1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


-мавзу: Қадимги Месопотамия ва Миср цивилизацияси


Download 0.81 Mb.
bet2/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
maruza-matnlari

2-мавзу: Қадимги Месопотамия ва Миср цивилизацияси
Режа:

  1. Қадимги Миср цивилизацияси.

  2. Икки дарё оралиғи жамияти ва унинг ривожланиши.

  3. Қадимги цивилизация ўчоқларининг тарихий жараёнлардаги ўрни.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Шарқда ибтидоий жамиятдан цивилизацияга ўтиш даврида сунъий суғоришга асосланган дехқончилик ривожланиши катта таъсир кўрсатди. Албатта бундай жараёнда қаттиққўл муассаса бўлиши лозим эди. Ва шундай тарихий жараёнда деспотик давлат вужудга келади. Бундан давлатда чекланмаган ҳукмдор бўлиши ҳамда унга сўзсиз итоат этувчи амалдорлар қатлами ҳам пайдо бўлади.шундай қилиб, қадимги Мисрда табиат “чақириғига” жавобан одамлар дастлабки манзилгоҳлар ҳамда шаҳарлар барпо этишди. Подшо (Фиръавс)лар чекланмаган ҳокимиятга эга бўлиши билан бирга, илоҳийлаштирилган. Шу билан бирга қонун қоидалар тизими ҳам вужудга келди. Мисрда одамлар орасидаги муносабатларни маъбуда Маот назорат қилади, деб ҳисобланган. Қадимги битиклардан бирида фиравнни “қудрати ва ҳақиқатгўйлиги чексиздир”, деб маълумот берилса, яна бир солномада “фиръавн ўз фуқаролари устидан ғамхўр бўлмоғи лозим” – деб таъкидланади. Шундай қилиб, дастлаб деспотик давлат ҳамда қонун-қоидалар тизими билан илк цивилизация ўчоғига асос солинди. Бироқ, марказлашган давлатлар Миср тарихида узоқ турмаган. Ҳокимият учун курашлар уларни парчаланишига олиб келади. Бу давр Қадимги Миср цивилизациясида тушкунлик даври сифатида баҳоланади. Бироқ, парчаланиш жамият аҳолиси аҳволини оғирлаштиради. Шу жиҳатдан, яна марказлашган давлатга эҳтиёж туғилади. Миср давлатчилигидаги яна бир белги – йирик амалдорлар қатлами мавжудлигидир. Улар билан Фиръавнлар келишишга мажбур бўлмаган.


Миср цивилизациясининг яна бир муҳим белгиси – эътиқод (дин)ни мавжудлигидир. Мисрда кўп худолик бўлиши инсонлар бутун дунёни мифга айлантирганлигида, деб ҳисоблаш мумкин. Амон, Ра, Осирис, Анубис, Гор, Сет, Исида, Хапи, Анис, Моат, Тот, Хатхор каби худоларга одамлар сиғиниб, уларни илоҳийлаштириб борганлар. Баъзида янги эътиқодлар сари ҳаракат қилишган. Жумладан, Амонхотеп IV даврида диний ислоҳот амалга оширилади. Бироқ, бу ислоҳот кейинги фиръавнлар даврида бекор қилинади.
Миср цивилизациясининг яна бир ютуғи – ёзув, илм-фан, адабиёт ва санъат ҳамда меъморчиликдир. Мисрликлар ўз ёзувига (иероглиф) ҳамда ўлчов бирликларига эга бўлишган. Кутубхоналарни “ҳаёт уйи” деб аташган. Қадимдаёқ астрономия, тиббиёт, математика фанларини яхши билишган. Перамида ва мақбаралар қурилиши Миср цивилизациясининг юксак чўққиларга олиб чиқади. Шу билан бирга, янги қарашлар, инсонийлик ва қадриятлар адабиёт ва санъатда ўз ифодасини топади.
Олд Осиёга яқин ҳудудларда Дажла ва Фрот дарёлари оралиғида ҳам қадимдан одамлар ўз цивилизацияларини яратганлар. Унинг жанубида шумерлар яшаганлар. Улар деҳқончилик билан шуғулланиб суғориш тизими яратганлар. Мил.авв. IV минг йиллик охиридажанубда 20 га яқин майда давлатчалар мавжуд бўлган. Улар ҳукмдорлари – давлатчалар эса патесиат (эн) деб аталган. Жамиятда ҳукмдорлар мавқеи устун бўлиб, улар чекланмаган ҳокимиятга эга бўлишган. Патесиатлар орасида Лагаш ва Умма шаҳар давлатчилар кучли бўлишган. Уларнинг яна бир ютуғи – миххат ёзувлари кашф қилганлигидир.
Мил.аввалги III минг йиллик щрталарида Аккадда ривожланиш юз беради. Унда =укмдор Саргон I ни ўрни катта бўлган. У ўша давр учун мукаммал бошқарув шаклини вужудга келтирган.
Икки дарё оралиғида Бобил шаҳри жойлашган бўлиб, қадимдан йирик цивилизация ўчоғидан бири бўлган. Бобил подшолигининг ривожи Хаммурани (1792-1750 йиллар) даврига тўғри келади. У йирик империя тузиш билан бирга қонун-қоидалар тизимини вужудга келтиради. У яратган қонунлар тўплами ер юзидаги илк қоидалар тўплами сифатида тан олинади. Месопотамияда деспатик давлатнинг энг чўққиси Оссурия ҳукмронлиги даврига тўғри келади.
Икки дарё оралиғи ҳаётида Мисрга ўхшаб дин алоҳида ўрин тутади. Асосий худолари: Мордуқ, Шамаш, Тамуз, Иштар. Деҳқончилик ривожланиши билан илм-фан ривожланади. Бобилликлар доирани юзини ҳисоблашни билишган, арифметикани 4 қоидаси кашф этилган. Астрономия фанини ўрганиш билан улар 5 планетани кашф қилишади. Шунингдек, Расадхоналарда доимо юлдузлар ҳаракатини кузатиб туришган. Оссурия маданияти алоҳида бўлган деб ҳисоблаш нотўғри бўлади. Оссуриянинг машҳур кутубхонасида 600 мингга яқин китоблар тўпланиб Ашшурбанипал даврида ривожланади.
Хулоса қилиб айтганда, Қадимги Миср ва Месопотамия цивилизацияси қадимги Шарқнинг ривожланишини бошлаб берган энг муҳим компонент бўлганини таъкидлаш зарур.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling