1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа
Download 0.81 Mb.
|
maruza-matnlari
1-қонун. Битта тил гапирадиган ёки битта тил гуруҳига мансуб бўлган ҳар қандай қабила ёки ҳалқлар оиласи, агарда у тарихий ривожланишга қодир бўлса ва “гўдаклик даври ”дан чиққан бўлса, маданий тарихий тип/тур ҳисобланади.
2-қонун. Цивилизация/тамаддун вужудга келиб ривожланиши учун мазкур ўзига хос маданий тарихий тип/турга мансуб ҳалқлар сиёсий мустақилликка эга бўлишлари лозим. 3-қонун. Битта маданий тарихий тип/турдаги цивилизация/тамаддун ибтодолари бошқа ҳалқларга ўтмайди: ҳар бир тип/тур ўзидан олдин ёки замондош бўлган ўзга ташкилотларнинг каттароқ ёки кичикроқ таъсири остида уларни ўзи учун ўзи ишлаб чиқади. 4-қонун. Цивилизация/тамаддун фақатгина унинг таркибий қисми бўлган этнографик унсурлари хилма-хил бўлганида, улар битта сиёсий яхлитлик томонидан “ютиб юборилган” бўлмасдан мустақиликка эга бўлиб федерацияни ёки давлатнинг сиёсий тизимини ташкил қилгандагина тўла-тўкислик, тўлиқлик, хилма-хиллик ва бойликка эришади. 5-қонун. Маданий тарихий тип/турларнинг ривожланиш йўли кўп йиллик бир мевали ўсимликларга ўхшаш, уларда ўсиш даври ноаниқ ва узоқ муддатли бўлади, аммо гуллаш ва мева солиш даври нисбатан қисқа бўлиб, уларнинг ҳаётий кучини бир мартада тўлиқ ишлатиб юборади. Биринчи иккита қонун Данилевский фикрича тушунтиришларни талаб қилмайди. Хақиқатда ҳам ривожланиши бутун жаҳон тарихининг мазмунини ташкил қилган 10 маданий тарихий тип/турлардан учтаси семит ирқининг қабилаларига мансубдир ва семит гуруҳининг учта тилидан бири – халдей, яҳудий/иврит ва араб- билан тависфланган ҳар бир қабила ўзининг ўзига хос цивилизация/тамаддунига эга бўлган. Маълум бўлганидек, тилларнинг орий гуруҳи 7 бош лингвистик оилаларга бўлинади: санскрит, эрон, эллин, лотин, кельт, герман ва славян. Тилларнинг бу етти оиласига мувофиқ бўлган қабилалардан 5 таси - ҳинд, форс, юнон, рум, ёки қадимги итальян, ва эрон - ўзига хос цивилизация/тамаддунларга ривожланиб етишган ўзига хос маданий тарихий тип/турлардир ( бунда кельт қабиласи мустасно, у герман роман маданий тарихий тип/турнинг таркибига этнографик материал сифатида кирган). Данилевский сиёсий мустақилликсиз вужудга келган ва ривожланган бирон бир цивилизация/тамаддунни йўқлигини алоҳида таъкидлайди, бироқ ривожланишнинг маълум босқичига етиб цивилизация/тамаддун бир муддат мустақилликни йўқотгандан кейин ҳам ривожланиши мумкин, буни биз Юнонистон мисолида кўришимиз мумкин. Маданий тарихий ривожланишнинг учинчи қонунини Данилевский Миср, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Оссурия ва Бобил тарихидан келтирилган хулосалар билан тасдиқлайди: миср маданиятини қабул қилган келиб чиқиши мисрлик бўлмаган халқ йўқ; ҳинд цивилизация/тамаддуни келиб чиқиши санскрит тилидан бўлган тилларда сўзлашувчи ҳалқлар билан чекланиб қолган. Албатта, қадимги семит маданий тип/турга финикияликлар ва карфагенликлар мансуб бўлган, аммо биринчилар бобилликлар билан битта илдиздаги ҳалқ бўлган, охиргилар эса – финикияликларнинг мустамлакаси бўлган, Карфагеннинг цивилизация/тамаддуни нумийликларга ва Африканинг бошқа аборигенларига ўтмади. Хитой цивилизация/тамаддуни хитойликлар ва Хитойдан кўчиб борган японлар орасида тарқалган. Яҳудийлар ўз маданиятини атрофларидаги ёки улар билан бир пайтда яшаган бирон бир ҳалққа ҳам етказиб бера олмадилар. Данилевский Искандар Зулқарнайннинг нафақат Шарқни забт этиш, балки бу худудларда замонавий назарияларга кўра Исо Масиҳ туғилгунга қадар, яъни 4 асргача умуминсоний/умумбашарий ҳисобланган юнон цивилизация/тамаддуни тарқатишга харакат қилганини эслатиб ўтади. Аммо Искандар монархиясининг шарқий қисмида 70 ёки 80 йилдан сўнг парфиялик ва скифлар ёрдамида Эрон маданий тарихий тип/тури тикланди ва янги Парфия, кейин эса Сосонийлар подшоҳлигида хукмронлик қилди. Ғарбий худуларда ишлар яхшироқ эди: Сурия ва Кичик Осиёда келиб чиқиши юнон бўлган шоҳлар хукмронлик қилар эди; сарой, пойтахт ва шаҳарлар юнон урф-одатлари ва модасини қабул қилдилар, юнон хайкалтарошлари, архитекторлари, ҳунармандалри учун тайёрлаган махсулотларини сотиш имкониятлари кенгайди. Мисрда афтидан иш энг яхши натижалар берди: Искандарияда музей, кутубхона, академиялар ташкил қилинди, фалсафа гуллаб-яшанди, амо ҳаммаси юнонча эди. Олимлар Искандарияси юнон мустамлакаси эди. Хоким ва хукмдорлар юнон олимлари, файласўфлари, юнон маданиятнинг барча соҳибларига саҳийлик ва хомийлик қилдилар, аммо шунга қарамасдан юнон цивилизация/тамаддуни Мисрга ва умуман Шарққа сингмади. Агарда юнонликлар ўз цивилизация/тамаддунларини забт этиб эгаллаб олишлар орқали сингдира олмаган бўлсалар, уларни румликлар забт этганида омадлироқ бўлдилармикан? “... румликлар румлик бўлиб қолганликлари учун, улар буюк бир нарсани яратдилар” деб таъкидлайди Данилевский, юнон тафаккурининг ақлий метафизик йўналиши лотин ирқидаги инсонларга хос эмас эди. Цивилизация/тамаддун етказиш, сингдириш харакати амалга оширилди, аммо муваффақиятга эришилмади. Рум ибтидолари ўзига хослигича қолди, миллий давлат тузуми ибтидоларига содиқлик Румни “қачондир мавжуд бўлганлар ичида энг қудратли сиёсий тана”га айлантирди. Фуқаро муносабатлари қоидалари, урф-одатдан қонун даражасига кўтарилди ва уйғун, мантиқли тизимга келтирилди, хуқуқ илмига асос бўлиб хозирда ҳам барча мамлакатлар хуқуқшунослари томонидан ўрганилаётган фуқаро кодексининг намунасидир. Архитектура/меморчиликда румликлар ўз аркалари ва гумбазлари орқали ўзига хосликларини намоён этдилар, юнон санъатининг энг яхши намуналари билан бир қаторда турувчи Колизей ва Пантеонни яратдилар. Ниҳоят, рум хаётининг акси бўлган шеъриятда, Гораций одаларида, элегия ва сатираларда румликлар шеърият имкониятларини кенгайтирдилар. Тарих хақидаги фан соҳасида Тацит Фукидид билан бир қаторда турибди. Румликларнинг ўзи ўз цивилизация/тамаддунларини забт этган халқларига зўравонлик билан сингдирардилар. “... улар мавжуд бўлган ўзига хос маданиятни йўқ қилар эдилар (масалан, друидик Галлияда), рум хаёти ва тарзи бўлган шаҳар-мустамлакаларни қурар эдилар, аммо хеч қаерда цивилизация/тамаддуни ўйғота олмадилар”, - деб хулоса қилади Данилевский. Рум империясини барбод қилган ва цивилизация/тамаддунни барпо этишга энг лаёқатли/қобилиятли халқ, сўзсиз гот ҳалқи бўлган. Улар Италияга кириб келдилар ва қудратли подшоҳликни барпо этдилар, унга қачондир хукмронлик қилган подшоҳлар ичида энг доно ва энг эзгу ниятли подшоҳлардан бири Феодорик бошчилик қилар эди. У энг олийжаноб ва инсонпарвар мақсад – ғолибларни мағлублар билан бирлаштириб, биринчиларга рум цивилизация/тамаддунини сингдириш мақсадини қўйди. Оқибат қандай бўлди? Готлар Рум цивилизация/тамаддуни билан яқин муносабаларда бўлиб, унинг савлат ва дабдабасига лол қолиб, уни ўзлаштирмадилар, ўз сиёсий кучларини ҳам йўқотдилар. Европада яна уч юз йил варвалик даври хукмронлик қилди, шу давр ўтгандан сўнг йўқ бўлиб кетган цивилизация/тамаддун янги тип/турларга ўз таъсирини ўтказа бошлади. Шундай қилиб, Данилевский фикрича, бутун тарих цивилизация/тамаддун битта маданий тарихий тип/турдан бошқасига ўтмаслиги, сингмаслигини исботлайди. Бироқ цивилизация/тамаддун бир бирига таъсир ўтказади. Биринчидан, мустамлака йўли билан, шу тарзда финикияликлар ўз цивилизация/тамаддунини Карфагенга, юнонлар – Жанубий Италия ва Сцилияга, инглизлар - Шимолий Америкага ва Австралияга етказиб, сингдирдилар. Икк инчидан, “эмлаш” йўли билан: миср дарахтида Александрия юнон қаламчаси, Цезарь Рум маданиятини кельт илдизига “эмлади”. Цивилизация/тамаддунни цивилизация/тамаддунга таъсир этишининг яна битта йўли бор: бу Миср ва Финикиянинг Грецияга таъсири, Грециянинг Румга таъсири, Рум ва Греция эса герман роман Европасига ўтказган таъсири. Данилевскийнинг фикрича, аксарият цивилизация/тамаддунлар фаолиятнинг барча соҳаларида эмас, балки битта ёки бир нечта соҳаларида бунёдкор, барпо этувчи, ижобий бўлади. Масалан, юнон цивилизация/тамаддуни эстетик соҳада энг юқори чўққиларга эришди, семит - диний, рум - хуқуқ ва сиёсий ташкилот соҳасида муваффақиятларга эришди. Инсоният прогресси барчани битта йўналишда боришидан иборат эмас, прогрес – бу тарихий фаолиятнинг саҳнаси бўлган майдонни турли йўналишларда юриб ўрганиб чиқиш. Данилевский хулосаси шундайдир. Европанинг Россия ва славянларга бўлган адоватли муносабатининг сабабини Данилевский Европа қулаш даврига келгани, славян цивилизация/тамаддуни эса ўз ижодий кучларини гуллаб-яшнаш даврига кираётганида кўради. Агарда европа цивилизация/тамаддун икки таркибли, яъни у икки соҳада сиёсий ва илмий соҳада ижодий бўлган бўлса, рус-славян цивилизация/тамаддуни уч- ёки хатто тўрт таркибли, яъни тўрт соҳа: диний, илмий, сиёсий-иқтисодий ва эстетик соҳада ижодий бўлади, деб ёзади Данилевский. Тарих ва маданият файласўқлари қаторида номи муҳим ўринни эгаллаган Освальд Шпенглер (1880-1936) ўзини цивилизация/тамаддунларни ривожланишининг тарихий жараёнининг асл илмий схемасининг уникал ва ягона яратувчиси деб эълон қилди. Унинг сўзларига кўра “Европа ботиши” китоби орқали дастлаб хеч қачон қўйилмаган савол, яъни тарих мантиғи борми деган савол қўйилди. О. Шпенглер таклиф қилган тарихий илмнинг янги услублари қандай экан деган саволни қўямиз. “Европа ботиши” китоби рус тилида 1923 йилда “Образ ва воқелик” номи билан нашр этилди. О. Шпенглернинг китоби хеч кимни бефарқ қолдирмади: муаллифнинг кўзга кўринган истеъдоди ва ажойиб лол қолдирувчи билимлари, ўз мулоҳазаларини тасдиқлаш учун китобхонга барча даврларнинг тарихий воқеалари, Греция, Хитойнинг фалсафий таълимотлари, майя ҳалқи хақида маълумолар, Евдокс ва Гаус математикаси, ғор расмлари, қадимги Миср меъморчилиги, фламанд мактаби усталарининг расмлари, Бах фугалари каби маълумотларни бериши. О.Шпенглер шундай ёзади: “Ғарбнинг қулаши - цивилизация/тамаддун муаммосидир. Бу ерда бизнинг олдимизда тарихнинг энг асосий саволларидан бири турибди. Мантиқий оқибат, ҳар қандай маданиятнинг якуни ва тугатилиши каби тушунилган цивилизация/тамаддун нима?” Шпенглар фикрича ҳар қандай маданият ўз хусусий цивилизация/тамаддунига эга бўлганлиги сабаб, цивилизация/тамаддун ҳар қандай маданиятнинг шак шубҳасиз тақдиридир. “Цивилизация/тамаддун ривожланишнинг охирги босқичига етган инсонлар қобилиятли бўлган хаддан зиёд ташқари ва хаддан зиёд сунъий холатлар мажмуа/комплексидир. Цивилизация/тамаддун якунланишдир... У шубҳасиз якун бўлиб, унга барча маданиятлар чуқур ички зарурият билан келадилар”, - ғарбий европа маданиятининг гуллаб-яшнаши якун топди деб таъкидлаётган Шпенглернинг хулосаси айнан шундайдир. Ғарбий европа маланияти цивилизация/тамаддун фазасига келди ва на руҳ, маънавият соҳасида, на санъат соҳсаида оригинал, янги бирон бир нарса бермайди. Соф экспансионистик фаолият асри келди, у эвристик ёрқинлик, олий бадий махсулдорликдан маҳрумдир. Европа цивилизация/тамаддунининг тақдири бу холлардан мустасно эмасдир: ҳар бир маданият бошқа маданиятлардан ажратилган, у изчил тарзда туғилишдан то ўлимгача бўлган ривожланиш циклини изчил босиб ўтади. Шундай қилиб тарих бир қатор мустақил, бетакрор, ёпиқ циклик маданиятларга бўлинади, улар туғилиш, ривожланиш ва қулашни бошидан кечириши лозим, шу билан бирга уларнинг ҳар бири ўзининг индивидуал тақдирига эга. Шпенглер учун асосийси - маданиятларнинг ички ҳаёти, шунингг учун аналогия соф ташқи характерга эга, чунки ривожланиш циклининг фақатгина ташқи чизғилари қиёсланади. Шпенглер ўзининг “Бу пессимизм эканмикан?” асарида “Менинг китобимни хозиргача деярли хеч ким тушунмади”. Бу нотўғри фокр. Кўплаб файласўфлар унинг нуқтаи назарини қўллаб-қувватлаганлар ва қўллаб-қувватлайдилар. Масалан, тарихда маъно-мазмун йўқлиги хақидаги тезис турли йўналишда бўлган Сартр, Барт, Нибур, Поппер каби файласўфларнинг дунёқарашининг асосини ташкил қилди. Уларнинг барчаси тарихий воқеаларнинг ўзаробоғлиқлигини инкор этганлар, экзистенциализм эса хаттоки тарихий фаннинг объективлик услубини ҳам инкор этган. Хайдеггернинг фикрича, абсурд дунёга улоқтирилган инсон ўз қарорлари асосида тарихни яратади. Демак, экзистенциалистлар ва неопозитивистлар учун тарих объектив маънога эмас. Бундан ўзини ўзи инкор этувчи прогресс ғояси келиб чиқади. Шпенглер европа маданиятидан ижодий салоҳиятни аниқлаб амалга оширилмаган имкониятларни излаган. Апокалипсисдан/охир замондан фақатгина хақиқий, асл ўзини ўзи англаш, жаҳон тартибига объектив қараш қутқара олади. Гердер инсон ривожининг алоҳида босқичлари хақида ёзган, уларнинг алмашинувида ҳар бир миллат ўзини маълум маъно сифатида очиб беради. Шпенглершундай мақсад қўяди: ер қуррасида мавжуд бўлган барча буюк маданиятларнинг аҳамиятлилиги ва ўзига хослигини англатиш. Европанинг 20 асрнинг охирида бой маданий коинот сифатида идрок этилган Шарққа бўлган улкан қизиқиши Шпенглер кўп жиҳатдан хақэканлигини исботлайдию ҳар бир маданият тарихий феноменлар-ўз қалбининг рамзларини яратганлиги сабаб, у инсониятнинг умумий ривожига кўмаклашади. Шпенглер маданият руҳини ўйғониши, унинг чексиз ёлғизлиги, дунё ва макон адовати, чегараларни мазкур маданиятнинг моддий ифодаси бўлган рамзларн яратиш йўли билан ўзига бўйсунтиришга бўлган интилиши хақидаги ғояни ривожлантиради. Сон, тил, меморчилик ва хоказолар – мазкур маънавий коинот руҳининг рамзидир. Маконда руҳнинг объективлашиши унинг ижодий кучларини тугатиб қўяди. Ўз циклини босиб ўтиб бўлиб, руҳ абадият томон кетади. Шунинг учун макон образи шпенглер учун ўта муҳим. Олим инсон мавжудлиги шаклларининг ўзгариши ва ривожланишини кўрганимиздагина биз маданият хақида сўз юритишимз мумкин эканлигини алоҳида таъкидлайди. Шунинг учун тарих ўткинчидир ва бетакрордир. Тарихчи ва сиёсатшунослар дунёни цивилизация/тамаддунларга (Гизо давридан бошлаб) бўладилар, улар ичида қуйидагиларни асосий деб тан оладилар: ғарбий, конфуцийчилик, япон, ислом, ҳиндуизм, лотн америка, славян православ. Шпенглернинг фикрича цивилизация/тамаддун бу “жаҳон қудрати, ер текислигини бартараф этишга бўлган ирода”дир. “Жаҳонни, дунёни асосида “МЕН” , яъни инсон ётади, шу сабабли нечта инсон ва маданият бўлса, шунча дунёлар мавжуд”, яъни дунё хақида фақатгина субъектив, индивидуал тасаввур мавжуд. Бу ердан “илмий тафаккур – ўз ўзини англашдир” деган машҳур ибора келиб чиқади. Маданиятнинг соҳиби ва ижодкорлари деб Шпенглер дворян ва руҳонийларни кўрсатади – булар жамиятнинг ижодий кучи. Нега дворянлик? У бевосита ер билан боғлиқ, ер эса инсон мавжудлигининг асосидир. Бу борада дворянлик крестьянликнинг юқорироқ босқичидир, “қон ва ирқнинг моҳиятидир, тасаввур қилиниши мумкин бўлган замонавий шаклдаги мавжудликнинг оқими”. Пролетариат – бу шахсларни ажратмайдиган оммадир, “омма эса якун, интиҳо, радикал хеч нима”. Пролетариатнинг мақсади – маданиятнин барбод қилиш, маданиятни тиклаш, унинг қадриятларини тиклашга харакат қилиш бемаъноликдир. Маданият/культура сўзи “культ”(сиғиниш)дан пайдо бўлган, у аждодларни/га илоҳийлаштириш/сиғиниш билан боғлиқ, у илоҳий анъаналарсиз бўлиши мумкин эмас.Шпенглер фалсафа, санъат фақатгина маданиятда мавжуд деб хулоса қилади, маданият – аристократик ва органикдир. Цивилизация/тамаддун – жаҳон ша\ридир, у тенгликка бўлган интилишга тўйинган, у демократикдир ва сон/миқдорларда асосланиб олмоқчи. Маданият миллийдир, цивилизация/тамаддун эса интернационалдир. Цивилизация/тамаддунлар ривожланиш муаммоларини тўлиқроқ тушуниш учун Л.Н.Гумилёвнинг (1912-1993) пассионар концепциясининг циклик контурида тўхтаб ўтиш лозим. Гумилёв концепциясини тушунишнинг калити – этнос тушунчасидир. “Бирламчи этнос бунёд қилинаётганда/пайдо бўлаётганда, бу вужудга келаётган бирликнинг ташаббускорлари ўзларига фаол инсонларни айнан шу комплиментар белги асосида танлайдилар – улар ўзларига ёққанларни жалб этадилар” [26]. Шу тарзда Ромул ва Рем атрофида етти тепаликда 500 одам бирлашди, бу эса Румга асос солди. Чингисхон атрофида “узун иродали” инснолар бирлашди. Айнана этнослар инсон ва табий муҳитнинг ўзаро таъсири амалга ошириладиган феноменлардир, бу тизимлар биосфера/табий соҳа ва социосферанинг/ижтимоий соҳа кесишган нуқталарида жойлашган. Этнос ва унинг этногенези табиати Гумилёвнинг фикрича энергетикдир. В.И.Вернадский тажрибасига таянган холда, Гумилёв мазкур энергиянинг табиатини тавсифлайди: жонли модданинг биогеокимёвий энергияси/қуввати (ўсимликлар фотосинтез йўли билан тўпланадиган, мавжудотлар/ҳайвонлар эса озиқ-овқат орқали ўзлаштирадиган энергия/қувват). Пассионарлик - жонли модда энергиясини инсон, у ёки бу этнос аъзосининг характер ва ҳулқига ўтказган таъсирининг самараси. Пассионарлик – антиинстинкт, у ўз-ўзини сақлаш инстинктига қаршидир. Ўзи парвариш қилган мақсадга эришиш учун пассионар шахс на ўзини, на бошқаларнинг, ўз қабиладошларининг умрини аямайди. Пассионарликнинг модуслари турлидир: манмалий, айёрлик, маккорлик, мағрурлик ва хоказолар. Пассионар шахсларнинг сони кўп эмас, аммо улар этнос ривожий учун зарурий бўлган инқирозли массани/қисмни ташкил қиладилар. Айнан шу энергия маданий қадриятларни яратиш ва сиёсий фаолиятни амалга ошириш, китобларни ёзиш, хайкалларни яратиш, шаҳарларни қуришга сарфланади. Гумилёвга мувофиқ пассионариялар тахминан 1 йилдан 5 йилгача давом этадиган “пассионар туртки” натижасида пайдо бўлади. Охирги 3 минг йил ичда Евроосиё худудида кўплаб бундай турткилар қайд этилган: эрамиздан аввалги XVIII, XI, VIII ва III асрларда, эрамизнинг I, VI, VIII, XI, XIII ва XIV асрларида. Гумилёвнинг конципциясига кўра, ер юзининг чўзиқ ва энсиз қисмида (200-300 км) “вариабель космик нурланиш” балки энг янги юлдуз ярқираши натижасида пассионар популяциялар серияси пайдо бўлади. Янги этнослар бу популяцияларнинг 130-160 йиллик инкубацион давридан кейин пайдо бўладилар. Этногенез вектор фазала бўйича кетади (этногенез энергетик жараён бўлиб, термодинамиканинг иккинчи ибтидоси, яъни энтропия қонунига бўйсунади). Этногенезнинг биринчи фазаси –кўтарилиш. Илк бор тарихий саҳнага кўтарилаётган инсон жамоаси “Дунё/оламни ўзгартириш керак, чунки у ёмон” императиви/шиори билан руҳланади. Инсонлар табиатдан кўра кўпроқ ўзлари билан банд бўладилар. Иккинчи фаза – акматик фазадир, бу этнос ва унинг пассионар шахсларининг энг юқори, энг олий фаоллиги. Этник тизим урушларга келтирувчи энергияга тўлади (XI — XIV асрлардаги Ғарбий Европадаги ўзаро урушлар). Инсонлар ўзларини ўзлари мустахкамлаш билан бандлар, табиат уларни умуман қизиқтирмайди. Учинчи фаза “Биз буюклардан чарчадик” императивига ўтиш фазасидир. Синиш, пассионар қашшоқлашиш, забт этишлар илм-фан, ижод билан шуғулланишга жой бўшатади (Европада синиш фазаси Ренессанс/Тикланиш даврига тўғри келган). Бу фазада табиатга бўлган босим бузғунчидир ва энг юқори даражада намоён бўлади. Тўртинчи фаза “Мен каби бўл!” императивли сокин ва одатий ҳаётга бўлган интилиш фазасидир. Бунда “олтин ўртада” бўлган шахслар устиворлик қиладилар. Прогресс/ривожланиш назарияси табиатни шафқатсиз йўқ қилишга “санкция” беради, табиат эса саҳролар, ўлик денгизлар, турли хилдаги талофатлар билан ўзи учун қасос олади. Бешинчи фаза бу обскурация, этноснинг “шоми”, аслида “Биз каби бўл!”- меҳнатсеварликни устидан кул, интеллект/тафаккурни ҳурмат қилма, саводсиз эканлигиндан уялма – императивли якундир. Тахминан 1 500 йилдан сўнг якун бўлиши барқарордир. Барбод бўлган этноснинг парчалари, уларнинг гуруҳлари, алоҳида шахслари гомеостаз (статиклик) холатига тушиб қолади. Ижодий ҳаётнинг ташвиш ва безовталиклари ортда қолади, “Ўзингдан ўзинг мамнун бўл” императиви ғам ортда қолади (мисоллар – Шимолий Америка ҳиндулари, эскимос, алеут, Марказий Африка пигмейлари, Австралия аборигенлари). Гумилёвнинг фикрича, буларга ўхшаш барча халқлар этногенезнинг бошланғич фазаси эмас, булар этногенезнинг якуний фазасидир, улар ўз пассионар фондини йўқотган. Бу холатда, аслида, инсонлар ландшафтининг унсурига айланиб қолади. Бироқ Гумилёвнинг фикрича реликт этнос этногенезни якун топишининг ягона варианти эмас, алоҳида вакиллар янги этносни шаклланиши учун субстарт сифатида хизмат қилишлари мумкин. Албатта мазкур концепцияда хали ойдинлик киритилиши лозим бўлган холатлар кўп, кўплаб саволлар ҳам мавжуд, буларнинг барчаси бўйича кўплаб бахслар мавжуд. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling