Мавзу : механизмларнинг тузилиши бўйича таснифлаш ва синтезлаш


Download 87.35 Kb.
bet1/3
Sana02.06.2024
Hajmi87.35 Kb.
#1838246
  1   2   3
Bog'liq
1 амалий (1)


Амалий машғулот № 1
Мавзу : механизмларнинг тузилиши бўйича таснифлаш ва синтезлаш
Режа:
Механизмларнинг тузилиши бўйича асосий қисмлари ва элементлари ва кинематик схемаларда қўлланиладиган шартли белгилар билан танишиш, механизмларнинг кинематик схемаларини қўриш усулларини ўрганиш.
Механизм схемаси деб ундаги бўғинлар ва кинематик жуфтларнинг масштабга риоя қилинмаган ҳолда, шартли белгилашлар орқали график тасвирланишига айтилади. Масштабга риоя қилинган ҳолда қўрилган схема кинематик схема деб аталади.
Механизмлар турли аломатларига кўра таснифланади. Биринчи навбатда улар қўйи ва олий жуфтли механизмларга бўлинади: бундай механизмлар текис ёки фазовий бўлиши мумкин. Ҳамма ҳаракатланувчи бўғинлари ўзаро параллел текисликларда ҳаракатланадиган механизм текис механизм дейилади. Бўғинлари ўзаро кесишувчи текисликларда ҳаракатланадиган механизмлар фазовий механизмлар дейилади.

Икки жуфт ҳосил учта кинематик жуфт ҳосил қўзғалмас бўғин


қилувчи ҳаракатланувчи бўғин қилувчи ҳаракатланувчи бўғин

Иккита ҳаракатланувчи бўғиннинг Қўзғалмас ва қўзғалувчан бўғинларнинг
айланма кинематик жуфт ҳосил қилиши айланма кинематик жуфт ҳосил қилиши

Қўзғалувчан бўғинларнинг илгарилама Қўзғалувчан ва қўзғалмас бўғинларнинг
кинематик жуфт ҳосил қилиши илгарилама кинематик жуфт ҳосил қилиши

тишли ғилдиракларда тишларнинг кулачокли механизмларда бўғинларнинг
кинематик боғланиши кинематик боғланиши
1.2 – шакл.
Қўйи жуфтли текис механизмларга мисоллар:
1. Кривошип - ползунли механизм (1.3 – а шакл) энг кўп тарқалган механизмлардан бўлиб, у ички ёнув двигателларида, компрессорлар ва насослар, болғаловчи машиналар, пресслар ва ҳакозаларда асосий механизм ҳисобланади. Бу механизмларда: 1кривошип, 2 – шатун, 3 – ползун, 4 - устун деб номланган.
2. Шарнирли тўрт бўғинли механизм, (1. 3 – ж шакл) бир турдаги айланма (тебранма) ҳаракатни бошқа турдагисига айлантириб бериш учун хизмат қилади ва бўғинларининг ўлчамларига қараб кривошип-коромисло, икки кривошипли ва икки коромислоли бўлиши мумкин. Бу турдаги механизмлар комбайинлар, пресслар, болғаловчи машиналар, тебранувчи конвейерлар, прокат станлари, илашиш муфталари ва хакозаларда қўлланилади. Бу ерда: 1 – кривошип, 2 – шатун, 3 – коромисло, 4 – устун.
а) б) в) г) д)



ж) и) и) к)

1.3- шакл


3. Кулисали механизм (1.3-в шакл) бир турдаги айланма ҳаракатни (1 – бўғин ҳаракатини) бошқа турдаги айланма ҳаракатга (3 – бўғин) ёки узлуксиз айланма ҳаракатни илгариланма - қайтма ҳаракатга ўзгартириб беради. Бу ерда: 1 – кривошип, 2 - кулиса тоши, 3 – кулиса, 4 – шатун, 5 – кулиса тоши, 6 – устун. Бу механизмлар рандалаш ва тешик ўйиш дастгоҳларида, поршенли насослар ва компрессорларда, гидроюритмаларда ва асбобларда кенг қўлланилади.





Download 87.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling