Таълим тизимининг кундан кунга ривожланиб, янгиланиб бориши ҳаётимизда юқори аҳамиятни эгаллаган бир кунда педагогларнинг касбий маҳорати ва имижига эътибор кучайиб бормоқда


Download 58 Kb.
bet1/2
Sana04.04.2023
Hajmi58 Kb.
#1329116
  1   2
Bog'liq
ТАҚРИЗ



Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги ОТМ ПКҚТ ва МО Тармоқ маркази “Педагогик технология ва педагогик маҳорат” йўналиши тингловчиси Салаева Муборак Сабуровнанинг ““Шахс фаолиятида имижнинг ўрни” модулини ўқитишда муаммоли таълим элементларидан самарали фойдаланиш имкониятлари” мавзусидаги битирув иши юзасидан


ТАҚРИЗ

Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган замонавий педагогнинг вазифаларидан бири талабаларнинг интеллектуал (ақлий) жиҳатдан ривожланишини тўғри диагностика қилиш, таълим ва тарбиядаги психологик нуқсонларни аниқлаш, энг муҳим мавжуд камчилик ва бузилишларнинг олдини олиш ва талабалар психогигиенасини сақлашдан иборатдир.


Таълим тизимининг кундан кунга ривожланиб, янгиланиб бориши ҳаётимизда юқори аҳамиятни эгаллаган бир кунда педагогларнинг касбий маҳорати ва имижига эътибор кучайиб бормоқда.
Замонавий педагог имижини яратиш узлуксиз таълим тизимида таълим самарадорлигини оширади, педагогик фаолиятни модернизациялашга олиб келади, миллий мафкурамиздаги бош ғоямиз бўлган фаровон жамиятни барпо этишга замин яратади. Янги стандартларга ўтиш муносабати билан шахснинг касбий маҳоратига, унинг юқори мартабаларга эришишига, шахсий маданиятини ривожлантиришга, инновацион ижодий изланишларига ўзгача диққат ажратилмоқда.
Бизнингча, креатив изланувчан педагог инновацион фаолиятида шахсий ва касбий тараққиётга интилиши, эгаллаган компептенцияларининг даражаси ва мантиқийлиги, касбий фаолиятидаги муаммоли вазиятларда янги оригинал ечимларни топа олиши, ўз “Мен”и ва ҳиссиётларини моделлаштира олиши билан аҳамиятга моликдир.
Ўқитувчи учун имиж бошқа соҳа вакилларига қараганда жуда катта аҳамият касб этиб, ўқувчиларда тасаввурларининг пайдо бўлиши, ижобий установкаларнинг юзага келиши ва ўз навбатида уларда имижнинг шакланишига олиб келади. Педагог шахсининг асосий сифатларини унинг коммуникабиллиги (мулоқотга киришувчанлиги) рефлексивлиги, ўз-ўзини бошқара олиши, эмпатияси ташкил этмоғи лозим. Имижни шакллантириш учун мотивни ўрганиш лозим, бунда психологлар ўзларини тўлиқ ҳис қилиш (ички мотивация) ва ҳис-туйғуларга (ташқи мотивга) йўналтирилган имиж ўртасида фарқ борлигини таъкидлашади.
Кўп жиҳатдан педагогнинг муваффақиятли фаолият олиб бориши касбий имкониятларидан келиб чиқиб бошқаларга ижобий таъсир этиши ва қай даражада таъсир этишига боғлиқ. Педагогнинг ички ва ташқи дунёси ҳамоҳанг (гармония) ҳолда бўлиши, фикрлари ҳатти-харакатлари бажараётган ишида намоён бўлиши талаб этилади. Шу сабабли тингловчи Салаева Муборак Сабуровнанинг битирув иши учун танланган мавзу ўзига хос долзарблик касб этади.
Иш икки бобдан иборат. Ишнинг биринчи бобида мавзунинг назарий-методологик жиҳатлари таҳлил қилинган, иккинчи боби эса мавзуни ўқитиш методикаси ҳақида бўлиб, унда “Шахс фаолиятида имижнинг ўрни” модулини ўқитишда муаммоли таълим технологияларидан самарали фойдаланишнинг мазмуни ва йуллари баён этиилган. Шунингдек, битирув ишида мавзуни тўла ёритишга хизмат кўрсатадиган кейслар тўплами, амалий топшириқлар, ишланмалар ҳам тақдим этилган. Ишни ижобий баҳолаш ва ҳимоя учун тавсия этиш мумкин.



Download 58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling