1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


Download 0.81 Mb.
bet4/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
maruza-matnlari

4-мавзу. Қадимги ва илк Ўрта Эрон.
Режа:

  1. Қадимги цивилизация. Илк давлатлар.

  2. Аҳмонийлар: давлат бошқаруви ва маданият.

  3. Парфия ва Сосонийлар цивилизацияси.

Қадимги Эрон территорияси Месопотамиядан шарқда катта текисликларда жойлашган эди. Аҳолининг асосий машғулоти деҳқончилик ва чорвачиликдан иборат бўлган. Милоддан аввалги III минг йилликда Эроннинг жанубида пойтахти Суза бўлган Элам давлати вужудга келади. Бу давлат узоқ турмаган бўлса-да, кейинги давлатчилик анъаналарига асос солган. Улар ўз диний эътиқодлари ва ёзувига эга бўлганлар.


Тахминан милоддан аввалги IX асрда Эрон ҳудудида Мидия ва форс қабилалари кенг ёйилади. Мидияликлар форсларга нисбатан эртароқ тарих саҳнасига чиқиб келади. Улар Мидия давлатини туздилар. Бироқ бу давлат қудратли Оссурия таъсирига тушиб қолдилар. Милоддан аввалги VII асрда Бобил билан иттифоқ тузган Мидия Оссурия таъсиридан қутилади. Астиаг ва Киаксар подшолиги даврида давлат гуллаб яшнади. Бироқ бу жараён узоққа чўзилмади. Аҳмонийлар давлати уларни босиб олади.
Эроннинг қадимги давлатлари илк босқичда бўлиб, деспотик характерда бўлган. Уларда диний қарашлар – ибтидоий шаклда бўлган. Жумладан, эламликлар – худолар онаси – Пинекрга сиғинишган. Шунингдек, ёзма адабиёт кучли бўлмасада, меъморчилик яхши ривожланган эди. Ёзуви ҳам дастлаб миххат ёзувлари асосида шаклланади.
Қадимги Эрон цивилизациясида – Аҳмонийлар давлати алоҳида ўрин тутади. Бу давлатнинг асосчиси – Кир II (Кайхусрав) бўлиб, унинг тўғрисида турли хил афсоналар мавжуд. У қисқа вақт ичида Мидия, Элам, Бобил, Лидия ва Парфия ерларини босиб олади. Аҳмонийлар давлати, улкан империяга айланди. Доро I даврида (522-486 йй.) бошқарув соҳасида ислоҳат амалга оширилди. Босиб олинган ҳудудлар сатрапликка бўлинди. Сатраплик –маъмурий-ҳудудий бўлинма бўлиб, у катта ваколатларга эга эди. У армияга бошчилик қилар, солиқ ишларини амалга оширувчи ҳамда вилоят ҳокими сифатида намоён бўлар эди. Аҳмонийлар давлатида қишлоқ хўжалиги ва товар пул муносабатлари яхши риводланган эди. Милоддан аввалги VI асрда Ўрта Осиё ва Кичик Осиё ерларини бирлаштирувчи “Шоҳ йўли” вужудга келади ва у Аҳмонийлар империяси назоратида бўлган. Давлатда меъморчилик яхши ривожланади. Подшолар томонидан йирик саройлар қурилишига эътибор қаратилади.
Доро I даврида пул ислоҳоти ўтказилиб – мамлакатда ягона валюта – даройл тангалар зарб қилинади. Ҳарбий соҳада ҳам ислоҳот амалга оширилган бўлиб, мамлакатда 5 та ҳарбий вужудга келади. Аҳмонийлар давлати маданияти ўзига хосдир. Доро даврига келиб Зардуштийлик дини давлат дини деб эълон қилинади. Ёзма манбалардан асосан Беҳустун ёзувлари, Сузадаги сарой пештоқидаги ёзувлар ва Нақш Рустам ёзувлари машҳур Архитектурада Сузадаги сарой, Персепол саройи ўша даврнинг юксак наъмунаси ҳисобланади.
Милоддан аввалги 250 йилда Эрон ва Туркманистон ҳудудида Парфия давлати вужудга келади. Мазкур давлат Арманийлар сулоласи даврида улкан империяга айланди. Парфия давлати кучайган вақтда Рим билан бир неча бор урушлар олиб бориб ғолиб келади. Парфия жамиятидан қуллар бўлмаган. Йирик шаҳарлари Гекотомпия, Энбатон, Нисо, Мори шаҳарлари бўлган. Арамий ёзуви кенг тарқалган. Зардуштийлик дини ҳукмрон дин саналган. Меъморчиликда маҳаллий ва юнон анъаналари устун бўлган. Нисо шаҳридан ритонлар топилган.
Эрон ҳудудида милодий 224 йилдан Соснийлар давлати вужудга келади. Феодал муносабатлар шаклланиш жараёнида бу ерда озод кишилар асосий ўрин тутган. Уларнинг қўлида қарам кишилар бўлган. Жамиятда дастлаб зардуштийлик ҳукмрон саналган. Кейинчалик Моний таълимоти вужудга келади. Мазкур таъминот ҳукмрон табақага норозилик тимсоли сифатида намоён бўлади. Бироқ, бу даврда ҳукмрон доира ўз территорияларини кенгайтириш йўлида қўшни давлатларни ўз таъсир доирасига киритиш ҳаракатида бўлган.
Кейинчалик Маздак таълимоти вужудга келади. Улар йирик ер эгаларидан катта ерларни талаб қилади. Ҳатто Кубод даврида давлат дини сифатида қабул қилинади. Сосонийлар давлати Хусрав I даврида юксак чўққиларга чиқади. Мамлакатда озод кишиларнинг мавқеи янада ошган эфталийлар заифлашувидан Ўрта Осиёни ҳам ўз таъсир доирасига киритишга ҳаракат қилади. Сосонийлар давлати милодий 651 йилда араблар томонидан тугатилади.



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling