Ер юзасида 3D сейморазведка ишларини режалаштириш ва дастлабки муҳокамаси
Download 63.93 Kb.
|
1 2
Bog'liqЕр юзасида 3D сейморазведка ишларини режалаштириш ва дастлабки муҳокамаси
Ер юзасида 3D сейморазведка ишларини режалаштириш ва дастлабки муҳокамаси Маъмурий ишлар. Нефть компаниясининг раҳбарияти 3-Д съёмкасини лойиҳалаштириш ва тасдиқдан ўтказиш учун сейсморазведка маълумотларини регистрация қилиш, унга ишлов бериш ва интерпретация қилиш тартиби билан таниш бўлиши лозимдир. Агар компания раҳбарияти 3-Д сейсмик ишларини ўтказишнинг мураккабликларига аввал дуч келмаган бўлса, 3-Д ни қўллашдан олдин юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни техник таркиб кўра билиши керак. Ишнинг муайян босқичини ҳал қилиш учун олдиндан мулоҳаза ва фаразларга таяниб иш юритилади. Эсда тутиш керакки, 3-Д ўтказганда бугун йўл қўйилган хато, эртага такрорланмаслиги учун тажриба жуда муҳимдир. Лойиҳани мукаммаллаштириш, информация йиғиш ва параметрларига ишлов бериш – бу иш сифатли чиқишига замин яратади. Лойиҳада зарур параметрлар ўз ўрнида тўғри ишлатилмас экан натижа кутилганидек чиқмайди. Геофизикларнинг буюртмачиси битта ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Маълумотни регистрация ва интерпретация қилиб бўлиб, сўнг бир гуруҳ мутахассисларга узатилади. Интерпретациянинг давомини улар бажаришади (1.1- расм). Бундан ташқари информациянинг ўз қиймати бор, чунки унга маблағ сарфланган.
Ҳамкорларни режалаштирилган операциялар ҳақида аввалдан хабардор қилиб қўйиш керакдир, токи улар молиявий масалалар ва кадрлар масалаларини илгарироқ ҳал қилиб олишади. Бу 3-Д съёмкаси учун участка танлаш, лойиҳани режалаштириш ва бошқа ишларни ҳал этишга имкон беради. Рухсат олинса ишнинг дастлабки босқичидан бошлайвериш имкони яратилади. Ишга бундай ёндашув ўзаро яхши ҳамкорликка йўл очади. Баъзида дала маълумотларига ишлов берувчи компания билан, катта ҳажмдаги сейсмик ишларни юритувчи компаниялар бошқа-бошқа бўлишади. Шу компаниялар ўртасида маълумот алмашиниб турилиши 3-Д лойиҳасининг техник вазифаси ва информация регистрация қилиш сифатли бажарилишини таъминлайди. Қўйилган масалалар Ишнинг бошида компания 3-Д съёмкасини регистрация ишларида ўз олдига аниқ вазифани қўйиб олиши керак (1.2 расмда айрим вариантлар келтирилган). Ишни режалаштириш жараёнида буни эсда тутиш лозим. Ҳар қандай сейсморазведка иши режалаштириб, регистрация қилиб, ишлов бериб ва интерпретация қилиниб тайёр материал олингандан сўнг бажарилган ишларга баҳо берилади, яъни афзалликлари ва камчиликлари аён бўлади.
1.2-расмда кўпчиликка маълум сейсморазведка ишлари тақсимоти кўрсатилган. Масалан резервуарни мониторинг қилиш тизими йирик конлар учун тўғри келадиган усулдир. Бир коннинг ўзида маълум вақтдан сўнг иккинчи марта 3-Д ўтказиб кўриб заҳира тугаётганини ва сув босаётганини аниқласа бўлади. Бу съёмка усули 4-Д ёки 'time-lapse' (вақтлар фарқи) деб ҳам аталади. Йирик конларни ўрганишда бу усул жуда қўл келади. Соҳанинг ривожланиш йўналиши Ҳозирги даврда кичик компаниялар ҳам катта компаниялар сингари замонавий технологиялардан фойдаланиб иш маҳсулдорлигини оширмоқда. Бу асосан энергетика соҳасида кўзга ташланиб, 3-Д сейсмик технологияси бунга яққол мисол бўлади. 3-Д технологиясидан фойдаланиб бутунжаҳон нефть компанияларининг фойдали иш коэффициентлари ошди. Йирик компаниялардан бири 1991 йилда 2-Д усулида иш юритиб 13 фоиз маҳсулдорликка эришган бўлса, 1996 йилда 3-Д билан ишлаб 44 фоизга чиқарганлиги дунё тажрибасидан маълумдир (Ayler, 1997). 2-Д усулининг ўзи билан ишлаганда самарадорлик ўзгармади, 3-Д технологиясини қўллаганда эса самарадорлик ва сифат ошиши кузатилди. Кичик мустақил компаниялар бирор бир конда 3-Д ишлари олиб боришга талабгор бўладилар. Йирик компаниялар эса бир неча ўн ёки юз кв. км га чўзилган катта май-донларда иш олиб боришади. Бундай съёмкалардан кўзланган мақсад разведкадир. Катта ҳажмдаги 3-Д сейсморазведка ишларини нафақат сувда (анча илгари бошланган), балки қуруқликда ҳам ўтказишга пудратчи билан шартнома тузиш муҳим тенденция саналади.
Download 63.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling