Одоб аҳлоқ қоидалари
Download 0.97 Mb.
|
одоб ахлок
- Bu sahifa navigatsiya:
- 02.04.2021 йил Жисмоний маданият факультети Кутубхона Қатнашдилар
- Кун тартиби: “Одоб аҳлоқ қоидалари” г уруҳ раҳбари В. Тураев, талаба Э.Комилжонов Эшитилди
- Одоб аҳлоқ қоидалари
- Абу Наср Форобий «Ахлоқийлик деганда биз фақат ташқи муомалани кўзда тутмаймиз, балки ниятнинг бутун ички моҳиятини тушунамиз». Я.А. Коменский
- Эшитилди
- Гуруҳ рахбари В. Тураев Гуруҳ сардори Б.Нуриддинов
Жисмоний маданият факултети Жисмоний маданият йўналиши JSM-ДU-18 гуруҳ талабаларининг “Одоб аҳлоқ қоидалари” билан таништириш БАЁННОМАСИ 02.04.2021 йил Жисмоний маданият факультети Кутубхона Қатнашдилар:
Кун тартиби: “Одоб аҳлоқ қоидалари” г уруҳ раҳбари В. Тураев, талаба Э.Комилжонов Эшитилди: гуруҳ рахбари В. Тураев сўзга чиқиб, Ахборотлардан хабардор қилиш мақсадида, янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қисқача таништирди. Шундан сўнг бугунги суҳбат мавзусини ўқиб эшиттирди. “Одоб аҳлоқ қоидалари” мавзуси бўйича маъруза ўқиди. Ахлоқ-одоб қандай фазилат? Маънавият таркибий қисмларидан энг муҳими – ахлоқ ва одобдир. Ахлоқ арабчадан олинган бўлиб, хулқ одоб, атвор, феъл деган маъноларни англатади. Рус тилида ишлатиладиган «мораль» сўзи «мочея» сўзидан олинган бўлиб, у ҳам аҳлоқ маъносини билдиради. юнонча «ethos» сўзидан олинган одат, одоб, расм-русум, феъл (характер) маъноларини билдиради. У шбу тушунча Арасту (э.о.384-322 йй) томонидан ахлоқнинг синонимии сифатида ишлатилган. «Одоб» (арабча «адаб» сўзининг кўплиги) хулқ-атвори, юриш-туриш маданиятнинг ташқи ва ички жиҳатларни ифодалайдиган тушунча. У кишиларнинг ҳатти-ҳаракатида, ўзаро муносабатида (оила, меҳнат жамоаси ва ҳ.к.) намоён бўлади. «Дарахтнинг етуклиги унинг меваси билан бўлганидек, инсоннинг барча хислатлари ҳам аҳлоқий тарбия билан якунланади». Абу Наср Форобий «Ахлоқийлик деганда биз фақат ташқи муомалани кўзда тутмаймиз, балки ниятнинг бутун ички моҳиятини тушунамиз». Я.А. Коменский ( 1592-1675) Ахлоқ – одоб тўғрисида гапирганда ахлоқий онг нималигани ҳам билиш керак Ахлоқий онг - кишиларнинг жамиятдаги ахлоқий ҳатти-ҳаракатлари, юриш-туришлари, яшаш қоидалари, тамойиллари, шунингдек уларнинг ўзаро бир-бирларига ҳамда ижтимоий гуруҳларга, жамиятга бўлган муносабатларини ифодаловчи қарашлари тасаввурлари, назарияларининг жамидир. Ахлоқ-одоб ахлоқий қарашларни билиш ва англаш орқали шаклланади. ахлоқий онг, ахлоқ, одобнинг мазмуни, моҳияти, жамиятдаги кишилар ҳаёти, фаолияти, тараққиётидаги ўрни, аҳамияти тўғрисидаги қарашлар ғояларнинг тизимидир. Аxлоқ - жамият, замон, инсоният тариxи учун намуна бўла оладиган ижобий ҳатти-ҳаракатлар йиғиндисидир. Одоб - инсон хакида ёқимли таъсурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният хаётида у кадар муҳим ахамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли катти-харакатларни ўз ичига олади. Xулк - оила, жамоа, махалла-кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний ҳатти-харакатларнинг мажмуи. Б у фикрларимизни мисоллар оркали тушунтиришга харакат xиламиз. Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, аxлокий тарбия натижасида одоблилик-тарбиявийликка, тарбиявийлик - юксак аxлоқийликка айлангани каби, аxлоқий тарбия йўлга қўйилмаган жойда муайян шаxс, вақти келиб, одобсизликдан - бадхулқлиликка, бадхулқликдан - аxлоқсизликка ўтиши мумкин. Университетимизда хам ўқитувчи ва талабалар учун одоб ахлоқ қоидалари ишлаб чиқилган. Сизлар ҳам анашу қоидаларга доимий амал қилишингиз зарур. Барчангиз ушбу қоидалар билан яқиндан танишиб чиқишинигизкерак. Ушбу ҳафтада университет одоб ахлоқ қоидаларини бузган 4 нафар талабалардан тушинтириш хатлари олинди. Илова қилинади. Эшитилди: гуруҳ талабаси Қ.Қўчқоров Одобга бағишлаб шеьр ўқиб берди. Қарор қилинди: Академгуруҳ мураббийси В. Тураевнинг ҳисоботи ахборот учун қабул қилинсин. JSM-ДU-18 гуруҳ талабалари факультетдаги фаолияти давомида университет одоб ахлоқ қоидаларига амал қилган ҳолда юришлари белгилансин. Талабаларнинг одоб ахлоқ қоидаларига амал қилишлари гуруҳ рахбари томонидан назоратга олинсин. Гуруҳ рахбари В. Тураев Гуруҳ сардори Б.Нуриддинов Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling