1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа
Цивилизациялар ривожланишининг даврий концепцияси
Download 0.81 Mb.
|
maruza-matnlari
3. Цивилизациялар ривожланишининг даврий концепцияси.
Дунёқараш йўналиши сифатида цикл образи афтидан барча учун қулай ва оддий, содда бўлган кузатувлар натижасида пайдо бўлган бўлса керак: инсон хаётининг хаётий-биологик бир маромдалиги ва изчиллиги, ой фазалари, денгиз сувининг кўтарилиши ва қайтиши, йил фаслларининг алмашинуви. Шунинг учун цикллилик, цикл – вафот этиб тириладиган худолар, дунёни талофатга учраб қайта янгиланиши хақидаги афсоналарнинг ажралмас қисмидир. Бундай афсоналар ҳар хил ҳалқ ва маданиятларда мавжуд. Масалан, юнонлик Адонис, шумерлик Инанна, мисрлик Осирис образларида биз кетиш ва қайтиш, ўлиш ва қайта тирилишлар қаторини кўрамиз. Ҳинд таълимоти тўртта юга (юга – давр, пайт, вақтнинг белгиланган муддати, аждод-авлодлар) хақида сўз юритади, бу югалар эса биргаликда махаюгани, яъни битта катта югани ташкил қилади. Дунёнинг асосий унсурлари ёки стихияларнинг циклик ўзаро айланишларининг тасвирини илк бор Герклитда учратамиз, у “ер-сув-ҳаво-олов” йўналишидаги трансформацияни “юқорига йўл”, аксарият йўналишдаги трансформацияни эса “қуйига-пастга йўл” деб атаган. Эмпедокл тушунчасида барча нарсалар тўрт стихия, ибтидо ёки илдизлардан иборат: олов, ҳаво, сув ва ердан. Бу ибтидоларнинг харакати галма-гал устиворлик қиладиган икки қарама-қарши куч – Муҳаббат ва Нафрат харакатлари билан белгиланади. Гераклит изидан борган стоиклар “циклизм”ни мантиқий якунгача етказдилар: коинотда вақти-вақти билан (ҳар 18 000 ёки 10 800 йилда) “умумий ёнғин” юз беради, ундан сўнг “намлик даври” келади, у туфайли “логос”лар – барча мавжуд бўлганнинг уруғлари сақланиб қолади. Ёниб кул бўлган билан бир хил бўлган янги коинот ушбу уруғлардан униб-ўсиб чиқади. Афлатун ўз циклик концепциясини коинот-оламнинг илоҳий тўғри бўлган ва қайтариладиган айланишини, ёнғин ва сув тошқинларни алоҳида инсонларнинг ҳаёти ва тақдирига бевосита тобелик билан боғлайди. Шу асосда у давлатнинг тўртта тури – тимократия, олигархия, демократия ва тирания хақидаги мулоҳазаларини тузади. Аммо бу тўртта турдан ташқари бешинчиси ҳам бор – Кронос (олтин аср), бу давр тўрттадан олдин келган даврдир, буларнинг ҳаммаси цикл талабларига жавоб беради. Арасту “Метафизика”сида “Ҳар бир санъат ва ҳар бир таълимот бир неча бора имконият доирасида кашф этилган ва яна йўқ бўлган” деб таъкидлайди. “Сиёсат”да у шу фикрини давом этиб “деярли барча нарса олдин ҳам ўйланган” деб ёзади. Давлат тузумларининг асосий турларининг таснифини Арасту цикликлик асосида тузади: аристократия-зодагонлар билан ёнма-ён бўлган монархия ёки подшо ҳокимияти, – полития–олигархия – тирания – демократия. Қадимги юнон тарихчиси бўлган Полибий ўзининг “Бутун жаҳон тарихи” асарида Афлотун-Арасту концепциясини тўлиқлик даражасигача етказди. Унинг фикрича, тарихда ҳокимиятнинг 6 шакли доирасимон алмашинувда бир бирини алмаштиради. Навбатдаги талофатдан (сув тошқини, ёнғин, вабо ва ҳокозолар) сўнг тирик қолган инсонлар тўпланишади ва ўз ичларидан бўлган энг кучли ва жасурларга яъни етакчи, доҳийларга бўйсунадилар : бу куч ҳокимиятидир. Ақл-идрок-тафаккур кучни ўрнини босади ва монархия подшо даврига айланади, у эса ўзининг энг бузилган, айниган шаклига - тиранияга ўтади, унинг харобаларида аристократия-зодагонлар пайдо бўлади. Аристократия (табиат қонунига кўра) олигархияга айланади. Олигархияга қарши исён демократиянинг мустаҳкамланишига олиб келади, у эса, ўз навбатида, вақт ўтгани сари таназзулга инқирозга юз тутади ва охлократияга айланади. Намоён бўлишнинг ҳар бир шакли ўз ичида ўзининг ўлимини ҳам олиб келади. Доира охлократияда “давлат ижтимоий ҳаётининг алмашинувини” яна бошлаш учун якунланади. XVIII аср мутафаккири бўлган Жанбатисто Вико циклик концепцияни ўрганишни фалсафада давом эттирди ва ўз мулоҳазаларини “фақатгина қилинганни аниқ билиш мумкин” деган формулада ифодалади. Барча нарса ва инсонлар ишларининг тартиби ва мувофиқлигининг барчаси илоҳий тақдир, тангри, унда мавжуд бўлган абадий идеал тарих томонидан белгиланган. Бу моделга мувофиқ барча миллатларнинг тарихи уларнинг пайдо бўлиши, олға сурилиши ва барбод бўлиши тарих даврида бўлиб ўтади. Абадий идеал тарихга мувофиқ барча элат ва миллатлар, барча ҳалқлар ўз ривожида уч даврни бошдан кечиради: “Худолар асри” – “бутпараст, мажусий инсонлар оракуллар орқали илоҳий бошқарувда яшаяпмиз деб ўйлаган даври”; “Қахрамонлар асри” – аристократик-зодагонлар республикаси даври, бунда қахрамонлар ўзларини плебейларга қарши қўйганлар; “Инсонлар асри” – барча ўз инсоний табиатига кўра тенг эканлигини тан олган давр. Ҳар бир давр ўз тилига эга: “Худолар асри” – илоҳий, махфий – иероглифик; “Қахрамонлар асри” рамзий тил: герблар, метафоралар, қиёслашлар; “Инсонлар асри”- ҳалқ тили, оддий инсонларнинг кундалик юмушлари ва эҳтиёжлари тили. Вико фикрича, учта даврнинг ҳар бир цикли эртами, кечми бутун ижтимоий тизимнинг инқирози билан якун топади. Бир даврдан бошқа даврга ўтиш – албатта ижтимоий тўнтарилиш орқали бўлади. Ва бу тартибни ўзгартириш ёки айланиб ўтишга инсон қодир эмас. Жан Батисто Вико ўзининг “Миллатларнинг умумий табиати хақидаги янги фаннинг асослари” деб номланган асарида айнан шундай хулосага келади. Маданий тарихий цикликлик муаммолари ва цивилизацияларнинг турлари таҳлилини рус мутафаккири ҳам давом эттирди. Николай Яковлевич Данилевскийнинг (1822-1885) номи О.Шпенглер, А.Тойнби, Ф.Нортроп, П.А.Сорокин каби олимлар қаторида биринчи бўлиб тилга олинади. Бу олим “маданият ходисаларининг макон-замон локализация”сининг муаллифи ҳисобланади. 1964 йилда Н.Я.Данилевскийнинг фанга қўшган ҳиссаси цивилизацияларни қиёсий ўрганиш халқаро жамияти томонидан айнан шундай баҳоланди. “Россия ва Европа” деб номланган китобида Данилевский Россия ва Европа ўзаро муносабатларидаги муаммоларни таҳлил қилиш орқали “маданий тарихий типлар” тузилмаси ва динамикасининг ўз назариясини ривожлантиради. У Европа (Ғарб) Россия ва славянларда нафақат ўзга, балки душман кучини кўриб Россияга нисбатан душманлик руҳида, адоватли муносабатда эканлиги хақида ёзади. Россия Европага кўрсатган хизматлари ва қилган қурбонларига қарамасдан бу адоват сақланиб қолмоқда. Масалан, Россия ҳеч қачон Европага хужум қилмаган, Европа эса Россияни ҳимояланиш ва босқинчиларни қувишга мажбур қилиб Россияга бир неча маротаба ҳужум қилган. “Сабаб анчайин чуқур. У ҳалқларнинг тарихий инстинктини ташкил қилувчи қабилавий симпатия ва антипатияларнинг ўрганилмаган тубларида ётади, бу инстинкт халқларни уларга номаълум бўлган мақсад сари чорлайди (уларнинг иродаси ва онгига қарши бўлмаган, бироқ улардан ташқари холатда)... ”, деган хулосага келади файласуф. Адоватнинг пайдо бўлишининг хақиқий сабабини Данилевский Россия ва Европа ҳар хил тарихий маданий типларга мансублигида кўради: Европа роман-герман цивилизациянинг саҳнасидир. Бу инсоният тарихидаги бир нечта буюк цивилизацияларнинг биридир. Шу билан бирга Данилевскийнинг фикрича, европа цивилизацияни бутун жаҳон цивилизация билан бир хиллаштириш хато бўлган нуқтаи назарга асосланган, бу нуқтаи назар туфайли фақат битта цивилизация бошқа, прогрессив бўлмаган цивилизацияларга қарама-қарши равишда прогрессив ва бунёдкор деб тан олинади. Данилевский тарихни қадимги, ўрта аср ва янгига бўлинишини ҳам шубҳали ҳисоблаган. Рум, Юнонистон, Ҳиндистон, Миср ва бошқа маданиятлар ўзларининг қадимги, ўрта аср ва замонавий даврларига эга эдилар. Рим империясини эрамиздаги 476 йилда қулаши қадимги тарихга якун ясалганлиги ва ўрта аср даврини бошланганидан дарак берувчи бўлиб фақатгина Европа учун аҳамиятга эга эди, аммо Хитой, Ҳиндистон ва инсониятнинг қолган қисми учун умуман аҳамиятсиз эди. Демак, цивилизация/тамаддунларнинг катта сони мавжуд, уларнинг барчаси биргаликда инсониятнинг чексиз бой тажрибасини ифодалайди. Цивилизация/тамаддунларнинг ҳар бири ўз қадрият ва шаклларини вужудга келтиради, ривожлантиради, кейин эса улар билан биргаликда барбод бўлади. Данилевский фикрича фақатгина бир нечта ҳалқлар буюк цивилизация/тамаддунларни яратишга муяссар бўлдилар ва шу орқали “маданий тарихий тип/тур” бўла олдилар. Барча ҳалқларни олим учта турга ажратади: буюк цивилизация/тамаддунларни ва маданий тарихий тип/турларни ярата олган тарихнинг ижобий бунёдкорлари; тарихнинг салбий бунёдкорлари, улар гунн, муғул ва турклар каби буюк цивилизация/тамаддунларни яратмадилар, аммо қартайган, куч-қувватдан қолган қулаётган цивилизация/тамаддунларнинг вафотига “илоҳий қамчи” каби кўмаклашдилар; ва, ниҳоят, ижодий руҳи бирон бир сабабга кўра ривожланишнинг илк босқичида қотиб қолган ва ўз цивилизация/тамаддунларини бойитиш мақсадида ижодий ҳалқлар томнидан этнографик материалга айланган ҳалқлар. Данилевский ўзининг “Россия ва Европа” китобининг “Маданий тарихий тип/турлар ва уларнинг харакатланиши хамда ривожланишининг баъзи бир қонунлари” деб номланган 5-чи бобида маданий тарихий тип/турларга кўра ходисаларни гуруҳлаштиришидан кели чиққан тарихий ривожланиш қонунларини баён этади. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling