26-маъруза
Процессорнинг регистрлари.
Режа.
1.Компьютер марказий процессорининг тузилиши. Процессорнинг
регистрлари ва уларнинг вазифалари.
2.Процессорга кирувчи ва ундан чиқувчи бошқариш сигналлари.
Машина такти ва машина цикллари.
Компьютер марказий процессорининг
вазифаси –
асосий хотирада
(ОЗУда) ёзилган дастурларни бажариш ҳисобланади.
Марказий процессорнинг, бу вазифани амалга ошириш жараёнини
қисқача қилиб қуйидагича ифодалаш мумкин:
марказий процессор
хотирада ёзилган буйруқларни чақириб олади, буйруқларни қандай
буйруқлар эканлигини аниқлайди ва уларни маълум бир кетма-кетликда
бажарилишини таъминлайди.
Марказий процессорнинг тузилиши ва уни асосий хотира (ОЗУ) билан
кандай боғланганлиги 1-расмда қўрсатилган.
Кейинги ёзувларда марказий процес-сор сўзлари ўрнига -
процессор
сўзидан фойдаланамиз.
Процессорнинг ташкил этувчи қисмлари ва
уни тезкор хотира билан
кандай боғланганлиги.
1-расм
1-расмда
келтирилган компьютер марказий процессорининг
тузилиши ва қандай
ишлашини - Intel процессорлари оиласига мансуб,
дастлабки процессор-лардан бири бўлган -
Intel 8080 процессорининг
аналоги ҳисобланган -
К580 процессори мисолида батафсил кўриб чиқамиз
(2-расм).
К580 (Intel 8080) процессорининг тузилиши.
2-расм
Бошқариш схемаси (қурилмаси) - буйруқларни хотирадан чақириш ва
уларни қандай буйруқлар эканлигини аниқлаш вазифаларини бажаради.
Арифметик-мантиқий қурилма эса,
арифметик - қўшиш, айриш,
кўпайтириш, мантиқий - қўшиш, кўпайтириш, инкорлаш каби амалларни
бажаради.
Ҳар қандай
процессор - Intel 8080 (К580), Intel 8088, Pentium 4,