ёзиб туриш амалга оширилади.
Intel 8080 процессорининг ишлаши, бошқа ҳисоблаш воситалари каби
буйруқ-ларни маълум бир кетма-кетликда бажариш билан амалга
оширилади.
Алоҳида олинган буйруқнинг бажарилиши эса бир-нечта
босқичлардан иборат бўлади. Бу босқичларнинг тўлиқ кетма-кетлиги –
процессор цикли деб аталади.
Процессор цикли қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
1.Буйруқлар санагичи регистри – РС ёрдамида асосий хотиранинг
кодлар ёзилган сегментидан бажарилиши керак буйруқ танлаб олинади.
2.РС нинг қиймати – 1-га, 2-га ёки 3-га орттирилади.
3.Танлаб олинган буйруқ декодланади, яъни қандай буйруқ эканлиги
аниқланади
4.Буйруқни бажариш учун керак бўладиган маълумотлар хотирадан ва
(ёки) регистрлардан танлаб олинади.
5.Буйруқ бажарилади.
6.Буйруқни бажарилиши натижалари хотирага ва (ёки) регистрларга
ёзиб қўйилади (сақланади).
7.Кейинги буйруқни бажариш жараёни бошланади, яъни кейинги
циклга ўтилади – 1-инчи қадамга қайтиш билан (8-расм).
8-расм. Процессорнинг цикли
Do'stlaringiz bilan baham: |