1 Мавзу : Механизмнинг структаравий анализ


Лаборатория иши, асосан, қуйидаги босқичлардан иборат


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana20.12.2022
Hajmi0.56 Mb.
#1036365
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1,2-лаборатория ишлари

Лаборатория иши, асосан, қуйидаги босқичлардан иборат: 
1-босқич. Мавжуд машина, механизм ёки моделдан ҳар бир бўғиннинг ҳаракатланиши, 
кинематик жуфтларнинг турлари ва уларнинг ўзаро жойлашуви ҳамда синфлари аниқланади. 
Механизмнинг асосий геометрик параметрлари аслидан ўлчаб олинади. 
Машина ёки моделнинг етакчи бўғини аста айлантирилиб, ҳаракатланувчи барча 
бўғинларининг ўзаро нисбий ҳаракати кузатилади. Бўғинлар ҳаракат-ланганда, уларнинг қандай 
кинематик жуфтлар билан бирлашгани аниқланади. Механизм структура схемасининг эскизи 
қўлда ихтиёрий масштабда чизилади ва қўзғалувчан бўғинлар сони, кинематик жуфтларнинг синфи 
ва уларнинг сони аниқланади. Шунда бўғинлар рақамлар билан, кинематик жуфтлар эса катта 
ҳарфлар билан белгиланади.Механизмнинг ортиқча эркинлик даражаси ва суст бўғинлари 
аниқланади. Механизмнинг кинематик схемаси ҳисобот варағига масштаб бўйича чизилади. 
Ўлчанган параметрлар жадвалга ёзилади. 
2-босқич. Механизмнинг кинематик схемаси аслидан ўлчанган геометрик параметрлар бўйича 
маълум узунлик масштабида чизилади, схемада кинематик жуфтлар ва бўғинларнинг жойланиш 
тартиби кўрсатилади. 
М еханизмнин г кин ем атик с х е м а с и н и ч и з и ш тартиби Кинематик схеманинг 
чизма масштаби танланади. Узунлик масштабининг коэффициенти қуйидаги формула бўйича 
ҳисобланади: 
мм
м
A
O
l
O
е
_____
1
1


бу ерда,
ОА

  бўғиннинг ҳақиқий узунлиги, м; О
1
А – чизмадаги кесма узунлиги, мм. 
Қўзғалмас нуқта ва чизиқлар танланган масштаб бўйича қоғ озга туширилади; етакчи 
бўғиннинг ихтиёрий туриш ҳолати чизилади; механизмдаги қолган бўғинларнинг узунликлари 
масштаб бўйича ҳисобланади. 
Схема чизилгандан сўнг чизиқлар қалинлаштирилади, қўзғалмас нуқта ва чизиқларнинг 
оралиқ ўлчамлари ёзилади. 


3-босқич. Механизмнинг структураси текширилади. Бунда механизмнинг қўзғалувчанлик 
даражаси аниқланади; механизм структураси синфларга ажратилади; механизмнинг синфи 
ҳисобланади; унинг таркибига кирувчи Ассур синфларининг тартиби аниқланади; механизмдаги 
суст ва ортиқча бўғинлар аниқланади, олий кинематик жуфтни қуйи кинематик жуфтга алмаштириш 
усуллари ўзлаштирилади. 

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling