1-МАВЗУ.
АГРОБИЗНЕСНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
1. Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш фанининг предмети ва вазифалари.
2. Қишлоқ хўжалигининг республика ижтимоий иқтисодиётида тутган ўрни ва аҳамияти.
3. Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш фанининг ўрганиш усуллари.
Қишлоқ хўжалигининг барқарор иқтисодий асосини, такрор ишлаб чиқариш жараёнини ривожлантиришни таъминлайдиган иқтисодий муносабатлар тизимини яратиш, уларни ҳаётга жорий этиш масалаларини, йўлларини ўрганиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини илмий меъёрлар доирасида бошқариш ва бошқаришни ташкил этиш «Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг предмети ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш тизими:
-бошқарилаётган объектлар ҳолати ҳақида ахборот олиш ва таҳлил қилиш;
-бошқариш бўйича қарорлар қабул қилиш; -объектларга бошқарув таъсирларини ўтказиш; -объектларнинг янги ҳолати ҳақида ахборот олиш ва таҳлил қилишдан иборат.
«Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг мақсади
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида чекланган ер-сув, меҳнат ресурслари, инвестициялар ва улардан тадбиркорлик билан самарали фойдаланишни;
қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётидаги ўрни ва аҳамиятини;
аграр-иқтисодий ислоҳотлар, уларни ривожлантириш йўлларини;
қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган корхоналар, уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ва улар фаолиятини такомиллаштириш йўлларини;
бошқа масалаларни ўрганиш.
Фаннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-илғор қишлоқ хўжалик корхоналарининг эришган ютуқларини чуқур ўрганиш
ва уларни бошқа хўжаликларга жорий қилиш учун тавсия этиш ;
-экин майдонлари бирлиги ҳисобига кўпроқ ва арзонроқ маҳсулот етиштириш
учун кэенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни жорий қилиш имкониятини яратиш учун иқтисодий тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
Қишлоқ хўжалиги қуйидаги функцияларни бажаради:
Мамлакатмизни озиқ овқат фондини шакллантиради
Юртимизнинг озиқ-овқат соҳадаги мустақиллигини, хавфсизлигини таъминлайди;.
Аҳолини иш жойлари билан таъминлайди.
Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган саноат учун ҳом ашё етказиб беради;
Do'stlaringiz bilan baham: |