Мактаб кутубхоналарида китоб фондини сақлаш тартиби


Download 76.05 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi76.05 Kb.
#1590331
Bog'liq
Китоб фондини саклаш PowerPoint


Мактаб кутубхоналарида китоб фондини сақлаш тартиби
Ахборот кутубхона муассасаларида мавжуд китоб фондларини махсус шкафда ёки стеллажларда тик ва горизантал холатда сақланади.Пол тозаланганда китобларга намлик тегмаслиги учун полдан китобчага бўлган масофа 15 см бўлиши керак.Стеллажларни ойналар олдига,сув ўтадиган трубалар олдига,батареялар олдига қўйиш мумкин эмас.Стеллажлар оралиги 0,75мм, асосий ўтиш жойи 1,2 метр бўлиши керак.Китоб фондини, даврий нашрларни полда,ойналарда сақлаш мумкин эмас.
Хонани ёритилиши
Китоблар табиий ёруғликда қуёш нурида турмаслиги керак.
Электр ёруғлигида хам меьёридан ошмаслиги зарур.
Хона харорати 17-19С0 ошмаслиги керак , хона намлиги эса 55% ташкил этиши лозим .
Чангдан сақлаш
Китоблар чангини 1ойда камида 2 марта
артиш керак будан ташқари пилесос
ёрдамида тозалаб туриш зарур.
Чангларни артишда докани формалин
эритмасида намлаш керак.
Зараркунандалардан сақлаш
Фондни вақти-вақти билан замбуруғлардан,хашаротлардан ва
кемурувчилардан сақланишини кўриб чиқиш,
дезинфексия килиш, тозалаш зарур.
Китоб жавонларини дезинфекция килиш учун формалин эритмасидан фойдаланилади. Тахта стеллажлар,поллар хлор эритмаси билан артилади.
Намлаган китобларни қуритиш учун варақлар орасига пресс қоғози ёки намни яхши тортадиган қоғоз қўйилади .
Қоғозлар вақти-вақти билан алмаштириб турилади сўнг китобларни очиқ холатда хаво яхши айланадиган жойга қўйиб қуритилиб пресс остига қўйилади.
Фондни сақлашдаги жавобгарлик-фонд билан ишловчи ходимлар зиммасига юклатилади,яни ахборот –ресурс марказилари кутубхоначилари,мактаб кутубхоначилари зимасига юклатилади.
 
Download 76.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling