1-мавзу. Банк менежменти ва маркетинги фанининг предмети ва вазифалари. Банклар фаолиятида менежмент ва унинг зарурлиги


Download 0.75 Mb.
bet3/8
Sana09.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1256275
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1- мавзу БММ

Банк менеджменти функциялари

  • Режалаштириш - фаолият юритиш стратегиясини ишлаб чиқиш.
  • Ташкиллаштириш - вазифалар ва ваколатларни тўғри тақсимлашга жавоб беради.
  • Мотивация - керакли натижага эришиш учун ходимларга психологик таъсир кўрсатади.
  • Назорат- Ишни ва стратегиянинг тўғрилигини баҳолаш учун зарур.
  • Мувофиқлаштириш - компаниянинг барча қисмлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиради.

Банк менежменти элементлари

Банк менежментининг объекти. Банклар фаолиятида бошқарувнинг объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • банклар томонидан амалга ошириладиган операциялар (актив, пассив ва балансдан ташқари операциялар);
  • тижорат банклари фаолияти натижалари (банкнинг даромадлари, фойдаси ва самарадорлик кўрсаткичлари);
  • банк хизматлари ва операциялари амалга оширишда иштирок этувчи ходимлар ва мутахассислар.

Ҳозирги шароитда тижорат банклари ўртасида рақобатнинг кучайиб бориши, улар фаолиятини бошқаришни ва бошқарув сифатини такомиллаштиришни талаб этади. Бу эса, тижорат банклари фаолиятини бошқаришнинг объекти ҳисобланган актив ва пассивлар ҳажми билан эмас, балки унинг сифати, риск даражаси, ликвидлилиги ва даромадлилик даражасини таъминлашни талаб этади. Демак, бошқарув объектларини аниқлаштириш бошқарув сифатини оширибгина қолмасдан, балки бошқарувни соддалаштириб самарали бўлишини таъминлайди.

Банк менежментининг субъектлари – бу банк фаолиятини бошқаришда ва бошқариш жараёнида иштирок этувчи шахслар. Банк менежменти субъектларини иштирок этишига кўра қуйидагича бўлинади:

Ташқи субъектлар билвосита банкларни бошқариш жараёнида иштирок этади ва давлат органлари бўлиб ҳисобланади. Банклар фаолиятини бошқаришга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки турли усуллар орқали таъсир ўтказади. Айниқса, банкларнинг хизматлари ва операциялари бўйича ўрнатилган иқтисодий нормативлар шу турдаги хизматлар кўрсатишни ва бошқаришни тартибга солади.


Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling