1-мавзу. Банк менежменти ва маркетинги фанининг предмети ва вазифалари. Банклар фаолиятида менежмент ва унинг зарурлиги


Бошқарув жараёни нуқтаи-назаридан молиявий менежментнинг таркиби


Download 0.75 Mb.
bet6/8
Sana09.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1256275
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1- мавзу БММ

Бошқарув жараёни нуқтаи-назаридан молиявий менежментнинг таркиби:

1. Режалаштириш;

2. Таҳлил;

3. Тартибга солиш ва назоратдан иборат.


Режалаштириш жараёнида қуйидаги режалар ишлаб чиқилиши мумкин:
Истиқболли режалар – банк олдида турган мақсадларга эришиш учун узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш ва уни самарали жойлаштириш. Истиқболли режалар бир йилдан узоқ муддатга тузилади.
Жорий режалар – қисқа муддатли давр ичида банк фаолияти йўналишларини қамраб олувчи аниқ масалаларни ўз ичига олади. Жорий режалар тижорат банкининг бир йилгача қисқа муддатли режалари бўлиб ҳисобланади.
Банк менежментида режалаштириш. Режалаштириш орқали тижорат банкларининг олдига қўйган мақсадлари, фаолият йўналишлари ва эришиши мумкин бўлган имкониятлари тахминий ҳисоб-китобларда аниқланади. Режалаштириш жараёни ўз ичига келажак ва жорий прогноз режаларни ўз ичига олади. Булар банк фаолияти давомида стратегия ва тактикаларини ишлаб чиқишни таъминлайди.
Режалаштириш банк хоидмлари олдида турган вазифаларни, шартларни ва тартибларни белгилаб беради. Меҳнатни рағбатлантириш орқали банк ходимлари вазифаларини бажаришни таъминлайди. Банклараро рақобат шароитида банкнинг ишлаб чиққан режалари янги маҳсулот ва хизмат турларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Режалаштириш кўп қиррали жараён бўлиб, тижорат банкининг ҳамма бўлинмаларини ўзида қамраб олади. Режалаштириш жараёнида қуйидаги режалар ишлаб чиқилиши мумкин:
истиқболли режалар – банк олдида турган мақсадларга эришиш учун узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш ва уни самарали жойлаштириш. Истиқболли режалар бир йилдан узоқ муддатга тузилади.
жорий режалар – қисқа муддатли давр ичида банк фаолияти йўналишларини қамраб олувчи аниқ масалаларни ўз ичига олади. Жорий режалар тижорат банкининг бир йилгача қисқа муддатли режалари бўлиб ҳисобланади.

Банк менежментида таҳлил. Тижорат банклари фаолияти натижаларини умумий ёки қисман маълум бир хизматлар бўйича баҳолашда эришилган натижалар ва режа кўрсаткичлари солиштирилади. Натижада ушбу банк кўрсаткичларни худди шундай банкларнинг кўрсаткичлари билан таққосланади. Бу эса, банк фаолиятини таҳлил қилиш амалга оширилади. Таҳлил натижалари асосида тижорат банкларининг ривожланиш тенденцияларини ижобий ва салбий жиҳатлари очиб берилади. Натижада банкнинг йўқотишлари, фойдаланилмаган захиралари, режалаштиришдаги нуқсонлар ва нотўғри қабул қилинган қарорларни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради. Банкнинг таҳлилий ишлари банк балансига асосланиб, танланган йўналишларда амалга оширилади.


Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling