1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа
Download 0.81 Mb.
|
maruza-matnlari
7-мавзу: Ислом цивилизацияси
Режа: Цивилизациянинг шарт-шароитлари. Ислом цивилизациясининг ўзига хослиги. Ислом цивилизацияси ҳудди япон цивилизациясига ўхшаб Шарқда ёш саналади. У бо йўғи милодий VIII асрга келиб пайдо бўлди ва тезлик билан ривожланди. Арабистон ерига оролининг катта қисми чўллик билан қопланган. Аҳолининг асоси чорвачилик бўлиб, дахшатли ҳудудларда – бадавийлик (туякашлик) билан аҳоли банд бўлган. Бу ерда қадимий шаҳарлар мавжуд бўлиб, Ўрта Ер денгизи, Африка ва Ҳиндистон давлатлари билан савдо-сотиқ ишлари амалга оширилган. Бадавийлар қабилалари бир-бири билан душманлик кайфиятида бўлар ва шу аснода жамият қолоқ тарзда шаклланган эди. Исломгача бўлган даврни араблар “жиҳоллик” даври деб ҳисобланади. Жамиятда турли хил ибтидоий динларга эътиқод қилиш кучли бўлган. Бунинг акс садоси одамлар турмуш тарзида намоён бўларди. Қабилаларни бирлаштириш – марказлашган давлатга зарурат сезилди. Шундай шароитда Аллоҳнинг ердаги расули бўлган Муҳаммад бинни Абдуллоҳнинг (570-632 йй.) пайғамбарлик фаолияти бошланади. Якка худоликни тарғиб этувчи ислом динини муқаддас китоби – “Қуръони карим” саналади. Муҳаммад пайғамбар тинчлик йўли билан исломни ёйиш тарафдори бўлган. Пайғамбар вафотидан сўнг куч ва қурол йўли билан кенг ҳудудлар истило этилди. Шунингдек, Макка шаҳри одамлар сиғинадиган, муқаддас шаҳар маконига айланди. Муҳаммад пайғамбардан сўнг, унинг сафдошлари Абу Бакр, Умар Усмон, Алидан ибрат – ҳақ йўлдан борган саҳиҳ халифалар даврида – Араб халифалиги ташкил топди. Тез орада Сурия ва Фаластин, Миср, Ливия, Эрон, Ўрта Осиё ҳамда Шимолий Африка бўйсундирилди ва мазкур ҳудудларда ислом дини ёйилди. Давлатнинг асоси сифатида солиқлар тизим ивужудга келди. Давлатнинг ички бошқарув структураси – Уммавийлар сулоласи (661-750 йй.) даврида шаклланди. Подшолик авлоддан-авлодга ўтар бўлсада, ўзларини халифа деб аташ расм бўлган. Уммавийлар сулоласи улкан империяни мустаҳкамлаш йўлида қатор тадбирларни амалга оширган. Араб тили давлат тилига айланди, унда расмий ҳужжатлар ва адабиёт шаклланди. Марказий аппарат катта армияга ва соқчилик хизматига таяниб иш кўрган. Энг катта ютуғи давлатнинг ерга эгалик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолганлигидир. Яъни хусусий мулкни чеклаш ҳолати кузатилади. Бироқ хусусий ер эгалиги ҳам халифаликда мавжуд бўлиб йирик мулкларни ташкил қилмасди. Халифаликда жамоа ерлари алоҳида аҳамият касб этади. Шунингдек, алоҳида хизматлари учун давлат ходимлари ва ҳарбий амалдорларга ҳам ерлар инъом этилар, гарчи фарзанди унинг ишини давом эттирса авлодга ўтар, бироқ бу ерлар сотилмас эди. Халифалик амиятининг яна бир хусусияти – масжид ва мадраса ихтиёридаги ерлар бўлиб, ундан келадиган фойда муассаса фаолияти учун ишлатиларди. Шаҳарлар савдо-сотиқ ва хунармандчилик марказлари ҳисобланиб, давлат апаратининг қаттиқ назоратида бўлган. Шахсни жамиятдаги аҳволи шарқ деспотияси анъаналари асосида бўлган. У тезда кўтарилиши ёки бор-йўғини йўқотиши ҳам мумкин бўлган. Марказий ҳокимият сепаратизмни йўқота олмаган. Бебош амирлар мустақилликка интилар, чунки унда бошқарув аппарати, армия ва молия мустақил бўлган. Бироқ, ажралиб чиққан давлат барибир ислом цивилизацияси асосида шаклланиб келган. Чунки, ислом аҳлоқ нормалари мустаҳкам бўлганини таъкидлаш лозим. Ислом маданияти давлатчилик қарор топиши билан шаклланди. Халифаликни парчаланиши унга салбий таъсир кўрсатмади. X-XI асрларда яна ривожланиш йўлини тутди. Диний ва дунёвий органлар кенг ривожланди. Бунга сабаб, аввало, араблар шаҳар маданияти эрта ривожланди. Иккинчидан босиб олинган ҳудудлардаги маданият ривожи уларга ижобий таъсир кўрсатди. Кейинчалик ислом цивилизацияси Эрон ва Ўрта Осиё ҳудудларида ўзининг юқори чўққисига чиқди. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling