1 - Мавзу: Аудитнинг моҳияти ва вазифалари
Тест саволлари:
1.1. “Аудитор” атамаси ўзбек тилида қандай маънони англатади?
а) тафтиш ўтказмоқ;
б) тасдиқламоқ;
в) эшитиб кўрмоқ, тингламоқ;
г) маслаҳат бермоқ.
1.2. Аудит биринчи бўлиб қайси мамлакатда пайдо бўлган:
а) Италия;
б) Испания;
в) Буюк Британия;
г) Германия.
1.3. Аудитнинг моҳияти нимадан иборат?
а) бухгалтерлик ҳисоби юритилиши ва ҳисобот тузилиши тўғри бажарилганини текшириш;
б) корхона сармоядорларига маслаҳат бериш;
в) давлат назорат органлари томонидан текшириш ўтказиш;
г) солиққа тортиш масаласида маслаҳат бериш.
1.4. Аудиторнинг асосий вазифаси нимадан иборат?
а) корхона таъсисчиларига маълумотлар тақдим этиш;
б) бухгалтерлик ҳисоботи тўғри тузилганини текшириш ва унинг ишончли экани тўғрисида фикр билдириш;
в) корхона бухгалтерига солиқ ҳисоботларини тайёрлашда ёрдам кўрсатиш;
г) хатоларни аниқлаш ва уларни тузатиш йўлларини кўрсатиш.
1.5. Аудитга эҳтиёж нималарга кўра юзага келади?
а) бошқарув органи учун керакли ахборотларни олиш зарурияти;
б) солиқ ҳисоботини тайёрлаш;
в) бухгалтерлик (молиявий) ҳисобот ишончли эканини тасдиқлаш;
г) корхона раҳбариятининг бошқарув мақсадида аниқ маълумот олиши учун.
1.6. Аудиторлик текширувининг асосий мақсади нимадан иборат?
а) корхонанинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш;
б) бухгалтерлик ҳисобини юритиш ва солиққа тортиш ишларида йўл қўйилган хатоликларни аниқлаш;
в) аудит қилинаётган юридик шахсларнинг молиявий (бухгалтерлик) ҳисоботи ишончга лойиқ эканлиги тўғрисида фикр билдириш;
г) аудит қилинаётган юридик шахсларнинг бухгалтерлик ҳисоби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ эканлиги тўғрисида фикр билдириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |