1-мавзу. Банк аудитининг ташкил қилиниши ва турлари


Аудиторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 33.63 Kb.
bet4/5
Sana30.04.2023
Hajmi33.63 Kb.
#1417864
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-ma\'ruza

1.4.Аудиторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

2000 йил 26 майда мазкур қонунга қушимча ва ўзгартиришлар киритилган, у янги тахрирда тасдиқланган. Мазкур қонуннинг 2- моддасида аудиторлик фаолиятига қуйидагича таъриф берилган “Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик текширувлар ўтказиш ва бошқа профессионал хизматлар курсатишдан иборат аудит ташкилотларининг тадбиркорлик фаолияти тушунилади7.”


Қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга асосланиб, ҳозирги кунда иқтисодий субъектларнинг (аудитор хулосасини олиш, йиллик ҳисоботни чоп этиш, барча тижорат банклари ҳар йили аудиторлик текширувидан утиши шарт.) кўп қисми аудиторлик текширувидан фойдаланадилар.
“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунга кўра мажбурий аудит ҳар йили ўтказилади, бундан ташқари қонунчиликда белгиланган тартибда хўжалик субъектиннг хохишига кўра хохлаган вақтда талабга кўра аудит ўтказилиши мумкин. Бу борада тижорат банклари 10 моддага кўра мажбурий аудитга тортиладилар.8
Аудит ўтказиш тўғрисидаги шартнома қарама қарши хизмат кўрсатиш асосида тузилади. Икки корхона, аудитор ва унинг мижози ўртасидаги алоқани тартибга солади. Аудит шартномаси тузилаётганда унинг предмети қонунчилик билан тўлиқ ифодаланади. Агар аудит хохишга кўра бўлса, аудитор шартнома тузиш арафасида корхона билан шартнома мазмунида изоҳлайдиган аудит доирасидан ташқаридаги жихатларини келишиб олиши лозим.
Шартномада аудит ўтказиш тартиби ва хулоса бериш, аудиторлик текширувида томонлар хуқуқи, аудитор ва корхонанинг жавобгарликлари, шартнома бўйича аудитор аудит ўтказишни давом эттиришдан бош тортиш холати, махфийлик ва ҳисоб китоб тартиби мукаммал баён этилиши лозим.
Мижоз билан тузилган шартномага ва қўйилган мақсадларга асосланиб, аудитор текширувни режалаштириши лозим.
Дастурга киритилган жараёнлар ўзида махсус назорат тестларига эга. Бу тестлар маълумотлар йиғиш учун мўлжалланган бухгалтерия ҳисоби счётларидаги қолдиқларни аудит методикаси бўйича текширишдан ўтказади. Текшириш программа тузишдан олдин тузилади ва аудит текшируви давомида агар зарур бўлса аудитор томонидан қўшимча тузатишлар киритилиши мумкин.
Тижорат банклари фаолиятини аудит қилишда аввало маълум дастур бўйича амалга оширишни режалаштириши керак. Маълум ҳужжатларга асосан, банк капиталининг етарлилигини баҳолаш, ссудаларни таснифлаш, ссудалар бўйича зарарларни коплаш , таваккалчиликка ва ликвидлигини аниқлаб хулосалар берилиши керак.Чунки ҳар бир корхона ва ташкилот тижорат банкларидан кредит олишдан олдин шу банкни кредит қўйилмалари етарлилигини ва банк зарарсиз иҳлаш кобилиятига эга эканлигини аудитнинг хулосасида кўриши керак. Ҳозирги кунда тижорат банкларининг кўпайганлиги сабабли корхона ва ташкилотлар ракобат бардош банкларни танламокдалар. Жалб қилинган аудиторлар ва аудит фирмалари Марказий банк томонидан банкларда аудит ўтказиш учун малака сертификати ва лицензияга эга бўлиши керак. Бу лицензия аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун ҳуқуқ яратиб беради. Тижорат банклари уз фаолиятларини аудитдан ўтказишда аудиторларни шартнома асосида ишга қабул килади.
Шартномада банк фаолиятини комплекс ёки маълум бир кисмини аудитдан ўтказиш кўрсатилган бўлиши керак. Тижорат банкини молиявий хўжалик фаолиятини комплекс аудитдан ўтказишда қўйидаги дастур асосида амалга оширилади.
1.Лицензия ва таъсис ҳужжатларини текшириш.
2. Банкнинг асосий фаолиятини аудит қилиш.
3.Бухгалтерия ҳисоби ҳолатини ва ҳисоботларни таҳлил қилиш.
4.Соликларни уз вақтида туланишини текшириш.
5.Банкнинг молиявий ҳолатини текшириш.
6.Банкнинг ҳамма молиявий хўжалик фаолиятини иқтисодий самарадорлигини текширув даврига таҳлили .
7.Текширув натижаларини аудиторлик хулосасига тайерлаш.
Аудиторлик хизматларининг ривожланиши асосида малакали аудиторларни тайёрлаш ётади. Аудитор юқори махорат сохиби ва зур мутахассис бўлиши шарт. Юқорида айтилган ҳолатдан келиб чиқиб, аудиторлик фаолияти билан шуғулланадиган аудиторлар ва аудиторлик корхоналари аудиторлик фаолиятини юритиш ҳуқуқига эга бўлиши учун аттестациядан утиши шарт. Аудиторларга аттестацияда энг юқори талаблар қўйилади, чунки аудитор аудиторлик хулосасини тўзаётган пайтда унга катта жавобгарлик юкланади.
Аттестация Марказий банкнинг банк аудитини ўтказиш ва малакали аудиторлар аттестацияси бўйича сертификат бериш комиссияси томонидан ўтказилади. Аттестациядан банк аудити соҳасида аудиторлик фаолияти билан якка тартибда ёки аудиторлик фирмаси таркибида шуғулланиш ниятида бўлган ҳамма жисмоний шахслар утишлари мумкин.
Таъсисчилар ва акционерлар корхоналаридаги иш ҳолати ва фаолиятининг сифат даражасини анъанавий шаклда назорат қилишни ўрнатиш мақсадида махсус хизмат - аудит хизматидан фойдаланадилар. Улар иш фаолиятининг мустакил баҳоланишига кизикадилар. Ички ва ташки аудит хизматидан халқаро бозор доирасида кенг қўлланилади. Шунинг учун тузилган ички назорат органи хох у акционерлик ёки бошқа корхона булсин, ички аудитни амалга оширади. Унинг рахбари факат таъсисчилар бошқаруви ёки уларнинг талаби билан биринчи мансабдор шахсга итоат этади. Тижорат банкларининг фойдалилик ва баланс ликвидлилиги, ҳисоб ва ҳисоботнинг тўғрилиги акционерлар, инвесторлар ва бошқаларда кизикиш уйготади, бу кизикиш мустакил ташки аудит томонидан кондирилади.
Банк аудити махсуслаштирилган фирмаларини ташкил этишни талаб этиб, бир катор хусусиятларга эга. Банк ва бошқа молия-кредит уюшмаларида аудиторлик текшируви худди кредит системалари сингари хизмат кўрсатилаётган хўжаликда малакали текширишни ва махсус жавобгарликни талаб килади. Аудит натижалари йиллик ҳисоботни тасдикланиши, балансни чоп этиш ва кредит ташкилотларининг умумий ишини баҳолашда хизмат килар экан, хулоса объектив ва тўғри ёзилиши шарт.
Аудиторлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ҳамма бухгалтерлик, пуллик ва бошқа ҳужжатлар, накд пул ва кассадаги қимматли қоғозлар ва буюмларни текширишга, жавобгар шахслардан бухгалтерия ҳисоби регистрлари, смета ҳисоботлари ва бошқа пулли, ҳисоб-китобли, кредит операциялари бўйича ҳужжатларни талаб қилишга хакли,

  • буйруқлар, банк бошқаруви йўриқномалари, банк кенгаши баённомалари билан танишишга,

  • ҳамма муҳим ҳужжатлар, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар, алоҳида ҳужжатларнинг тасдикланган нусхасини кўрсатишни талаб этиш,

  • келиб чиқадиган тушунарсиз саволларга огзаки ёки ёзма равишда тушунтириш олиш,

  • маълум талабларга жавоб беришини аниқлаш мақсадида касса омонатлар ва бошқа хизматлар, қимматбахо буюмлар сақланадиган шароит ва жойлари биноларини кўриш.

Аудиторлар вазифасига банк фаолиятини текширишда қўйилган масалаларни аниқлашга каратилган. Асосий маъсулият шундаки, банк операцияларини нотўғри бажариш ҳолатлари аниқланса, жорий этилган бухгалтерия ҳисоби тартибини бўзганда, давлат (бюджет) ёки банкка келтирилган зарар ҳажмини аниқлаб жавобгар шахслардан унинг сабабларини аниқлаб, жавобгарлар аниқланиши лозим.
Аудиторлик текширувини бошлашдан олдин текширишга тегишли саволлар аниқлаб олиниши лозим. Бу саволлар томонлар келишуви билан тузилади ва банк фаолиятининг ҳамма томонларини ёки алоҳида бўлимларини ўзида акс эттириши мумкин.
Аудиторлик текширувининг бошида қуйидаги маълумотлар билан билан танишиш лозим: банк фаолиятининг ҳажми, ташкилотчилик, рахбарларнинг малака даражаси, умумий ички назоратнинг ташкил этилиши. Кейинчалик аудиторлик текшируви процессида хатолар мавжуд бўлиши кўриб чиқилади.
Банк аудити, умуман аудит ички ва ташки аудитларга бўлинади. Ташки аудит - юқорида айтиб утганимиздек, мустакил аудиторлик фирмаси томонидан амалга оширилади. Унинг асосий мақсади молиявий ҳисоботнинг тўғрилигини тасдиклашдан иборат. Банкдаги аудит изланишларининг биринчи объекти йил якунларига тайёрланган банк молиявий ҳисоботидир. Ҳисобот ўзида актив ва пассив ҳолати банкнинг даромадлар ва зарарлар, дебиторлик ва кредиторлик ва бошқа маълумотларни жойлаштирган.
Аудиторлар банк молиявий ҳолатини таҳлил киладилар, айникса ликвидлиликни, кредит портфелининг сифати, қимматли қоғозларга инвестициялар, валюта операциялари, класификацион ссудаларга асосланган резервлар, бошқарув (менежмент сифати, даромад ва ҳаражат структураси, маълумотлар системасининг автоматизациялашуви ва бошқа маълумотларни). Ҳамма банк операцияларида мавжуд рискларни қисман ва умумий баҳолашда кўриш мақсадида.
Ички аудит - ички назорат системаси ва банк хавфсизлик системасини таъминлаш мақсадида олиб борилади. Банк фаолиятида омонатчилар манфаатларини ҳимоя этиш ва аниқ натижаларга эришиш мақсадида ички назорат системаси жорий этилади.
У банкнинг режа, метод ва жараёнлари фойданинг кўпайиши, банк рахбарияти топширикларининг аниқ бажарилишини таъминлаш самарадорлигини ўз ичига олади.
Ички аудит банк структурасининг ташкилотчилик бўлинмаси сифатида танилган ва банк рахбариятига буйсунади.
Ички аудитнинг вазифаси турлича бўлиши мумкин: бухгалтерия ҳисобини тўғри олиб боришни текшириш: банк даромадлар ва ҳаражатлар ҳисобининг тўғри олиб борилишини назорат этиш (фойдани тўғри ҳисоблаш, ҳаражатларни ўз вақтида ҳисобларга ёзиш ва бошқалар): бошқа операцияларни қонуний бажарилишини назорат этиш ва бошқалар. Ички аудитни ташкил этиш ва ўтказиш учун методик топширикномалар ёки инструкциялар ишлаб чиқишни тавсия этадилар. Керакли иш участкасида нимани назорат қилишларини аниқлаб беради. Ички аудит йиллик режа асосида олиб борилади. Текширувни ташкил этиш ва ўтказишда ички аудит бошлиги тула жавобгарликни ўз буйнига олади.
Ички аудит бошқарув назорат системасининг бир қисми сифатида каралади. Тарихан ички назорат ҳарактери ўзгарган. Аввал аудитнинг роли молиявий бошқарув ва активлар хавфсизлигини таъминлашдан иборат эди. Назорат кийин бўлган шароитда ички назорат системасининг циклик бажарилиши жараёни аста сёкинлик билан ривожланиб борди.
Чет эл тажрибасидан келиб чиқиб, ички аудиторлар мустакил равишда компания ва фирмалар бошқарув функциясини экспертлар сифатида баҳолайди ва ўз фаолиятини ҳам кенгайтирадилар. Улар ўз контораларига текширилаётган корхона фаолияти тўғрисидаги таҳлил натижалари, баҳолари, тавсиялари, маслахат ва маълумотларни тақдим этадилар. Ички аудит давлат ва хусусий сектор шаклида фаолият юритади. Ички аудитнинг вазифаси - ишчиларнинг ўз вазифаларини имкон қадар малакали ва самарали бажарилишига ёрдам беради. Ички аудитор бухгалтерия маълумотлари тўғрилигини текширади. Ички аудиторлар рахбарият олдида ҳисобот беради ва аудиторлар комитети билан тўғри алоқада бўлади.
Ташки аудит ички аудит билан ўзаро алоқададир. Биринчи уринда ички назорат фаолияти ва ташкилотчилиги баҳоланади, бунда ички аудитнинг объективлик даражаси, мустакиллиги компонентлиги, бажарилган функциялар ҳажмига эътибор каратилади.
Аудиторлар текширилаётган банкнинг умумий фаолиятини урганадилар. Объектив баҳолаш учун энг биринчи ўринда актив ва пассив операцияларнинг ҳолати кўриб чиқилиши, бухгалтерия ҳисоботи тўғри кўрсатилиши, бу операциялар қонун талабларига жавоб бериши лозим.

Download 33.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling