1-мавзу. Банк менежменти ва маркетинги фанининг предмети ва вазифалари. Банклар фаолиятида менежмент ва унинг зарурлиги
Ҳуқуқий асосларини ёритишда уларни 4 та бўлимга бўлиб ўрганамиз. Улар қуйидагилар
Download 0.75 Mb.
|
1- мавзу БММ
Ҳуқуқий асосларини ёритишда уларни 4 та бўлимга бўлиб ўрганамиз. Улар қуйидагилар:1- бўлим. Кодекс ва қонунлар.2-бўлим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари киритилади.3-бўлим. Қонун ости ҳужжатларни ишлаб чиқувчи давлат органлари – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва бошқа шу каби органлар томонидан ишлаб чиқиладиган йўриқнома, низом ва тартиблар киради.4-бўлим. Тижорат банклари томонидан мустақил ишлаб чиқиладиган ички тартиб ва сиёсатлари киради. Банклар ички тартиб ва сиёсатини амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқади ва ўз фаолиятида улардан фойдаланади.Банк менежменти Молиявий менежмент Ходимлар менежменти
Молиявий менежмент орқали тижорат банклари ликвидлилигини бошқариши, молиявий ресурсларини бошқариш, кредит, инвестицион ва валюта портфелини бошқариши, молиявий натижаларини бошқариши ва балансдан ташқари операцияларини бошқариши мумкин. Тижорат банклари кутилаётган даромад даражасини ушлаб турган ҳолда риск даражасини минималлаштиради. Демак, молиявий менежмент банк менежментининг ажралмас ва муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Банк менежменти ўз таркибига молиявий менежментдан ташқари ходимлар менежментини ўзида мужассамлаштиради. Ходимлар менежментида банк мутахассислари ва ёлланган ходимларн бошқариш амалга оширилади. Банк менежменти бошқарув фаолияти сифатида ўз ичига қуйидаги элементларни олади: объект, субъект, воситалар (инструментлар), процедура ва ҳуқуқий таъминот.Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling