1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа
Хитой тамаддуни маданиятининг ўзига хослиги
Download 0.81 Mb.
|
maruza-matnlari
4. Хитой тамаддуни маданиятининг ўзига хослиги
Хитой тамаддуни давлатчилиги пирамидасининг асоси доимо оила бўлгна. Оила кўп сонли бўлиб, қариндош-уруғларнинг бир нечта авлод ва аждодидан иборат бўлгна, ака-укалар биргаликда яшаганлар. Оила аъзолари юзлаб ва минглаб бўлиши мумкин эди. Оила 5 та турғунликка риоя қилиш асосида мавжуд эди: ота бурч ва адолатга риоя қилиши, она раҳмдил бўлиши, акалар кичикларга дўстона муносабатда бўлиши, кичиклар катталарга ҳурмат ва иззатда, барча ўғиллар ота-она ва ёши улуғларни эъзозлашлари лозим эди. Хитой жамиятида аёл ва эркакнинг йўллари тубдан фарқланар эди: конфуций ахлоқ-қоидаларига мувофиқ улар хаттоки, йўлнинг турли томонидан юришлари лозим эди. Хитойда аёл доимо ҳаётни узайтириш, соғлиқни мустаҳкамлаш воситаси ҳисобланган, уй нақадар бой бўлса, аёл шу қадар ҳуқуқсиз эди. 5 та турғунликда фақатгина она қайд этилиши тасодиф эмас: фақатгина ўғилни туғилиши аёлни оила бошлиғнинг ҳукмронлигига яқинлаштирарди, аёлни қайнона сифтаидаги ҳуқуқлари чексиз эди. Умуман олганда, оилада Хитой аёлининг энг ёвуз ҳолати келин сифатидаги ҳолат эди. Бутун уруғ “ягона тана” кўп юзли “хали амалга ошмаган келажакдан аста-секин чиқаётган ва бугунги кун орқали ўтмишга кетаётган” мавжудот сифатида тушунилар эди. Барчанинг тақдири битта эди: ҳозиргина вафот этганларнинг тақдирини ўзгартиришлари, вафот этганлар эса муваффақият, омад ва бойлик ҳадя этишлари мумкин эди, шунинг учун ҳам қабрни тўғри жойлаштириш ва аждодларга қурбонлик қилиш муҳим эди. Инсонлар оламидан руҳлар оламига ўтишнинг ўзи муҳим эди. Подшоҳларни дафн этиш маросими ҳаддан зиёд дабдабали бўлар эди. Масалан, охирги ҳукмрон бўлган императрица Ци Сининг дафн маросими ўша даврдаги 750 млн. долларда баҳоланган, Сян Фен императорининг эрта вафот этган биринчи хотини шарофатига мотам урф-одатда кўрсатилган 3 йилнинг ўрнига 14 йил давом этган. Умуман олганда, бева аёл яна турмушга чиқиши мумкин эмас эди, хитой жамияти доимо қуйидан юқоригача бир-бири билан боғлиқ эди: қўшни-қўшнига жавоб берар эди, отаси ўғли учун, тавсия берувчи тавсия қилинган учун масъул эди. 100 йиллар давомида “бао цзя” машҳур тизим и мавжуд эди, унга мувофиқ жиноятчи билан жавобгарликни 4 томондаги қўшниси ҳам бўлишар эди, чунки улар албатта билишар эди-ю, лекин етказишмаган эди, шунинг учун уларнинг уйлари ер билан яксон қилинар эди. Оила ҳар бир аъзоси учун жавобгар эди, шунинг учун битта инсоннинг айбига оиланинг 4 авлоди қатл этилар эди. Бизнинг тасаввуримиз Хитойда қарияларни эъзозлаш чуқурлигини тушунишга қодир эмас, чунки масалан, ёш келин ўз фарзанди очликдан ўлаётган бир пайтда тиши йўқ қайнонасини эмизади, ёки 8 ёшлик болача ёзда чивинлар ота-онасини эмас, уни чақиши учун яланғоч бўлиб ётади. Хитойлик барча ҳаракатлари ва фикрлари билан келажакка эмас, ўтмишга қаратилган, бу европаликлардан кўра ўзгача бўлган Хитой маданиятининг йўналтирилганлиги деярли барча нарсада шаклланган. Алоҳида инсон жуда кам нарса билади, Европа исмидан фарқли равишда Хитой исмида ҳозирги пайтгача ҳам оила белгиси ўз исмидан олдин келади: олдин уруғ, ота исми кейин инсон. Шу билан бирга, ўзини шахс сифатида англаш Хитойда конфуций давридан бошланган, яъни 2,5 минг йил олдин. Конфуций давридан бошлаб, устозни ёнига келган фалсафий мактабни ёш йигитлар оила деб номлай бошладилар, файласуф ўқувчиларни эса оға деб айтдилар. Албатта, ўша даврдан ўтган XXVI аср мобайнида кўп нарса ўзгарган бўлсада, бугунги 1 фарзандли Хитой оиласида ҳам энг яхши нарсалар аввалгидек аждодларга ва катталарга берилади. Хитой кўплаб буюк кашфиёт ва ихтироларнинг ватанидир, чой, шойи, порох кабилар у ерда ихтиро қилинган. Тоғҳ ва саҳролардан ўтган карвон йўли Хитойни Рим империяси билан боғлаган. Бу йўл Буюк Ипак Йўли деб аталган. Катта пулларга Рим аёллари ўзларига нафис шойи матоларни сотиб олганлар. Машҳур япон чой маросимлари Хитойдан келиб чиққан. Хитойликлар қоғоз, сейсмограф, китоб нашр этиш, чинни кабиларни ихтиро қилганлар. Жасур йигитлар Ла-маншдан учиб ўтган енгил бамбук ва қоғоздан ясалган ҳаво велосипедлари қадимги Хитойда маълум бўлган. Ле цзининг қадимги рисоласи милоддан аввалги 2-минг йилликнинг охирида моҳир раққос – механик инсонни қурилганлиги ҳақидаги маълумотни беради. Бироқ умуман олганда, Хитойда техник янгиликларга бўлган муносабат доимо салбий бўлган: даосизмдан кириб келган концепция хитойликларни механик ихтироларни қилиб, улардан фойдаланган инсон механик юракка эга бўлади деган фикрга олиб келар эди, натижада даонинг абадий жонли бўлган руҳий уммон билан доимий алоқани йўқотади. Хитойлик инсон ўзини доимо табиатнинг қисми деб ҳисоблаган. Қадимги Хитой файласуфи Сун Цзи шундай ёзади: “Олов ва сувга жонли цзи эфири хос, аммо ҳаёт хос эмас. Дарахт ва ўтлдарга ҳаёт хос, аммо уларда онг йўқ. Ҳайвон ва қушларга онг хос, аммо уларда бурч ва адолат тушунчаси мавжуд эмас. Инсонга эса ци, ҳаёт, онг, бурч ва адолат хосдир, шунинг учун у само остидаги энг қимматлидир”. Хитойлик табиат ритмларига қўшилган эди: қишда ерда ҳеч қандай иш олиб бормагин, ухлаб қолган ерни уйғотиш мумкин эмас; жиноятчиларни табиат билан ўлиши учун кузда қатл этишган ва уларни европадаги каби тонгда эмас, пешиндан кейин, яъни кун тугаётган пайтида қатл этишган. Тоғ ва сувлар дао нақши деб қабул қилинган, уларни маънавий тўлқинлар моддий дунёимизнинг қумида қолдирган. Шунинг учун бу белгилар орқали, яъни кўл ва дарёлар орқали инсон ўз юраги ва қалби билан коинотнинг сирли асоси илдизига яқинлаша олар эди. Табиат Хитой шеъриятини рамзларга тўлдирар эди; шоирлар баҳор элчилари бўлган олхўри гуллари “мей”, совуқдан қўрқмайдиган хризонтема, юқори самода учиб ўтаётган ёлғиз булутдан, ёлғиз эгилиб чиройли бўлиб турган қарағайлардан илҳом олар эдилар. Қадимги Хитой прогрессга ишонмаган ва уни хоҳламаган, дунё ўзгаришини доира бўйича ҳаракат сифатида қабул қилган: қиш кетидан баҳор, ёз кетидан куз келар эди. Ва ниҳоят, ер юзида датун бўлади, яъни буюк бирлашиш, қадимийликнинг такрори. Дунёни бундай идрок этиш ХХ асрда Хитойда социалистик ва коммунистик қарашларни тарқалишини осонлаштирди. Хитой маданитяининг ҳар бир томони ўзига хосдир: Хитой архитектура ва театр, адабиёт ва парк санъати, хаттотлик ва расм, Хитой таомлари, тиббиёт, ҳарбий жанг санъати буларнинг барчаси “жаҳон ва ватан маданияти тарихи ва назарияси курси”да махсус ўрганишга лойиқдир. Хитой тамуддуни жаҳоннинг асосий маданиятлари қаторига киради, шунинг учун О.Шпенглер, Н.Я.Данилевский, А.Тойнби, М.Вебер, жаҳонр тамуддуни тавирини тадқиқ этганларида хитой маданиятини албатта автохтон ва ўзига хос маданият сифатида белгилаб ўтадидилар ва уни жаҳон маданиятига қўшган хиссасини улкан деб баҳолайдилар. Қадимги Хитой маданий минтақавий Узоқ Шарқ жамоасини шакллантира олди, бу эса уни қўшни Ҳиндистон, Ғарбий Европа, Россия, мусулмон дунёси, Лотин Америкаси каби миқёсли тамаддун бирлашамалари билан бир қаторга қўяди. Замонавий илмий тафаккурга ҳамнафас бўлган жаҳоннинг хитой модели Коинотни “йўқлик”дан хеч қандай тушунтирилмаган “биринчи импульс/туртки”дан ёки “буюк ўзгариш”дан (“тай и”) кейин эволюцион ўзидан-ўзи ривожланишини назарда тутади. Хитойда Яратувчи-Худо ғояси йўқ. Инсонларнинг яратувчиси Нюй Ва ёхуд Буюк Даонининг персонификацияси сифатида намён бўлувчи “Туғилмаган Она” (“Ушен Лаому”) Яратувчи-Худо ғоясига мос келмайди. Доимий ўзгаришлар ғояси (токи ҳаётни ўлимга трансформация/ўзгаришига қадар) хитойликларда мослашувга бўлган ажойиб хусусиятни шакллантирган. Бунга уруғ, давлат культи/сиғиниши ва шахснинг манфаатларини доимо четга суриб қўйиш, эътиборга олмаслик ҳам кўмаклашган ва ҳар сафар сунъий чегаралар очиб ташланганда ёки сустлашаганда шахс янги воқелик, реалликка юқори даражадаги мослашувнинг мисоли бўлган. Шундай қилиб Хитойнинг улкан худуди – ғарбдаги саҳро ва шимолдаги ўрман ва водийлардан тортиб жанубдаги джунглиларга қадар гомо сапиенс ва ундан олдинги турлар учун деярли икки миллион йил мобайнида қулай жой бўлган. Бу серҳосил ерлар лантянь одами- гоминиднинг яшаш жойи бўлган, бу тур қазилмалардан топилган қолдиқларга кўра бир ярим миллион йил олдин яшаб ўтган, ундан сўнг эса гомо эректус,пекин одами, синантроп яшаган, унинг қолдиқлари ярим миллион йилга тенг. Бошқа топилмалар туфайли Хитой худудида гомо сапиенс 200 минг йил олдин пайдо бўлган. Ўз ривожланишининг бир неча минг йиллик тарихида хитой халқи ўзига хос, осонгина таниб олинадиган маданиятни яратди. Ривожланишнинг маълум даврида баъзи бир халқлардан илгарилаб (Япония) ёки бошқаларнинг ривожида “доимо мавжуд бўлиб” (Вьетнам) Хитой маълум маданий умумийликни шакллантирди, у бутун Узоқ Шарқ минтақасини қамраб олди. Бу худуднинг энг сезиларли фарқловчи белгиси Хитойда вужудга келган иероглифик ёзув бўлди. Тарихнинг истагига кўра хитой тамаддуни шимол ва ғарбнинг чўл кўчманчилари, яо ва мяо қабилалари ва “дунёнинг тўрт тарафининг бошқа варварлари” билан учрашиб уларни конфуцийчилик ва буддизмда ривжланиб юқори чёққиларга эришган ўз бой маданияти билан бойитишига тўғри келган. Конфуцийнинг буюк шогирди Мин Цзи (милоддан аввалги 4-3 асрлар): “Мен варварлар хитойликлардан ўрганганини биламан, аммо хитойликлар варварлардан ўрганини эшитмаганман” деб ёзади. Қадимги Хитой замин бўлиб хизмат қилган Узоқ Шарқ минтақасининг маданий умумийлиги Ғарбий Европа, Россия, мусулмон дунёси, Лотин Америка каби миқёсли тамаддун бирлашмалари билан қаторда туради. Ер юзида энг кўпсонли мазкур ҳалқнинг маданияти билан Вольтер ва Дидро, Лейбниц ва Гёте, Д.И.Фонвизин ва А.С.Пушкиннинг дўсти О.Иакинф (Бачурин)лар завқланиб мафтун бўлганлар. Кўп экспертлар мамлакатининг чегараси ортида яшовчи хитойликларнинг улкан ролини таъкидайдилар. Тайвандан ташқари бугунги кунда хитойликлар Гонконг, Малайзия, Таиланд (5 млндан), Индонезияда (4 млн), Сингапур, Вьетнам, Филлипинларда : ҳаммаси бўлиб 22 млндан зиёд истиқомат қиладилар. Қариндошчилик ва уруғ алоқалари билан бирлашган, мулоқотга киришимли, ишчан, меҳнатсевар, пулни ишлатишнинг моҳирона қобилиятига эга хитойлик тадбиркорлар ахборот таъминлови, сармоя/инвестициялар, ХХ асрнинг охирида жамият ҳаётия фаолиятининг барча соҳаларига улкан хиссаларини қўшдилар [9]. Хитойнинг ўзида Дэн Сяопин мафкуравий қоида ва догмалардан йироқлашиб амалий услубда фаолият бритиб мамлакатни тарихий ривожланишининг янги босқичига олиб чиқа олди. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling