ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
1-Мавзу. Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва методи
Маърузачи: Бухгалтерия ҳисоби кафедраси доценти Ф.Темиров
Режа
1. Бухгалтерия хисобининг концептуал асослари.
2. Бухгалтерия хисобини ташкил килиш ва юритишни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар.
3. Бухгалтерия хисобининг ахборотларидан фойдаланувчилар ва ҳисоб турлари.
4. Бухгалтерия ҳисобининг счётлари ва унинг тузилиши.
5. “Баланс” тушунчаси ва унинг иқтисодий аҳамияти.
Бухгалтерия ҳисобининг предмети
Ишлаб чиқариш жараёнидаги корхоналар,
ташкилотлар ва муассасаларнинг самарали
бошқарилишида маблағлар ҳолати ҳамда улардан унумли фойдаланиш ҳақидаги ахборотларни шакллантириш ҳисобланади.
1. Бухгалтерия хисобининг концептуал асослари.
Бухгалтерия ҳисобининг объекти
Хўжалик юритувчи субектларнинг маблағлари ва уларнинг манбалари ҳамда молиявий натижалари.
1. Бухгалтерия хисобининг концептуал асослари.
1. Бухгалтерия ҳисобининг ўрни ва вазифалари.
Бухгалтерия
ҳисобининг
вазифалари
- иқтисодиёт тармоқлари корхона ва ташкилотларда содир бўлаётган хўжалик жараёнларини кузатиб бориш;
- кузатиш орқали олинган маълумотларни миқдорий кўрсатмаларда ифодалаш;
- корхона, ташкилот, муассаса хўжалик фаолиятларини кузатиш натижаларини махсус ҳужжатларда қайд этиш;
- махсус ҳужжатларда акс эттирилган маълумотларни умумлаштириш ва гуруҳлаштириш, хўжалик жараёнлари устидан назорат ўрнатиш ва уларга таъсир этиш.
Бухгалтерия
ҳисобнинг
мақсади
Ахборотни таҳлил килиш,
тушунтириш ва фойдаланишдир.
1996 йил 30 августда (янги таҳрирда 2016 йил 13 апрел) бухгалтерия ҳисоби тизимининг ҳуқуқий асоси ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги қонуни қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси мустақил тарзда халқаро бозор майдонига юз тута бошлади. Натижада бошқа соҳалар каби амалдаги бухгалтерия ҳисоби тизимида ҳам янгича атамалар, фикрлаш ва қарашлар юзага келди. Бундай ўзгариш ва ислоҳотларга мослашиш талаби негизида анъанавий бухгалтерия ҳисоби тизимида янгиланиш босқичини тез ва оғишмай амалга ошириш натижасида Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандарти (БҲМС) шакллана бошланди. Ҳозирда Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандартининг 24 та стандарти ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди ва уни ривожлантириш давом этмоқда.
2. Бухгалтерия хисобини ташкил килиш ва юритишни
тартибга солувчи меъёрий хужжатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |