1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


-МАЪРУЗА ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯ/ТАМАДДУНЛАРИ РИВОЖИНИНГ АЛЬТЕРНАТИВ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ


Download 0.81 Mb.
bet15/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44
Bog'liq
maruza-matnlari

2-МАЪРУЗА
ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯ/ТАМАДДУНЛАРИ РИВОЖИНИНГ АЛЬТЕРНАТИВ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
Режа:
1. Линеар концепция.
2. Цивилизация/тамаддунлар ривожининг “ўқли пайти”.
3. Постмодернистик концепция.
Жаҳон цивилизация/тамаддунларининг ривожланиш муаммолари бир қатор концепцияларнинг мазмунини ташкил қилади, бу концепциялар қаторига линеар, спиралсимон, ковариант (“ўқли пайт”), постмодернистик, утопик каби концепциялар киради.
1. Линеар концепция.
Линеар концепция прогресс асосида жамиятнинг мукаммалигини изчил ўсиши билан инсоният эскидан янгига, соддадан мураккабга, қуйидан юқорига ривожланади. Бу концепция антик давр ва ўрта асрларда маълум бўлмаган, у нидерланд (XVI асрнинг охири), инглиз (XVII аср) ва француз (XVIII аср) инқилоблари даврига тўғри келган инсон эмансипацияси учун XVI — XVIII асрлар даврдаги кураш даврида пайдо бўлган. Инсоният прогресси инсон тафаккурининг прогресси сифатида тушунилган, бу ҳақда Вольтер, Дидро, Даламбер ва Ж.А.Н. Кондорсе кабилар ёзган. Тафаккурни ижтимоий прогресснинг двигатели сифатида тушунилган, прогресс эса ривожланишнинг умумий қонунларига бўйсунган, қонуний ходиса ҳисобланган. Масалан, француз мутафаккири Ж.А.Н.Кондорсе цивилизация/тамаддун прогрессинингн линияси/чизиғини 10 тарихий даврга бўлган:

  • биринчи давр - цивилизация/тамаддуннинг дастлабки зина-пояси бўлиб, яшаб соғ қолиш тажрибасидан биринчи сиёсий муассасаларгача;

  • иккинчи давр – зироатчиликка ўтиш, мулкий тенгсизлик пайдо бўлади, урф-одат, феъл-атворлар юмшайди;

  • учинчи давр – ёзув, дин ва меҳнатнинг ижтимоий тақсимланиши пайдо бўлади;

  • тўртинчи давр – Греция/Юнонистонда фалсафа, фан ва санъатнинг ютуқлари;

  • бешинчи давр - Румнинг хукмронлиги, унинг қудратини чириши ва ички ўлими;

  • олтинчи давр – Румнинг барбод бўлиши, Ғарбда варварларнинг ғалабаси, Шарқда эса барбод бўлиш кучсизроқ бўлган;

  • еттинчи давр – Ренессанс/тикланиш даври, китоб нашр этиш пайдо бўлади, прогессни тўтатиб бўлмайди;

  • саккизинчи давр – буюк географик кашфиётлар даври, Реформация, Галилей , Коперник, Кеплер – даврнинг буюк ақллари;

  • тўққизинчи давр – тафаккурнинг ғалабаси: Декартдан Ньютонгача;

  • ўнинчи давр – француз маърифатпарварлари.

Кондорсе тафаккурнинг эркинлиги, олий кашфиётлар, ёрқин келажакка ишонган. Прогресснинг динамикаси – социолог О.Контнинг (1798-1857) асосий ғояси, у ижтимоий динамиканинг уч босқичини ажратган: биринчи босқичда инсонлар дунёни ўзлаштириб битта Худога келадилар; иккинчи босқичда – асосий моҳият, мазмун бўлган табиат буюклигини идрок этиш; учинчи босқичда - табий қонунларни англаш ва тушуниш. Босқичдан босқичга – инсон мукаммалашади. Аслида, Конт янги динни – инсониятга мухаббатдан иборат бўлган Инсонни Буюк Мавжудот сифатида қабул қилиш динини таклиф қилади. Кейинчалик Контнинг ғояларини Г.Спенсер (1820-1903) ривожлантирди ва универсал умумлаштиришни амалга оширди: “Биринчи бирон-бир сезиларли космик ўзгаришлардан цивилизация/тамаддуннинг охирги натижасигача биз бир хилни хилма хилга айланишининг гувоҳи бўламиз, бу эса прогресснинг моҳиятини ташкил қилган ходисадир”. Мураккаблаштириш, хилма-хилликни кўпайиши қонуни, Спенсернинг фикрича, жамият ҳаётий фаолитининг барча соҳа ва тармоқларини қамраб олади; ўзгаришлар занжири веер каби бирон бир кашфиётни қамраб олади ва чегаралар билмай ўз ичига янги ва яна янги унсурларни тортиб олади. Прогресс инсоннинг иродасига бўйсунмаган “эзгу зарурият” деган хулосани қилади. ХХ асрда мутафаккирларнинг прогрессга бўлган қизиқиши сақланиб қолган. Масалан америкалик сиёсатшунос Фрэнсис Фукуяма фигурал, метафорик тарзда “Тарихнинг якуни?” деган саволни қўйди. Фукуяма замонавий дунёни икки қисмга ажратди: тарих ва посттарих/тарихдан сўнгги, бунинг энг чеккасида учинчи дунё мамлакатлари. Фукуямага кўра тарихдан сўнгги давр Европа мамлакатлари, Япония, Шимолий Америка билан , яъни индустриал ривожланган мамлакатлар билан чекланган. Асрлар давомида либерализм ғалаб қозонди. Аммо “... улар тарихининг якуни ачинарлидир. Тарихдан сўнгги даврда на санъат, на фалсафа бор; фақатгина хаддан зиёд асраб-авайланаётган тарих музеи бор...”. фукуяма инсоният ўзининг тарихдаги дарбадарлигида ниҳоят ривожланишнинг мукаммал йўлига – либерал демократия ва унга ҳамроҳ бўлган бозорга етиб келди. Ғарбий цивилизация/тамаддун муваффақиятларига умуминсоний қадриятлар мақоми берилмоқда, аммо дунёда ислом, конфуцийчилик, индуизм, япон, православ славян, лотин америка, африка цивилизация/тамаддунлари мавжуд, шунинг учун ғарбий цивилизация/тамаддуннинг ютуқлари автоматик тарзда бошқа цивилизация/тамаддунларнинг заминига ўтказилиши мумкин эмас. Бундан ташқари либерал демократия жиноят, ишсизлик, гиёҳвандлик каби кўплаб инсоний муаммоларни хали хам хал қилмади. Демак, ғарбий цивилизация/тамаддун универсал мақомга эга бўлиши мумкин эмас. ХХ асрнинг охири Ғарбнинг ғалабасига қарамасдан “инсоният мафкуравий эволюциясининг якуни ва либерал демократиянинг хокимиятнинг якуний шакли сифатида универсаллашуви” эмасдир, бундан ўлароқ Осиё Тинч океани минтақаси хали ўзининг хал қилувчи сўзини айтмади.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling