Ер юзасида 3D сейморазведка ишларини режалаштириш ва дастлабки муҳокамаси
Download 63.93 Kb.
|
1 2
Bog'liqЕр юзасида 3D сейморазведка ишларини режалаштириш ва дастлабки муҳокамаси
1.3-расм. 3-Д сейсмик технологиясини Шимолий Америкада қўллаш. (Коеn, 1995 по А. Cranberg, Aspect Management Corp.).
Кузатишлар Канада ва АҚШ нинг ишлаб бўладиган ҳудуди 2007 йилда 3-Д билан қоплаб бўлинишини кўрсатди (1.3-расм) (китоб эски – Ш.И.). Бу ҳали ўртача ҳисоб-китоб, кўплаб участкалар эса 3-Д билан қайта-қайта ўрганилгандир (4-Д усули назарда тутилмаяпти). Регистрация қилишнинг нархи арзон ва каналларнинг ўтказувчанлик қобилияти юқорилиги 3-Д нинг 2-Д дан афзаллигини кўрсатади. Кўплаб етакчи нефт компаниялари ўзининг 3-Д ишлари лойиҳачиси, сейсмик материалга ишлов берувчи ва жойнинг ўзида интерпретация қилувчи мутахассисларига эга. Кичик ва ўртача нефт компаниялари эса четдан маслаҳатчи олишларига тўғри келиши мумкин. 3-Д сейсморазведкаси билан мунтазам шуғулланиш мутахассисни профессионал даражага айлантиради. Молиявий масалалар 3-Д съёмкасининг ҳаражатларини ҳисоб-китоб қилишда молиявий омиллар муҳим роль ўйнайди. Разведка ишлари лойиҳасини тузувчи гуруҳ қудуқларнинг геологик маълумотлари билан асосланиб зич қопланган геофизик профиллар маълумотлари беҳуда қазилган қудуқларни камайтириб, иқтисодий фойда келтиришига раҳбариятни ишонтириши керак. Илгари бирор бир истиқболли майдонда 3-Д ишларини ўтказиш учун камида битта излов қудуғи қазилиши лозим эди, шунда раҳбарият келгусидаги ишларга маблағ ажратарди. Яқинда эса 3-Д технологиясини ҳаттоки разведка учун ҳам қўллаш одат тусига кирди. Узоқ йилларга чўзиладиган 2-Д лойиҳаларининг харажатлари 3-Д нинг харажатига тенглашиб қолиши мумкин. Бундан ташқари турлича йилларга тегишли 2-Д маълумоти регистрацияси ва интерпретацияси айрим ноаниқликларни туғдириши муқаррардир. Бинобарин, 3-Д маълумоти таннархи жиҳатдан ўзини оқлайди, сейсмик маълумотнинг интерпретацияси аниқлиги кафолатланади. Режалаштиришнинг дастлабки босқичида бюджетнинг ҳисобини олиш зарур, акс ҳолда лойиҳа унга мос келмай қолиши мумкин. Молия сметаси паст нархда бўлса, бу 3-Д лойиҳасида ўз аксини топади ва раҳбарият кутган натижани бермайди. Иккинчи томондан, молия сметаси нархларининг юқорилиги эса майдонда керагидан ортиқ иш режалаштирилганини ё бирор техник талабни кўрсатади. Бюджетни ким назорат қилиши; аввалдан кўзда тутилмаган вазиятларни ҳал этиш (асосан чиқимнинг ортиб кетиши); режалаштириш ишлари бўйича қўмита кенгаши қай тарзда бориши (белгиланган график бўйичами ёки мунтазам эмасми), иш графиги қанақа бажарилиши – булар жуда муҳимдир. Раҳбарият ҳар қандай разведка ишини тўғри иқтисодий баҳоламоғи керак, ўз потенциали ва иш кўламини чамалаб, шу орқали 3-Д съёмка харажатлари ўзини оқлашига эришилади. Фақат биттагина қудуқ бўлса, шунга 3-Д съёмка ўтказишни асослаб бериш қийин. Шунга қарамай, 3-Д ишлари ўтказиш фойдасиз қудуқларнинг олдини олиши турган гап. Айнан шу ҳолатда разведка қудуқлари ўзини оқлайди. Конда 3-Д съёмкасидан сўнг разведка қудуқлари ўз натижасини беради. Шу орқали катта маблағни тежаб қолинади. Кўп сонли иш участкалари бўлган лойиҳада, агар унда камхаражат ва чуқур бўлмаган қудуқлар қазилган бўлса ҳам, 3-Д ўтказиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди. Режа бўйича горизонтал бурғилашда сейсмик маълумот ўта аниқ бўлиши талаб этилади. Масалан, изланган горизонт унча қалин бўлмаса, бурғиловчи-инженерлар долотони коллекторга қўйишлари учун уччала ўлчам бўйича аниқ силжишларига тўғри келади. Ҳатто 3-Д ўтказиб (масалан 1:5) ва 3-Д ўтказмай (масалан 1:6) қазилган қудуқлар харажатларида фарқ сезилади.(1.4-расм)
3-Д ўтказилиб ва ўтказмасдан қазилган қудуқлар орасидаги фарқ 6 х $500К = $ 3, 000,000 3-Д ўтказилмаган 5 х $ 500К = $2,500, 000 3-Д ўтказилган Фарқ = $ 500,000 Бу шуни кўрсатадики, инвестор $500000 ни 3-Д ўтказишга сарфласа арзийди. Кўриб чиқилган ҳолатда бу маблағ билан 10 кв мил майдонда 3-Д ўтказса бўлади. Download 63.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling