1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


Мумиёлар нима ҳақида ҳикоя қиладилар


Download 0.81 Mb.
bet31/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44
Bog'liq
maruza-matnlari

3. Мумиёлар нима ҳақида ҳикоя қиладилар.
Замондошлар олдида қачондир, ҳақиқатда яшаган инсонлар – подшоҳ ва оддий инсонларнинг яхши сақланиб қолган қолдиқлари, уларнинг барчаси европаликлар цивилизацияга эришишидан анчайин олдин яшаган. Мумиёлар қадимги мисрликлар томонидан жаҳонга мерос қолдирган одам тасаввурини лол қолдирувчи эсдаликлардир. Олдини даврларнинг соқов гувоҳлари бўлган мумиёлар кўп нарса ҳақида ҳикоя қилишлари мумкин. Аксарият мисрликлар қисқа ҳаёт атиги 35-40 йил яшаган. Мумиёлар барбод қилинган ҳаётлар ҳақида ҳикоя қиладилар, масалан, 18- сулоланинг маликаси бўлган Мутножнинг мумиёси у 42 ёшда туғишда ўлганидан дарак беради, унинг ёнида янги туғилган гўдакнинг жасади ҳам бор. Бу аёл Хоренхеп фиръавни билан 12 йил турмуш қуриб яшаган, бу Хоренхеп зодагон бўлмасада тахтга эришган инсондир. Малика 13 маротаба туғган ва бу фарзандларнинг барчаси вафот этган. Агарда фарзандларидан бирон-бири тирик қолганида, балки бу тарихни ўзгартирар эди. Мутножмент Нефиртитенинг синглиси бўлгналиги сабаб унинг фарзанд Хоренхепнинг ҳукмронлигини қонунийлаштириши мумкин эди, ва Миср тарихида ҳаммадан кўп шуҳрат қозонган 18-сулола давом этиши мумкин эди, бироқ у Хоренхепнинг вафоти билан якун топди. У милоддан аавалги 1310 йилда содир бўлди. 19 асрнинг якунидаги изланишлар замондошларимизга 17-, 14- ва 20-сулолалар фиръавнларининг мумиёларини берди. Коҳинлар мумиёларни қароқчилардан қутқариб, 2 та сирли жойга олиб ўтдилар. Рамзес 2, унинг отаси СЕти 1, Туи ва бошқа бир қатор мумиёлар яхши сақланганлар. Одий инсонларнинг мумиёлари қадимги тамаддун инсонлар ҳаётининг кўплаб томонларини очиб бера олади. Масалан, чироқларнинг ораси ва гулханларнинг тутуни туфайли пайдо бўлган ўпкалардаги ўзгаришлар кўп мисрликларда антрокос, замонавий шахтерларнинг касаллиги борлигидан далолат беради. Янада кўпроқ силикос касаллиги тарқалган эди, бу касаллик қум бўронлари пайтида қум кукуни ва чангини ютиш натижасида пайдо бўлади. Ҳақога шамол кўтарган қум ва тошга ишлов беришдаги чиқиндилар барчаси озиқ-овқат, дон ва унга келиб тушган. Қум аралаш нон тишларни емирилишига олиб келар эди, тишларнинг емирилиши эди, зарарли бактерияларни тиш каналларига ва ундан юқори хужайраларга кириб келишига олиб келган. Масалан, фиръавн Рамзес 2нинг боши рентгени шуни кўрсатдики, бир мутахассиснинг сўзлари билан айтганда, “унда ўлик тишларнинг бутун бир қабри, авцес ва парадонтос” мавжудлигини. Нилнинг ўзи ҳам касалликлар манбаси эди, бу касалликлар дарёда мавжуд бўлган паразитлар туфайли пайдо бўлар эди. Масалан, Англиядаги Манчестер шаҳрининг музейида 1770 рақам остида сақланаётган 13 ёшли қизчанинг мумиёси буни тасдиқлайди. Мумиёнинг ёши 3 минг йилдан зиёд, аммо ғалати бир воқеа мавжуд: тушунарсиз сабаларга кўра, у эрамизнинг 4 асрида мумиёлангандан сўнг 1000 йил ўтиб, яна қайта мумиёланган, сабаби унинг ичакларида Нил гижжаси мавжудлиги. Ҳозирги пайтда олимлар мумиёларни матодан ажратмай ва ҳаттоки, тобутидан олмасдан кўриш имкониятига эгадирлар. Буни компьютер назорати скайнерлари ёрдамида амалга оширадилар: текис тасвирларни мониторлар экранида яратиладиган 3 ўлчовли тасвирга айлантирадилар.
Фиръавн Тутмос (милоддан аввалги 1504-1492) пирамидалар қуришдан воз кечди, чунки қароқчилар доимо хавф солиб турар эдилар ва фиръавнларни дафн этиш учун Дайр ал-мадина қишлоғидаги подшоҳлар водийсини танлади, у ерда қоя, адирлар билан ўралган саҳро қисмида Фиванинг шаҳар ҳаракатидан узоқ жойда археологлар оилаларда ўйилган мақбаралар ичида 28 та қудратли фиръавнларнинг қабрини топдилар. Бироқ вақт ўтган сари хаттоки бу тоғларда яширинган мақбаралар қароқчиларнинг жиноий ҳаракатининг саҳнасига айланди, ҳозирги пайтда ҳам бу ерда ҳар хил турдаги ўғри ва қароқчилар ўзаро “мусобақадош”дирлар. Охирги 50 йил ичида подшоҳлар водийсини 50 дан зиёд экспедициялар зиёрат қилди. 1912 йилга келиб подшоҳлар водийси археологлар томонидан тўлиқ ўрганилгандек каби эди. Бироқ Лорд Карнарвонинг молиявий кўмаги туфайли инглиз археологи Бовард Картер подшоҳлар водийсида фаолиятининг 7-мавсумида 1922 йилнинг ноябрида кашфиёт қилди: у Тутанхамон мақбарасининг жойини очди. Қабр ер остида 4 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, 16 та зинапоя у ерга оборар эди. Мақбара 6 хона, яъни дахлис, қабрнинг ўзи, қимматбаҳо буюмлар сақланадиган хонадан иборат эди. Бу хона ажойиб мислсиз қимматбаҳо буюмлар билан тўла эди. Замонавий дунё бундай нарсаларни хали кўрмаган эди. Улкан сандиқ (қабр) 3 та кичик қабрдан иборат эди. Бундан ташқари Кварциддан ясалган сарковар ва унинг ичида фиръавнларнинг 3 та тобути, улардан бири энг юқори пробадаги олтиндан ясалган эди. Олд хона, яъни дахлис буюмларга тўла эди, бу ерда: ҳайвонларнинг турли ўймакор тасвирлари билан безатилган подшоҳнинг 3 ётоғи; қимматбаҳо буюмларга тўла сандиқлар, курсилар, тахт, турли сандиқча ва аравалар. Инсон бўйи баробар бўлган ёш фиръавннинг 2 та катта олтин ҳайкаллари соқчилик қилар эди, Хартер хайратланиб: “мен кўрганларим, кутганларимдан бир неча маробар катта эди, ва мен бир лаҳзага бунинг барчасини англаш, тушунишга инсон кучлари етмайди деб ўйладим”. Картер ва уни ёрдамчилари дахлисни бўшатиш учунгина 7 ҳафта сарфладилар, умуман олганда, улар бу ерда 10 йил хизмат қилдилар. Мақбарани бу ерда топилган 3 мингта буюмлардан тозаладилар, уларнинг аксариятини шу ердаёқ консервация қилиш лозим эди. Ҳаммаси бўлиб Картер Қоҳира музейига 5 мингта бебаҳо экспонат тақдим этди, бунга қарамасдан, Тутанхамон ҳақидаги ахборот жуда кам эди. У 9 ёшида фиръавн Эхнатон ҳокимлиги якун топиши биланоқ, милоддан аввалги 1300 йилда тахтга ўтирди. Карнакда топилган стелла Тутанхамоннинг диний ҳаёт соҳасида Эхнатон киритган янгиликлар туфайли етказилган зарарларни тўғирлашдаги ютуқларини санаб ўтади: “мен тахтига ўтирганимда эхромлар харобага айланган қурбонлик қилинадиган жойлар ағдарилган, ички ҳовлилар ўт билан тўлган эди. Мен уларнинг илоҳларини тикладим, эхромларни ғазнадан маблағлар билан таъминладим, уларга қимматбаҳо совғалар ҳадя этдим. Уларга олтин ва электрумдан ҳайкаллар қўйдим. Лазури ва бошқа қимматбаҳо буюмлар билан безатдим”. Албатта Фиръавн атиги 9 ёш бўлса, унинг барча ҳаракатлари маслаҳатдошларининг ишидир, биринчи навбатда, Нефертитетининг тахмин қилинган отаси қудратли Эй ва генерал Хоремхеннинг ишидир. Ҳеч қанча ўтмасдан, буларнинг иккиси Мисрнинг фиръавнларига айландилар. Ёш подшоҳни ҳаётдан эрта кетиши сирдир: фиръавн сил касаллигидан кетган деб тахмин қилинар эди, бироқ унинг бошини рентгени ўткир предмет билан зарба туфайли бош чаноғида жароҳат борлигини кўрсатди. Бунда Тутанхамон ёки аравадан йиқилиб тушган ёки қариган Эйнинг ҳокимликка интилаётганлиги сабабли қотиллиги бўлиши мумкин. Эй Тутанхамоннинг ёш бевасини хотин қилиб олди, у хотинидан 40 ёш катта эди ва 4 йил фиръавнлик қилди. Тутанхамон шарафига қилинган ёзувларнинг аксариятини йўқ қилди ва уларнинг ўрнига ўзини шарафлади. Бир неча авлодлардан сўнг ўғил бола - подшоҳнинг исми унинг отаси Эхнатон подшоҳи каби Миср ҳукмронлари орасида акс этилмай қолди, бироқ тақдирнинг ҳазилига кўра айнан Тутанхамоннинг номи бутун дунёда маълум, дунё қадимги Миср цивилизациясининг энг ёрқин даври ҳақида Тутанхамон туфайли бўлди. Биз бунда фақатгина Тутанхамон мақбарасидан топилган моддий маданият топилмаларининг аксарияти хали ҳам жиддий таҳлил қилинмаганлиги сабабли қайғарсак бўлади. Қандай ғалати бўлмасинки, ҳозирда олимлар дафн жойларини қурган инсонлар ҳақида шу жойларда дафн этилган инсонлардан кўра кўпроқ биладилар. Масалан, Байр ал-мадина номли кичкина қишлоқ аҳолиси ўзлари ҳақида кўплаб маълумолар қолдирганлар. Сирни сақлаш мақсадида Тутмос 1 қишлоқни ташқи дунёдан баланд ғишт билан ажратган. Қишлоқ аҳолисининг авлодлари бу ҳар томонлама девор билан чегараланган жойда яшаб, отасидан боласига ўз билим ва кўникмаларини етказганлар. Археологлар минглаб тош бўлаклари ва лой табличкаларини топдилар, буларда Дайр ал-мадинанинг аҳолиси эскиз, чизмалар қилган ёки ўз хатларини ёзгандирлар. Француз археологи Бернар Брюэр 1950 йилда ташландиқ қудуқдан бундай қолдиқлар “острака”ларнинг энг кўп сонини топди. Бу синиқлар мисрликлар томонидан қоғоз бўлаклари ўрнига ишлатилган бўлиб, ажойиб маълумотларга эга: булар ичида хатлар, квитанциялар, иш сметаси, суд мажлисларининг баённомалари, ювишга топширилган кирларнинг рўйхати, илоҳий гап, дуо ва қарғишлар ёзилган эди. Остракалардан тадқиқотчилар мисрликлар ҳаётий тарзининг кўплаб қизиқарли маълумотларни билдирлар. Қишлоқда энг юқори малакали ҳунармандлар хом ғиштли уйларда яшар эдилар. ҳар бир кўчада 70 тагача уй бор эди. Хўжаликлар катта эди, бир оилада хаттоки 15 тагача фарзандлар бор эди. Ҳукумат қишлоқ аҳолисини кир ювиш учун кир ювувчилар билан таъминлар, маккажўхори ва буғдойни янчиш учун қул қизларни етказиб берар эдилар. қурувчиларнинг хотинлари ўзининг кўп сонли фарзандларини ўстириш, нон ёпиш ва кийим тўқиш билан шуғуланар эдилар. Ўша давр Миср қонунларига кўра турмушга чиққан аёллар буларнинг ҳаётини ўрганган Америка ва инглиз археологларининг хотинларидан кўра кўпроқ мулкий ҳуқуқлари бор эди. Қурувчиларнинг хотини ўз капиталига эга бўлиб, никоҳдаги мулкнинг 3/1 қисмига эгалик қилар эдилар. Агарда ажрашишса ёки эри вафот этса бу мулк уларга тегишли бўлган. Қишлоқда битта хаттот ва 2 та ўн бош бор эди, улар ҳокимият ҳисобланарди ва фуқаро ва жиноий ишлар олиб бориладиган суд мажлисини бошқарар эдилар. Даъвогар ўзи адвокат бўлар эди. Қурувчилар эрталаб уйдан ишга кетаётганда ғишт девордаги ягона дарвозадан ўтиб, ўша пайт мақбаранинг қайси қисмини қурилишига юборилган бўлсалар, шу ерга борар эдилар, улар у ерда ишлардилар ва тошдан қурилган кичкина уйчаларда яшар эдилар. ундан сўнг дам олиш учун 2 кун олиб худди шу йўл билан уйга қайтар эдилар. ишга чиққандан сўнг ҳар бир қурувчи рўйхатдан ўтиши лозим эди, рўйхатга олувчи уларнинг исмларини ведомостга киритар эди. Баъзида қуйидаги сабаларга кўра прогуллар ҳам бўлар эди: кўзи оғриган, пиво пиширган, ўлганларни мумиёлашганлар. Кунига икки 4 соатлик сменада ишлардилар. Тошга ишлов берувчилар қояларни тош, бронза ёки мис асбоблар ёрдамида ўярдилар. Улардан кейин штукатурлар артели ишлар эди, улар деворга гипс шуваб текислаб оқлар эдилар. уларнинг кетидан расм солувчилар ишга киришардилар: кўмир ёрдамида матн ва расмларни солардилар, кейин ҳайкалтарошлар бу расмлар чизиғидан бронза асбоби билан барельеф ўярдилар. Кейин бу рельеф тасвирларини бўяшар эди, бунинг учун қўрғошин, лазурит, кўмир, ўхра ва малахитдан бўёқ тайёрлашар эди. Ёритиш учун ёғга ботирилган зиғирдан чироқ ясаб, ундан фойдаланар эдилар. ёғга қўшилган туз тутунни камайтирар эди, меҳнат жуда оғир эди. Озиқ-овқатларни етказиш мунтазам бўлмас эди, ишчилар аксарият ҳолларда оч қолар эди. Масалан, топилган “ҳужжатлар”нинг бирида милоддан аввалги 1165 йилнинг 14 ноябрида Рамзес 3 ҳукмронлиги пайтида Дайр ал-мадина ишчилари меҳнат қурол-асбобларини ташлаб, иш жойларидан кетганлиги ҳақида хабар берилади. Биргаликда қишлоқда тўпланиб, улар замонавий тил билан айтганда ишчи ҳаракати тарихида биринчи ўтирган ҳолдаги забастовкани эълон қиладилар. Маҳаллий раҳбарият уларни тартибга чақиришга ҳаракат қиладилар, аммо хаттот Аменнахт хабар беришича, забастовкачилардан бири: “биз бу ерда очлик ва чанқоқдан тўпландик. Бизни на кийимимиз, на овқатимиз бор. Бизга на гўшт, на балиқ, на с абзавотлар беришяпти. Бу ҳақда бизнинг ҳукмронимиз фиръавн ва устозимиз вазирга хабар бер. Улар бизни барча керакли маҳсулот билан таъминлашсин”, деб айтади. Ишчиларга талаб қилганларни тезда беришади ва улар эрталаб ишга чиқадилар. Бу ишчиларнинг ҳайратда қолдирувчи оптимизми нариги бошқа дунёга барча нарсани олиб кетиш мумкин ва уларнинг меҳнати ва истеъдоди ўлим билан йўқ бўлиб кетмайди деган ишончи билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам фиръавнларнинг тантанавор дафн маросимлари қурувчиларга мақбараларни қуришда сарфлаган саъй-ҳаракати ва ҳаёти учун мукофот бўлган. Миср тарихида милоддан аввалги 1224 йилда 60 йил ҳукмронлик қилганидан сўнг вафот этган буюк Рамзес 2 нинг дафнидан тантанавор дафн топилмаса керак. Рамзес мамлакатини фаровонлик ва гуллаб-яшнашнинг янги даражасига олиб чиқди, у кўп уруш қилди, 90 та фарзанди бор эди. Бунда ўзининг меросхўр шаҳзодаларидан 12 тасини вафотини кўрди. Унинг ҳукмронлик даври ўрта мисрлик ҳаёти муддатидан 2 баробар кўп бўлди ва бу ҳукмронлик ажойиб эди. Рамзес 2 нинг мақбараси Тутанхамоннинг “камтарона” мақбарасига кўра бадавлат ер ости саройи эди. Кириш дахлиси домена ер остига 45,7 метрга чуқурликка тушади, дафн хонаси эса 185 кв м ни эгаллаб, потологи 7 метр баландликда (ҳозирги пайтда у зиёрат учун ёпиқ). Барельефлар ва дуо ҳамда қарғишларнинг матнлари жамланган “Ўликлар” китоби олимларга маросимларни тўлиқ тасвирлаш имкониятини берди: подшоҳлар водийсидан 640 км йироқда Нил дарёсининг дельтасида жойлашган янги пойтахт Пи – Рамзесда фиръавн Рамзес 2 ни 70 кун мумиёлашгандан сўнг мумиёни кемаларда етказиб келишди. Нил дарёсининг икки қирғоғида ўз фиръавнига йиғи солган халқ турар эди. Фиваларда коҳинлар сочларини калга олдириб, мумиёни хўкизлар қўшилган араваларга ётқизишди ва йўлда давом этишди. Бу юришнинг бошида коҳинлар уларнинг кетида еғловчилар ва подшоҳ белгиларини кўтариб кетаётган хизматчилар, улардан сўнг Изида ва Нефтида ролини ижро этувчи икки аёл юрди. Мақбарага киришда маросим раққосалари гуруҳи ва қадимги папирус бўйича дуоларни ўқидиган коҳин кутиб олди. Бу ерда энг масъулиятли лаҳза, яъни “оғизларни очиш” бошланди: Анумис худоси маскасини, яъни чия бўри боши шаклидаги ниқобни кийган коҳин мақбарага киришда мумиёни тикка тобутга ўрнатди, қолган 2 та коҳин эса маросим ҳаракатлари билан мумиёнинг оғзига абадий ҳаёт рамзи бўлган бир қатор сеҳрли буюмларни тегиздилар, кейин фиръавнга кийим ва озиқ-овқат кўринишида қурбонликлар қилинди. Дафн маросими иштирокчилари навбатма-навбат зиёфатда иштирок этдилар. Маросимнинг якунида мумиёни қабрига олиб борилиб қабрга қўйилар эди. Оёқларнинг барча излари полдан артиб ташланар эди, кейин эса қабр хонасига олиб борадиган эшик ўрни тош билан ёпилиб суват ташланар эди. Тутанхамон беркитилган сандиқларнинг энг ичкисининг деворида ёзилган “Ўликлар” китобидан олинган сатр шундай янграйди: “мен шудурманки, кеча нима бўлган ва мен эртага нима бўлишимни биламан”. Шундай қилиб мумиёлар йўқ бўлиб кетган цивилизация ҳаёти, одамлари, урф-одатлари, дунё қараши, қийинчилиги ва умидлари ҳақида бизга ҳикоя қилдилар.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling