1-мавзу : Кириш. 1-боб. Қурилиш жараёнлари технологияси бўйича асосий тушунчалар ва қоидалар Режа


Download 186.35 Kb.
bet5/14
Sana19.04.2023
Hajmi186.35 Kb.
#1364795
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1 мавзу

Умумқурилиш ишлари - уларни бажариш усули ёки қўлланилаётган ва ишлов берилаётган материалларига кўра ер ишлари, қозиқли ишлари, тош ишлари, монтаж, бетон, том ёпмани ёпиш, пардозлаш ва бошқа ишларга бўлинади.
Махсус ишларга - сув таъминоти, канализасия, иситгич, вентилясия, электромонтаж, технологик конструксияларни, лифтларни монтаж қилиш, резервуарларни, саноат печларини ва ҳ. к. ларни барпо қилиш киради. Бу ишлар ўзига хосдир, шу жумладан ҳар бир қурилиш обекти учун шунга ўхшаш ишларнинг ўз номенклатураси мавжуд, шунинг учун махсус ишларни асосан ихтисослаштирилган ташкилотлар бажаришади, улар қурилишнинг асосий ижрочисига субпудратчи бўлиб ҳисобланади.
Ёрдамчи ишлар–қурилишни материаллар, яримфабрикатлар, деталлар билан таъминлаш учун мўлжалланган ва транспорт ҳамда ортиш – тушириш ишларига ажратилади.
Қурилиш ишлари мажмуалари ҳам даврлар ёки сикллар бўйича гуруҳланиши мумкин. Тайёргарлик даврида қурилиш майдонида ишларни амалга ошириш учун умумий тайёргарлик амалга оширилади, бунга эски биноларни бузиш, режалаш, вақтинчалик йўлларни қуриш, қурувчилар учун маиший хоналар қуриш, вақтинча коммуникасияларни ўтказиш ҳам киради.
Ер ости қисмини ёки нол сиклини барпо этиш ишлари таркибига қуйидагилар киради: ер ишлари (котлован қазиш, тасмали пойдеворлар ва асосий магистраллардан бинога коммуникасиялар тортиш учун траншеялар қазиш, уларни тўлдириб чиқиш), йиғма ёки монолит темир-бетон конструксиялардан пойдеворлар, ертўла деворлари, ички пардеворлар, устунлар, ораёпмаларни барпо этиш, бетон ишларига тайёргарлик ва ҳ. к., гидроизолясион ишлар (полни ва ер ости қисми деворларини изолясиялаш), бинога зарур коммуникасияларни киритиш (бинога траншеялар орқали коммуникасия қувурларини ўтказиб, уларни бинонинг ертўла (подвал) қисмида тарқатиш).
Қурилишнинг иккинчи бочқичида (бинонинг ер усти қисмини барпо этишда) одатда: йиғма ёки монолит қурилиш конструксияларни монтаж қилиш ёки барпо қилиш, ташқи ва ички деворлар панелларини монтаж қилиш, дераза ва эшик блокларини ўрнатиш, том ёпиш ишлари, вентилясия тизимларини қуриш, иссиқ ва совуқ сув устун(қувур) ларини (стоякларини) ўрнатиш бўйича санитария – техник ишларини газ таъминоти қувурларини ётқизиш, электр таъминоти устунларини ва тақсимлагичларни ўрнатиш ва ҳ. к. ишлар бажарилади.
Учинчи якуний босқич пардозлаш сикли деб аталади, бу даврда барча пардозлаш ишлари бажарилади: ойна қўйишларни тугаллаш, плита ва сувоқчилик ишлари, пардозлаш (деворларни, шипларни, дурадгорлик буюмларини, қувурларни бўяш ва пардозлаш), барча турдаги полларни ўрнатиш, санитария – техника асбобларини ва электротехник арматурани ўрнатиш.




  1. Download 186.35 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling