1-мавзу. Банк менежменти ва маркетинги фанининг предмети ва вазифалари. Банклар фаолиятида менежмент ва унинг зарурлиги


Банк фаолиятининг ривожланиш кўрсаткичларини баҳолаш


Download 0.75 Mb.
bet7/8
Sana09.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1256275
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1- мавзу БММ

Банк фаолиятининг ривожланиш кўрсаткичларини баҳолаш. Тижорат банкининг активлар, депозитлар, кредитлар, хусусий капитали ва даромадлари таҳлил қилинади. Бундай таҳлил орқали тижорат банкининг кўрстакичлари айнан шундай банк кўрсаткичлари билан солиштириш орқали ўтказилади ҳамда банкнинг банк тизимидаги ўрнига баҳо берилади. Натижада банкнинг рейтинги аниқланиши мумкин. Ушбу таҳлил натижалари банкнинг стратегик мақсадларини ишлаб чиқишда фойланилади.

* Банкнинг ресурс базасини баҳолаш. Тижорат банкининг молиявий ресурслари (хусусий капитали, депозитлар, банклараро кредитлар) ҳажми, унинг таркиби, сифати ва барқарорлиги таҳлил этилади. Уларнинг ривожланиш тенденциялари баҳоланиб таъсир этувчи омиллар таҳлил аниқланади. Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг ўзгариши ва унинг банк ресурс базасига таъсири баҳоланаддди, хусусан сузувчи ва қатъий фоизда жалб қилинган ресурсларнинг қиймат ўзгаришини тўғри баҳолаш лозим. Бунда таҳлил тижорат банкининг алоҳида олинган ресурсларини гуруҳлаштириш орқали амалга оширилиб, таркибий кўрсаткичлар динамикаси баҳоланади. Натижа эса, айнан шудай турдаги тижорат банки кўрсаткичлари билан солиштирилади ва банкнинг молиявий ресурсларни бошқаришдаги камчиликлари баҳоланади. Бундан ташқари, таҳлил натижаларидан депозит сиёсатини, актив ва пассивларни бошқариш сиёсатини ишлаб чиқишда кенг фойдаланиш мумкин.

* рақобатчи банклар фаолиятини баҳолаш ва таҳлил этиш. Банк хизматлари бозорида рақобатчи банкларнинг ўрни ва улар томонидан таклиф этилаётган хизматларни ўрганиш асосида банк ўз сиёсатини амалга ошириши лозим. Хусусан, банк кредит ва депозит хизматлари бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш банкнинг бозордаги мавқеини мутаҳкамлашга ёрдам беради. * банкнинг хизматлар бозорида рақобатбардошлигини баҳолаш ва таҳлил этиш. Тижорат банкларининг хизматлари ва маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиш, унинг бошқа банк хизматларига нисбатан сифат ва миқдор жиҳатидан салмоғини оширишга хизмат қилади. Банкларнинг молиявий хизматлар бозорида маркетинг тадқиқотларини ўтказиши ва натижада молиявий хизматлар таклифини бошқариш мумкин. Таҳлил йўналишлари асосида тижорат банкларин алоҳида фаолият турлари бўйича: банк кредит портфели, инвестицион портфел, мижозлар кредит қобилиятини баҳолаш, фоиз маржаси, ликвидлилик кўрсаткичлари, капитал етарлилиги маълумотлар баҳоланади. Таҳлил натижалари асосида банкларнинг истиқболдаги режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилади.


Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling