчи жараёнлар билан паралел равишда бажариладиган (монтаж ва туташув жойларини бекитиш, ғишт териш ва суваш, умумқурилиш ва махсус ишлар). Қўшиб олиб бериладиган жараёнлар қурилишнинг муддатига таъсир кўрсатувчи етакчи жараёнга айланишига йўл қўйиб бўлмайди. Иккинчи томондан, жараёнларни бирга қўшиб бажариш қурилишнинг давомийлигини анча қисқартиришга имкон беради.
Бажарилаётган жараёнлар таркиби доимий ҳисобланмайди ва аниқ шароитга боғлиқ ҳолда – машина ва ускуналарнинг мавжудлигига, йил фаслига, иқлим ва геологик шароитларга боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин.
Бино ва иншоотларни барпо этишда шундай ишлар мажмуи бажариладики, уларни уч гуруҳга бирлаштириш мумкин:

Download 186.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling