1-мавзу: “Цивилизация” тушунчаси дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши Режа


Ҳиндистонни мусулмонлар томонидан забт этилиши


Download 0.81 Mb.
bet24/44
Sana16.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1679704
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44
Bog'liq
maruza-matnlari

3. Ҳиндистонни мусулмонлар томонидан забт этилиши.
Ҳиндистоннинг исломлашиш даври 1000 йилда бошланади, бунда Ҳиндистонга Ғазнавийлик султон юриш қилади. Буюк олим ва мутафаккир ал-Беруний шундай ёзади: “ҳиндистонликлар барча томонларга тарқалган қум зарраларига айлангандек бўлди, улар инсонлар оғзидаги қадимги ривоят ва афсоналарга айландилар”. Босқинчи турклар ҳукмрон ҳолатини сақлаб қолган ҳолда, ўзга маданиятни ўзлаштирдилар. Ҳиндлашиб улар онгли равишда халқнинг ҳаёт тарзи ва урф-одатларини ўзгартиришга ҳаракат қилмадилар. 12 асрнинг охирида кириб келган афғонлар ҳиндистонликларга тил ва маданияти бўйича яқин эдилар. Ҳиндистон улар учун ватанга айланди, Деҳли эса янги давлат Деҳли салтанати пойтахтига айланди. Деҳлига мўғуллар зулмидан қочган Эрон ва Ўрта Осиёдан минглаб одамлар оқиб келди, улар орасида шоир, ҳунарманд, рассом, олим, мутафаккирлар ҳам бор эди, бу эса Деҳлини ислом тамаддунининг йирик марказига айлантирди, бу шаҳарда кўп сонли саройлар барпо этилди, боғу роғлар яратилди. Туғлоқ сулоласи ҳокимлиги даврида 14 асрнинг ўртасида Деҳли салтанати ривожининг энг юқори чўққиси кузатилди. 1398 йилда келиб чиқиши туркий мўғул бўлган Амир ТЕмур томонидан Деҳли салтанаси барбод қилинди. Деҳли ривожланишдан тўхтаб барбод бўла бошлади, Ҳиндистоннинг бутун ҳудудида эса исломий маданиятнинг янги марказлари пайдо бўлди, булар қаторига Агра, Лакхнау, Хайдаробод киради. 16 асрдан бошлаб Ҳиндистонга буюк мўғуллар ҳукмронлик қилади. Бу сулоланинг асосчиси Кобул ҳукмдори келиб чиқиши Фарғоналик бўлган Бобур бўлди. Келиб чиқиши туркий бўлган мўғуллар форс анаъана ва турмуш тарзини ўзлаштириб олдилар. Ҳинд заминига кўчирилган форс в атуркий маданиятларнинг таъсири мўғул тамаддунининг асоси бўлди. Ҳинд жамияти ўз маданий конгломиратига янги уруғ ёки қабила жамоасини осонликча киритар эди, бироқ исломий жамоа билан муносабатлар доимо мураккаб бўлган ва шундайлигича қолмоқда. Маҳаллий аҳолини ислом динига киритиш мамлакатнинг Шимоли-ғарбида, Ганга водийси шаҳарларида, баъзи бир жанубий ҳудудларда деҳқон ва савдогарлар орасида амалга оширилди. Қуйи синфлар исломда ҳам, индуизмда ҳам ягона умумий ҳақиқатнинг ифодасини кўрдилар. Ҳинд исломий санъат бу мумтоз мусиқа ва рақснинг рассомчилик, меъморчилик (ҳинд меъмрорчилигининг дурдонаси шеърият мўжизасига тенглаштирилган Тожи маҳалдир) ва шеъриятнинг (15 асрнинг охири 16 асрнинг бошида яшаган буюк Кабир шоири бунга мисол бўла олади) янги шаклларидир.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling